(Оила қурмаганлар ўқимасин!)
1-Қисм.
(1987-йил. Июнь)
-Кимнинг қизи ўқияптию сен қуруқ қолдинг а? Атрофга қарагинчи! Биронта қўшнимизнинг қизи ўқиганми? Йўқ! Бу кишим ўқирмишлар! Ана совчи келяпти, эрга бераман! Эрингни институтида ўқийсан! Ҳэ қиз бўлмай ўл!
Узун бўйли, сариқ сочли, юзлари ҳам оқиш-сарғишдан келган Жарқин опа яқиндагина мактабнинг 10- синфини аъло баҳоларга тугатган қизи, ўзидек бўйи узун, ўртача гавдали, сариқ сочлари белидан пастга тушган, кўзлари сал кўкишроқ, чиройи ўртача бўлган қизи Мубаррони, дарвозадан кириб келган заҳоти:
-Мединститутга ҳужжат топишириб келдим. Ўқимоқчиман! - дегани учун қарғашга тушиб кетганди.
-Топган гапини қаранг ўқишда ўқирмиш! Бузилиб кетасану ақли ноқис қиз! Соғ қизлар ўқимайди - Ўқиган қиз соғ бўлмайди! Ҳэ ўлиб кетай-ей! Отанг билан менинг юзимни ерга қаратмоқчимисан а? Бўйничанг сингур! Отанг эшитса нақ сўяди сен жувонмаргни!
-Эээ..сўйса сўйсин! Ўзим айтаман отамга!
Мубарро йўлида турган онасини ёнидан шахд билан ўтаётганди, Жарқин опа қизининг елкасига бир мушт туширди. Кейин сочидан тортиб яна дўппослади.
Бироқ, қизи йиғламас, дод ҳам демасди. Унинг сочларидан тортиб у ёқдан бу ёққа силкиларкан, она ҳолдан тойгунча урди.
-Сингиларинга ўрнак бўлиш ўрнига сен беҳаё қиз ўқишга бораман дейсан!? Эртанги кунда укаларинг вояга етса, фалончи бузуқнинг укасисан деган таъна эшитсинми? Ўқимайсан! Ҳеч қаерга бормайсан! Гап тамом! Ўқисанг бахтсиз бўл деб қарғайман!
-Нега қарғайсиз? - охири Мубарро чидай олмади. Зарда билан онасининг қўлидан чиқиб юзига тик қаради - Мен бузуқлик қилгани эмас, ўқиб одамларни даволайдиган шифокор бўлиш учун боряпманку?!
-Ким бўлишингдан қатъий назар ўқисанг одамлар сени бузуққа чиқаради. Оқибатда оиламиз шаънига доғ тушади! Ўқима! Остона ҳатлаб кўчага чиқа кўрма!
-Ўқийман она! Илтимос ўша гап қиладиганларга тупуринг! Мен сизнинг ва отамнинг юзини ерга қаратмайман! Ҳали ўқиб катта шифокор бўлиб келганимда ўша гап қиладиганлар эшигимизга мени давола деб илтимос билан келишади!
-Йўқ ўқимайсан!
-Ўқийман она! Сиз рухсат бермасангиз ҳам ўқийман!
-Отанг эшитса сўяди!
-Сўймайди! Отам келсин ўзим айтаман!
-Айт! Айт, кўрамиз қани нима қиларкин!
-Хўп! - Мубарро бошини сал қимирлатиб келишувга кўнди - Отам нима деса шу бўлади! Розимисиз?
-Бўпти кўрамиз!
Қизи юриб узун айвонга чиқдида, қатор уйларнинг ўртасидаги ўзи ва тўрт сингли турадиган хонага кирди.
Онаси эса яна жаҳлланиб ўзига -ўзи гапирина бошлади.
-Қиз бўлмай ўлгур а! Ўқишга бало борми? Орқангдан тўрт синглинг ҳам ўқийман деб туриб олсачи? Эсиз аввал бешта укангни туғмаганманда! Сен қизни аканг бўлса тартибга олармиди? Ё ҳали отанг келса бу гапинг учун аниқ сўйиб турибди!
