- Нега хотинингни олиб келмаяпсан ?!- Жиддий қараб туриб берган
онасининг саволи Мансурнинг елкасига оғир тошни бостириб қўйгандек туюлдек гўё.
- Олиб келмайман ойи, Сафура мени хотиним эмас энди .
У билан ажрашаман !
Ўғлининг бу гапи онасининг эсхонасини чиқариб юборди .
- Нима , ажрашаман . Ҳов бола буни отини ҳаёт деб қўйиптилар .
Кўрпангга қараб оёқ узат . Сафурадеклар бир марта туғилади онасидан . Нимаси ёқмади уни сенга ?!
Онасининг таҳдидли гаплари яна Мансур жаҳлини чиқарди .
- Унингизни яхши кўргани бор экан . Нима қилай , ялиниб яшайми унингизга ?!
- Битта болали бўлдинглар , яхши кўриш ҳам ўлсин кўчада қолмай .
Бир тирноқнинг уволидан қўрқсанглар бўларди !
- Буни менгамас анави алвастига айтсангиз яхши бўлар эди ойи !
- Астағфуруллоҳ , қайси гуноҳим учун бунчалар азоб эй Худойим .
Ҳов бола ўзинг қадамингни тўғри боссанг хотин зоти соянгга салом беради !
- Ойи нималар деяпсиз , мени қадамим қийшиқ ёки эгримас .
Ахир топганим шуники , рўзғоримникию !
- Фақат шугина ўзи етарлимас ўғлим . Сафуранинг диди ҳам дили ҳам менга
аён . Кўзлари кўрмаску ҳар қалай . Айбниинг бошқаларга ағдариш осон , тан олиш қийин бу дунёда . Лекин у томонга борганингда барча аъзоларинг ўзингга қарши хисоб беришини биласанми ?!
- Аввал борай кейин ўзим биламан .
Бошқага кўз сузган ,қийшанглаган хотин билан қандоқ яшайман ойи ?!
- Демак , айб ўзингда .Қайтар дунё эканини унутганингдан бу ҳам .
Гап шу мени она десанг Сафуранинг олиб келасан , тамом вассалом !
Мансур ўрнидан оғир қўзғалиб дарвоза томон юрди .
- Нега келдингиз ? Боринг ўша хушторларингиз олдига . Аёл кишида дил йўқ, кўнгил йўқ, уйдами сеники ўша , бор хунарингни кўтараолади деб ўйлайсизлар сиз эркаклар . Ўшалардан мени қаерим кам Мансур ака айтинг ? Ахир мен ҳам одамманку , қўзиқорин эмас ердан чиққан !- Қорасочини икки ўрим қилиб ўриб олган , қўҳлик Сафура нимжон гавдаси йиғидан силкинар , ички аламлари кўз -ёшила сизиб чиқиб , юзига тўкилар эди .
- Йиғидан куч олиб мени эритмоқчи бўляпсанми ҳали .
Агар онам олиб кел демаганларида келмас эдим олдингга .
Юр , кетамиз
.Муроджоннинг онам соғинибди !
- Нега борай , нима учун , қайси хурмату -иззат учун борай уйингизга.?
Яна кўйлагингиз ёқасида қолган бегоналар лаб бўёғини ювиш учунми ёки тиш изларини кўриш учунми ? Майли , ўшалар олдида мен йўқ бўлай , сиз айшингизни суринг .Бизнинг қўшиқ эскирган Мансур ака !
-- Сафура бу сафар ўрнидан шаҳд билан турдию ,бошқа хонага чиқиб кетди .
-Қизим эр дегани ярим пир бўлади . Уларнинг бошини силаб , сал тергаб турмасанг қўлингдан чиқиб кетишади .
Ана даданг ҳам. Авваллари қанча ситам зуғум қилди . Қараса давлати кетяпти , сакраб -сакраб хумори чиқди , мўмин -қобил бўлиб қолди . Куёвинг ҳам дадангга ўхшайди худди .Бир сафар ...!- дедию Холида опа нима деярини билмай қолди қизига.
