(Таъби нозиклар ўқимасин)
Жума намозига йиғилган жамоатнинг
дуосини олиш илинжида айрим
намозхонлар ўз ўтинчларини бир
парча қоғозга ёзиб, имомга
узатишади. Бунда кимдир масжид
қавмидан яқин кишисининг дардига
шифо сўраб Оллоҳга илтижо қилишни,
бошқа биров янги бошлаган ишига
ривож ёки ўқишга кираётган
фарзандига омад тилаб беришини
илтимос қилади ва ҳоказо. Бироз
вақт бўлса, имом бундай илтимослар
мазмуни ва эгаларини бирма-бир
санаб ўтганча, Оллоҳдан ушбу
бандаларига нажот сўраб, дуога қўл
очади
Кечаги жума намозида узатилган
бундай илтимослардан бирини
жамоатга ўқиб эшиттираётган
имомнинг ўзи ҳам кўпчиликка жўр
бўлиб: «Астағфируллоҳ» - деб юборди.
«Хотинимни севаман, у билан бир
умр яшашни, оилавий ҳаётимиз
бахтли кечишини истайман. Бироқ
қайнонам бизга кун бермаяпти.
Илтимос домла, жамоатнинг дуосини
сўраб беринг – Оллоҳ қайнонамга
инсоф берсин», - деган маънода
ўтиниб ёзибди бир намозхон йигит.
Ёш оиланинг мустаҳкамлиги ҳақида
гап кетганда, унинг ҳаёт йўлига
тўғоноқ бўлган, ниҳоятда жиддий,
«қайнона» дея ном олган муаммо,
кузатишимча, жума намози
мавзулари давомида тез-тез тилга
олиб борилади ва қайноналик
мавқеига эришган айрим аёллар
намозхонларнинг кўз ўнгида ҳар хил,
баъзан ниҳоятда хунук қиёфаларда
гавдаланади. Қуйида жума
намозларидан бирида жамоатга
сўзлаб берилган ҳаётий мисоллардан
бирини келтириб ўтмоқчиман.
Маҳалла қўмитасининг яраштириш
комиссияси фаолиятида бевосита
иштирок этаётган имом кунлардан
бир кун яқинда турмушга чиққан
келинчакдан нима учун эри билан
ажрашишга қарор қилганининг
сабабини сўрабди. Ёш қиз ҳўнграб
йиғлаганча, эрини жуда яхши
кўришини, лекин уни ҳар қадамда
камситиб, хизматкор чўридай
кўрадиган қайнонасининг зулмидан
ниҳоятда чарчагани, пичоқ суякка
қадалиб, охири кўчини кўтарганча
уйдан чиқиб кетишга мажбур
бўлганини айтибди. Аниқланишича,
бир умр эри-ю, ўғилларига ҳукм
ўтказиб яшашга одатланган, ҳар
қадамда қаҳр-заҳрини сочиб
юрадиган, афтидан, келинли эмас,
том маънода чўрили бўлишни орзу
қилган, ҳали анча ёш, тўрт мучаси
бутун қайнонанинг соғлом ақлга
сиғмайдиган ғайриоддий талаб-
истаклари ҳаддан ортиқ кўп экан.
Масалан, ваннахонада ювинаётганда
икки оёғини кенг очиб ётганча........... келиндан
талаб қилар, бундай ишда тажрибаси
бўлмаган бечора келин бехосдан
тилиб қўйса, қўлига кирган нарсани
улоқтириб, тўполон кўтарар экан...
Шундай одамлар бўладики, улар
ўлгандан сўнггина, бошқа
одамларнинг елкасига офтоб тегиб,
ҳаёти бахтли тус олади. Ҳеч шубҳа
йўқ-ки, ундай одамлар жумласига
қайноналарнинг юқорида тилга
олинган тоифаси ҳам киради.
Ижозатингиз билан ўзим танийдиган
қайноналардан бири ҳақида сўзлаб
бермоқчиман.