Эртага боламлашим аниқ. Сен қизни бугун шўринг қисяпти! Ҳа қиз бўлмай ўла қиз бўлмай ўл!
-Бунча қарғандинг! Тинчликми?
Дарвозадан кириб келган Хайрулла мироб, бир қўлида қоғозга ўралган гўшт, иккинчи қўлида қоғоз халтада яна қолган бозорликларини тутганча қарғаниб турган хотинига яқин келиб қолганди.
Эрининг қўққисдан қулоғи остида гапирганига чучиб тушган Жарқин опа бироз каловланиб қолди.
-Вой отаси? - деди у ясама кулгу билан тишининг оқини кўрсатиб - Бозорга борганмидингиз?!
-Ҳи аа.. - баланд бўйли, кенг гавдали, калласи хумдек, қорачадан келган, оқ оралаган ўсиқ сочлари ва шоп мўйлови Лўли фильмидаги Будулайни эслатувчи Хайрула мироб хотини гапни бурганини кўриб бир суриштирмоқчи бўлди. Бироқ, кейин
-Бироздан сўнг ўзи айтади - деб сабр қилишни лозим топди- Борувдим! Бир ош қилингларчи бугун!
-Хўп отаси, хўп! Садағангиз кетсин ош! Ҳозир тайёрлаймизда!
Эрининг қўлидан бозорликларини олган Жарқин опа уй томонга ўгирилди.
-Муббарро! Бу ёққа қара!
-Ҳа она? - деразадан бўйлаган Мубарро отаси келганини кўриб дарҳол эшикдан чиқди - Ассалом! Яхши келдингизми ота?
-Ҳа яхши! - мироб қизларига тишини оқини кўрсатадиган инсон эмас - Онанга қараш!
-Хўп бўлади!
Мубарро отасининнг қовоғига қараб қўйдида, тез келиб онасининг қўлидан нарсаларни олди. Она-бола ошхонага йўл олишди.
Айвон олдидаги бир туп ўрикнинг остига қўйилган каравотга чиқиб ёнбошлаган мироб бир муддат кўзларини юмиб хаёл сурди. Сўнг хотини ошхонадан чиқавермагач уни чақирди.
-Онаси! Мубарро? Менга чой бермайсизларми? Нега уйда ҳеч ким йўқ? Қолганлар қани?
-Ҳа ҳозир! - ошхонадан чиққан Жарқин опанинг қўлида чойнак кўринди - Мана газнинг устида қайнаб турганди. Қолганлар бариси бобосиникига ҳашарга кетишди. Эрталабдан қайнанам келиб
-бугун ўрикларни қоқиб йиғиштирамиз - деб барисини олдига солиб кетганди!
Худди шу лаҳзада аёлнинг гапини тасдиқламоқчидек миробнинг олдига бир дона ўрик меваси тап этиб тушди.
-Ҳа аа?! - мироб осмонга қараб қўяркан, ўрикнинг меваси ғарқ пишганини кўриб сал кулимсиради - Ундай бўлса келинглар, биз ҳам ҳашар қилиб ўригими зни йиғиштирайлик!
- Аҳ отаси? Қўйсангизчи! Болаларниннг ўзи қилади! Сиз ишдан чарчаб келгансиз, чойни ичиб бироз мизғиб туриннг. Бир соатда ошни пишираман!
-Ҳа майли - ёнбошдан қўзғалиб чордона қуриб ўтирган мироб хотини келтирган чойнакдаги чойни пиёлга қуйиб қайтара бошлади - Бир ишлагим келгандида! Ўзларинг биласанлар!
-Чойни ичингчи! Жуда ғайратингиз ичингизга сиғмай кетаётган бўлса кейинроқ иш топиб бераман! Молхонанинг ортидаги алволига болалар эшакни боғлаб қўйишса, тишинг тўкилгур ҳайвон дарахтнинг пўстлоғини кемириб яланғоч қилиб қўйибди. Энди нима бўлади? Қурийдида у дарахт! Кесасиз энди!