Бир сафар куёвини бегона аёл билан кўрган Холида
- Ҳа укам , уйдаги камлик қилибдида сизга а , шўрлиқ хотинчайзи ўлса ўлиги ортиқку шундан ! -дея кесатиб ўтганини ҳозир айтса эҳтимол Сафуранинг кўнгли эридан буткул қолиб кетармиди . Аммо айтмади .
- Нима қил дейсиз ойи ? Бориб яна пой патак бўлайми куёвингизга .
Ғурурим , орим йўқми мени ойи ?!- қаради Сафура онасига .
- Ҳа, боргинда унга меҳринг бер , қули бўл керак бўлса токи остонамдан кулиб кириб кел . Ҳаёт сен ўйлаганчалик машаққат эмас , сен ўйлаганчалик мураккаб эмас , ўйинчоқ ҳам эмас. Ўйинчоқ деб ўйлаганларнинг шунақа ўйнатадики на олдинга на орқасига йўл топсин улар Гўё аросатда қолгандек бўладилар . Сенлар ҳали ўйнаб - куладиган пайтларинг , қани нарсаларингни
йиғиштир бўлди , меҳмон иззати ҳам уч кун !- деди ўрнидан туриб Холида
қизига қараб .
- Ҳа , сизми эшигим чертган бойвачча . Нима яна хотинчайз билан уришиб қолдингизми ёки ...а ? Менга қаранг , сиз пул билан мени сотиб ололмайсиз Агар мени эркалагандек унинг ҳам эркаласангиз жонини фидо қилмаса туфланг юзимга ғинг дега н номард Мен аёлман . Мен каби у ҳам аёл .
Қаерим ортиқ ундан .
Бир гап айтайми сизга , менга оила қуришни таклиф қилди биров
.Бир-биримизнинг топдик ниҳоят .Орамизда эса бегона одам бўлишини истамайман . Оғзим ошга етгани
да бурним қонатманг , илтимос !
Аёлнинг гапи Мансурга эриш туюлдими кулиб юборди.
- Кечагина ўлдим -куйдим қилган , акажонлаган сенмасмидинг ? Одам шунчалар тез ўзгарадими , артист бўлиб кетай .
Тўй қачон ? Балки кўйлак сотиб оларсан , Лимузинга миниб олиб ёнма -ён шаҳар айланарсан . Тўйингга айтасанми , хар қалай бегонамасмизку !
-- Энди бегонасиз менга .Чиқиб кетинг уйимдан !
Аёл йиғлаб бошқа хонага кириб кетди .
- Сен ҳақсан . Хотиним ҳам аёл .
У ҳам меҳр излайди мендан . Бу ўрганиш , қўмсашлар вақтинча .
Хотиним сочларини ўрмасам ҳам қўлидан сув ичсам арзир экан . Эскирса ҳам одамнинг ўз қўшиғи бўлсин экан .Унинг қандай айтиш ўзига боғлиқ экан . Эскирган бўлса ҳам ўз қўшғинг бори қандай яхши .
Яхши қол , бахт тилайман сенга , омон бўл ! -дея аёл уйини тарк этди у
Шом чўккан , кўкда бир парча ой кулча бўлиб тунги юлдузларнинг меҳмонга чорлагандек кўкдан ёғду сочар , майин сабо бахт қўшиғини куйлагандек жонларга роҳат бағишлаб эсаётган пайтда ошхонада Сафура ош дамлаётган эди.
Мансур оҳиста унга омон юриб келдию яширган гулдастанинг хотинига тутди
- Айбингизни ювясизми ?!
- Жиддий қараб деди Сафура эрига
- Йўқ , эскирган қўшиғимни янгитдан эшитмоқчиман онаси !
Болаларининг бирга турганини кўрган она
- -Илоё қўша қарисинлар иккиси !-дея ўзини ичкарига олди
тамом.
ИБРОХИМ РИЗО
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1