МВД академиясини битириб туман жиноят қидирув бўлимига ишга кирган янги ходим йигит биринчи маошидан хамкасбларини бўлимда меҳмон қилибди. ****-ичишгандан сўнг ёш ходим бўлим бошлиғидан бир илтимос қилибди хамкасблари гувоҳлигида... Ўртоқ бошлиқ, мен ижарада тураман, ортиқча маошимга ихтиёжим йўқ, уни сақлайдиган жойим хам йўқ. Йўқ демасангиз ортиқча пулларимни сейфингизда сақласам, зарил бўлса сўраб оларман хўпми...
- Майли, омонат бўптуради менда бўлмаса деб пулларни сейфига ходимлари кузатувида солиб қўйибди...
Бир неча кун ўтгач йигитни пулга муҳтожлиги бўлибди, навбатдаги бўлим мажлисидан сўнг йигит бошлиғидан омонатга қўйган пулини сўрабди...
Бошлиқ таъжуб билан ёш ходимига қараб - Нима? Қанақа пул хақида гапирвосан, қачон берган эдинг менга? Деб ўдағайлабди. Кейин хонада ўтирган бошқа ходимларига қараб, Сизларни хабарингиз бормиди, ё кўрганларинг бордур бу менга пул берганини деб сўрабди...
Бошқа ходимлар жим, бири бўйнини қисган, бири бошини йўқ дегандек силкилади... Ёш ходимни хавсаласи пир бўлиб, чув тушгани билди ва пулдан умид узганича жим бўлди. Шу билан мажлис томом бўлиб бошлиқ ходимларга жавоб берди. Ёш ходимни эса бир оз ушланиб туришини айтди. Хамма чиқиб кетгач бошлиқ сейфини очиб йигитни омонатини топширди ва деди - Бу сенга ибрат бўлсин. Сен дўст, хамкасб деб билганларинг вақти келганда сенга маразлик қилишини энди билиб олдинг. Кўзингни очиб юр укам деган экан!
Хулоса ўзингиздан...
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3