- Ҳа кўрамиз! Балки латта-путта ўраб қўйса қуримас. Кейин қарайман!
-Хай!.
Жарқин опа яна ошхонага кетди. Бироздан сўнг қозонда капгирниннг қитирдаган овози эшитилди. Сал ўтмасдан шабада ошхона томондан тутунни миробнинг бурнига еталаб келди.
Ошхона томонга қараб қўйган мироб чойни ҳўплаб-ҳўплаб ичдида, ёнбошаб чўзилди. Сўнг бемалол ётиб мизғий бошлади.
************
-Мана ош ҳам тайёр бўлди!
Жарқин опа қўлида бир лаган ошни келтириб каравот устидаги дастурхонга қўйди. Онасининг ортидан ликопчаларда тўғралган помидор ва бодрингни кўтариб Мубарро ҳам келгач, мироб ўрнидан туриб пастга тушдида, қўлини ювиб қайта жойига чиқди.
-Қани олдик! Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим!
Ошни **** бўлишгач дастурхонни йиғиштира бошлаган Мубарро бирдан тўхтадида отасига ийманиб қаради.
-Ҳа? Бирон гапинг борми?
-Ота.. - Мубарро ичида қилт этиб ютиниб қўйди. Ёнидаги онаси эса кўзи билан қизини имлаб:
-Ўчир! Ўлдиради! Ўчир! - дерди. Бироқ, қиз онасига эътибор бермасдан сал ҳаяжонланиб сўзида давом этди - Мен шифокор бўлсам дегандим! Рухсат берасизми?
Хайрулла миробнинг бир қоши баланд бўлди.
-Тушунмадим? Қанақасига шифокор бўласан? Ахир шифокор бўлиш учун етти йил ўқиш керакку!?
-Ҳа мен ҳа ўқийманда ота!
-Ўлл! - эридан олдин жавоб қайтарган Жарқин қизини ургудек важоҳат қилди. Унинг хаёлида эри ҳозир дастурхон устидаги пичоқни олиб қизини сўйиб ташлайдигандек эди - Ажалинг етибди сен қизни бугун!
Мироб хотинига қараб анграйди.
-Ўйлаб гапиряпсанми? Нега ажали етади?
-Мен ўқишга ҳужжат топшириб келдим Самарқандга бориб!
-Аҳ?!
Мироб бироз карахтланиб қолди. Хотини эса дарҳол дастурхондаги пичоқни қўлига олиб ортига яшираркан, эрига ялина бошлади.
-Шайтонга ҳай беринг отаси! Шайтонга ҳай беринг! Ҳали ҳеч гап бўлгани йўқ! Ҳужжат топширса топиширибдида! Ким буни ўқишга қўярди. Бўйи етган қизни сўйиб гуноҳга ботманг! Илтимос, ўзингизни босинг!
Хайрулла мироб бир хотинига, бир қизига, сўнг яна хотинига қаради.
-Тавба?! - деди у хотинига ақли жойидами дегандек қараш қилиб - Нималар деб валдираяпсан? Сени офтоб урибди шекилли! Бор айрон ичиб салқин хонада ухла! Калланг жойига келади! Тавба?!...
-Нима, ўқиса майлими?
-Ҳа ўқиса ўқисин!
-Уррээ!
Мубарро суюнганидан сакрагудек бўлди. Онаси эса бақрайиб қолди.
-Канал ёқалаб юравериб жийда-пийданинг остидан ўтибсиз шеки лли отаси?! - деди у бироздан сўнг бир қоши баланд бир қоши паст бўлиб -Ҳеч замонда қизниям ўқитадими одам?!
-Ҳа ўқиса нимаси ёмон? Шифокор бўламан деяпти!Билими етса қизиқса ўқисин ана!
-Вой тавба? Ақлдан озибди бу одам!
-Э валдирама!
Мироб бир оғиз гап билан хотинининг овозини ўчирди.