Ер бориб етказмасин-у, ўша қайнона
на эрига, на ўғил-қизларига, на келин-
у ва на куёвига кун берар эди. У
аёлнинг мақсади нима бўлган
билмадим-у, лекин ўз онасининг
зулмига дош бермаган ўғил хотини-ю
қизчаларини ташлаб, Россияга йўл
олганча, дом-дараксиз кетиб
қутулди. Камбағал оиладан тушган
келин эса кўп қийналди, бошига не-не
маломат тошлари ёғилмади, кўп оғир
кунларни бошдан ўтказди,
болаларининг еган нони кўп
миннатли бўлди.
Иш нима билан якун топишини
фаҳмлаган куёви эса қайнонадан
дастлаб оилавий ҳаётига
аралашавермай, тинч қўйишини
ўтиниб сўради. Бундай илтимослар
кор бермагач, қайнотасидан заҳар
тилли хотинини йиғиштириб олишини
кескин оҳангда талаб қилди. Иккала
эр-хотинни кўп огоҳлантирди-ю, ҳеч
нафи бўлмади. Қайнонанинг қизи
ота-онанинг раъйига қарши бора
олмади. Охири куёв «қайнона» деб
номланадиган бундай балои-азимдан
қутулиш мақсадида ажратиб
юборишини сўраб, судга ариза билан
мурожаат қилишга мажбур бўлди.
Суд томонидан белгиланган муддат
ўтгач эса обдон ўйлаб кўрган куёв,
фарзандлари тирик етим ўсишини
истамай бошқача йўл тутди.
Халқимизда қабул қилинган азалий
усулни қўллади: аёлни аёл билан
жазолаб, қизини кундошли қилганча,
қайнонасидан анча узоқлашди...
Шу тариқа, табиати бадҳазм, тилидан
заҳар томадиган, фарзандлари,
келини-ю, куёвига кун бермаган,
набираларининг нонини яримта
қилган қайнонанинг уйидан бахт-
саодат, қувонч, файз-барака ариди.
Хотинига сўзини ўтказа билмаган
жонивор қайнота эса хасталик ва
диққатпазликдан озиб-тўзиб кетди.
Орадан кўп йиллар ўтиб, ризқи битган
қайнона ниҳоят ўлди. Ҳеч қанча вақт
ўтмай унинг Россиядан топилиб
келган ўғли ўз хотини-ю,
фарзандларини йиғиб олганча, тинч-
тотув ҳаёт кечира бошлади. Этига-эт
қўшилиб, юзига табассум югурган эри
эса ниҳоят кекса дўстлари даврасига
қўшиладиган, кўчада бош кўтариб,
сал бемалолроқ юрадиган бўлиб
қолди, келини ва куёви билан
самимий муносабат ўрнатди. Шайтон
унинг хонадонини тарк этиб, ризқ-
барака кириб келди.
Қадрли қайноналар, имкон қадар
қисқа баён этилган бўлишига
қарамай, ушбу ҳикоя қалбингизга
ниҳоятда оғир ботишини биламан.
Лекин тўғри тушунинг, бундай аччиқ
сатрларни ёзиш ҳам осон кечмайди.
Эркакка итоат қилмаган аёл
шайтонга шерик бўлиб, кўриб
турганингиздай, қилмишлари
раҳмоний кечмайди. Шундай экан,
ўзингизни эҳтиёт қилиб, феъл-
атворингизни идора этиб,
охиратингизни обод қилишга,
хунукдан хунук қилиқлардан йироқ
бўлишга, жума намозларида,
маҳалла қўмитасининг
йиғилишларида бемаъни-бетаъсир
қилиқларингиз муҳокама қилиниб, эл
олдида шармандали ҳолатга
тушмасликка урининг. Қилиқларингиз
кўчада достон бўлгач, эрингиз,
ўғилларингиз, ака-укаларингиз
маҳаллада бош кўтариб юришини
ўйланг.
Эркаклар эса «қайнона» дея ном
олган муаммо ечимига оид хулосани
ўзлари чиқариб олишар...
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1