Аммо,эрига гап қайтара олмасада, Жарқин қизига шарт қўйди.
-Гапимни яхшилаб қулоғинга қуйиб ол қиз! Мединститутга ки риш учун одамлар ўн минг, ўн беш минг пора бераймиш деб эшитаман! Отанг бир сўм ҳам бермайди! Ўз кучинг билан кирсанг ўқийсан! Киролмасанг ана Шерали кассирнинг ўғли Нурмат армиядан келганидан бери тинмай совчи жўнатяпти. Ўшанга тегасан!
-Э ўша Одеколонга тегмайман! Тройной атирга чўмилиб юрадими доим анқиб туради. Шу боис уни барча Одеколон деб атайди. Келиб келиб ўшанга тегаманми?
-Ҳали эр ҳам танлайдиган бўлдингми сен? Ҳа ўликкинанга кўяй!
-Бўлди бас!
Мироб жеркиганди, ниҳоят хотини жим бўлди.
Мубарро эса қувонганидан сакрагудек типирчиларди.
*************
-Жавобингиз қониқарсиз! Икки баҳо қўяман!
Ўтган икки имтиҳондаям беш баҳо олган, ўзини салкам талаба ҳисоблаёьтган Мубарро, сўнгги оғзаки имтиҳонни олаётган домла Баҳром Шокировичнинг кўзларига ҳайрон тикилиб қолди.
-Нега? - деди қиз, семиз гавдали, қовоғдор қиёфали,юзлари кенг, пешонаси эса тор, томоғиниг остида осилган бақбақасини оқ кўйлаги ёқасига тақилган жигарранг галстуги сал билинтирмаётган, катта олакўзлари билан ебқўйгудек тикилаётган, ёши қирқлар атрофидаги домлага ажабланиб - Ахир учта саволингизгаям тўғри жавоб қайтардимку?!
-Жавобларингиз тўлиқсиз бўлди. Икки тамом вассалом!
Мубарронинг ранги оқариб кетди. Агар йиқилса тамом,онаси уни Нурмат Одеколонга эрга беради. Ўқиш эса бир умр армон бўлиб қолади.
-Домла, нега ноҳақлик қиляпсиз? Ахир жавобларим тўғрилигини билиб турибсизку! - Қиз йиғлагудек аҳволга тушганди - Илтимос, йиқитманг. Уйга қайтсам дарҳол эрга беришади Мен эса ўқишни хоҳлайман! Илтимос!
-Ҳмм.. - Баҳром Шокирович қизга бошдан--оёқ қайта разм солди - Ўқишни истайман дегин?!
-Ҳа жудаям!
-Ҳмм..отанг қаерда ишлайди?
-Отам ми роб.
-Мироб? Сувчими?
-Йўқ сувчимас, Туман миробларининг бошлиғи!
-Ҳа бу бошқа гап! Ҳозир бирга келганми? Ташқарида турибдими?
-Отамми? - Мубарро зийраклиги боис домланинг пул сўрамоқчилигини пайқади. Отаси барибир пул бермаслигини ўйлаб, чақириб ўтирмасликка қарор қилди - Йўқ! Отам ишдан қўли бўшамайдиган банд инсон!
-Ҳмм..ундай бўлса билмадим!.. Қани имтиҳон варақасини берингчи!
-Йўқ! Илтимос домла, мени йиқитманг. Ҳеч бўлмаса уч баҳо қўйинг!
-Уч қўя олмайман! - домланинг кўзлари совуқ боқди - Қўйсам икки қўяман ёки беш қўйишим мумкин!.. Фақат ҳақини тўласанг!
-Тушунмадим?
-Тушунмаган бўлсанг икки!..
--Домла, тушунтиринг?
-Ҳмм, тушунтирайми? - Баҳром Шокирович ўзини орқага ташлаб стулга суяндида, қўлидаги ручкаси билан тишини кавлагандек ҳаракат қилди - Бориб эшикнинг қулфини бураб кел!
-Нега?
-Яна бир оғиз гап қайтарсанг шу заҳоти икки баҳо оласан!
-Хўп!
Мубарро кўп китоб ўқигани боис домланинг муддаосини фаҳмлаганди.
Бориб эшикни қулфлгач яна Баҳром Шокировичнинг яқинига келди.
-Баракалла! Бўларкану?! Энди тиззамга ўтир!
Баҳром Шокировичга жирканиб қараган Мубарро ноилож унга яқинлашди. Амо, тиззага ўтиришдан олдин шартта имтиҳон варақасини унинг олдига қўйди.
-Аввал баҳо!
-Ууоо?! - Баҳром Шокирович бошини чайқаб қўйди - Ақлли экансану?! Бўпти!
Имтиҳон варақасига беш баҳони қўйгач у:
-Ол! дегандек ишора қилди.
Қиз варақага қўл чўзганди, Баҳром Шокирович унинг билагидан чангаллади.
-Аввал тиззага ўтир!
Мубарро бир лаҳза қотиб турди. Шу бир лаҳзада у стол чеккасидаги Баҳром Шокирович сув ичадиган шиша графинни, эшиккача ва деразагача бўлган масофаларни чамалади.
-Унда варақани ўзингиз чўнтагимга жойлаб қўйинг!
Баҳром Шокирович ажаблаиб,иягини пастга тортиб кўзининг тепаси билан қизга қаради.
-Чўнтагинг йўқку?
-Мана бу ёққада! - Мубарро кўйлагининг ёқасидан ушлаб лифчигига ишора қилди - Энг ишончли чўнтак мана шуда!
-Ҳаа шунақа дэ! - Баҳром Шокирович илжайди. Сўнг қовоғини осди - Ҳу қизалоқ, ҳозир бутунлай ечинасан!
-Ҳа хўп! Югуриб борган жойга юриб ҳам бора оласиз Баҳром Шокирович! Аввал варақани жойлангчи!
-Ҳа бўпти!
Баҳром Шокирович имтиҳон варақасини столдан олиб қизнинг сийнасига суқди. Сўнг дарҳол қайта суғуриб олдида варақани қизнинг қўлига тутқазиб,қўлини қайтадан сийнага узатди. Бир тортишда сийнабандни узиб суғуриб олгач, қўли билан қизнинг сийналарини бирма-бир ушлаб ғижимлади.
Мубарро унинг семиз бармоқларгига жирканиб қараркан, баданига калтакесак ўрмалагандек нафрат билан зўрға чидаб турарди.
-Бўлди!
Қиз сийнасидан қўлини чиқаргиси келмаётган Баҳром Шокировичнинг қўлиини силтаб ташлади.
-Нима бўлди?- Баҳром Шокирович қовоғини осилтирди - Ечин!
-Хўп, тескари ўгирилинг!
-Бекор айтиьбсан!
-Уяламан! Қизболаман ахир?!
-Вой уятчан-ей! - Баҳром Шокиович истеҳзоли кулдида, юзини ёнга бурди -Мана!
Қиз бир лаҳзада яна масофаларни чамалагач, яшин тезлигида графинни олиб Баҳром Шокировичнинг бошига зарб билан соkди.
Кейин овозининг борича додлаб югуриб эшикка бордида қулфни бураб чинқира бошлади.
Зарбдан карахт бўлган Баҳром Шокирович ўрнидан қўзғалгунича эшикнинг қулфини очган қиз, чинқирган овозига отилиб кирган, навбатда турган абутуриентларга йиғлаб:
-Мен зўрламоқчи бўлди.Ана ичкийимимни тортиб узиб олди! Қутқаринглар! - деб аюҳаннос сола бошлади.
Шовқинни эшитиб, талабалар, домлалар, ва институтда назорат қилаётган милиция ходимлари етиб келишди!
Баҳром Шокирович чув тушганини ва камида ишдан ҳайдалишини англаб аламидан столга муштлади.
-Ҳэ...
**************
****
давоми бор.
Зафар Ургут
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 12
Boshqa guruxda boshqa nom bilan berilyapti???