Малак югургудек кетиб қолди. Уйига кетаркан ўз -ўзидан кайфияти кўтарилганини сезди. Аммо уйда уни пешонасини рўмол билан чандиб онаси кутиб олди.
- Нима бўлди?
- Сен нима ишлар қилиб юрибсан?- онасидан бундай оҳангда гап эшитмаган қиз довдиради.
- Нима қилибман?
-Мендан сўрайди. Кеча Жобир ким билан муштлашди. Ким билан етаклашиб юргандинг.
- Бу нима деганингиз ким билан етаклашаман?
-Саволимга савол билан жавоб берма. Агар холангни қизи Насибани қайнсинглиси ҳам шy гапни айтмаганда бир Қумри холани гапи билан ишонмасдим. Кеча Жобир билан бир йигит сени устингда уришибди-ку. Қумри хола оғиз бурун ўпишиб юргани бор экан, ўқишини баҳона қилди деб бувингга бир дунё гап қилиб кетибди.
-Ая сиз шу гапга ишонасизми?- йиғлаб юборди Малак,- Насиба опамни қайнсинглиси ҳам кўрибдими етаклашиб юрганимни?
-Насибани қайнсинглиси Жобирни сени ёнингдаги йигит билан уришаётгaнини кўрибди. Куппа-кундузи ҳаммани кўз олди-да ким билан юрувдинг?
-Ўша иккови куппа-кундузи Жобир мени машинасига судраганини кўрмабдими? Жобирни ўзи мени шарманда қилди-ку.
- Нима қилди?- ичкарида ҳамма гапни эшитиб ўтирган Маҳмуд ака чиқиб келди.
Малак қизариб кетди. Баттар ҳиқиллади.
-Айт қизим ўша ифлосни оғзидан қонини келтираман.
-Ёнингдаги ким эди?
- Эй бунча ёпишдингиз,- Малак бақириб юборди,- Афрўзани акаси келиб қолди. Кейин Жобирни қувиб юборди.
-Уни сенда нима иши бор?
-Бўлди ўчир овозингни,- Маҳмуд ака Султона опани уришиб берди. - Ҳей ўша Жобирни... - сўкиниб кўчага отланганди Малак йўлини тўсди.
-Дада қўйинг ўша паст билан пастлашманг. Мени қишлоқда баттар гап қилади.
-Оғзини ертаман уни.
-Дадаси қўйинг,- Султона опа Малакка ичкарига кир ишорасини қилиб эрини тинчлантиришга ўтди.
Малак хонага кириб ўзини босишга уринди. Чунки дадаси уни хафа кўрса аниқ Жобирни бир нарса қилиб қўяди.
Малак кечки овқатни дастурхонини йиғиштириб хонасига кириб кетди. Ярим соат ўтиб онаси кирди.
- Нима қиляпсан?
-Дарс қиляпман?
-Ёлғон айтишни билмайсан қизим, қўй шуларингни. Она бола бир гаплашайлик. Ҳўш менга айтчи Афрўзани акаси кеча қаердан пайдо бўлди?
-Билмасам?
-Очиқ гапир қизим. Мени қон қилмай. Ўша куни келганидан бир балоси борлигини сезгандим.
-....
-Гапир.
-Менга совчи қўймоқчи. Гаплашмай номеримни алмаштирганим учун университетдан чиқишда пойлаб турган экан. Жобир мени тортқилаганини кўриб уришиб кетди.
-Яхши иш бўлмабди. Шу Воҳид билан Қумри холага гап топилди.
-Кечиринг ая.
- Нега кечирим сўрайсан. Шу қилганига ўшаларни кўзини ўйиб сени ўша дугонангни акасига эрга бераман.
-Ая,- қизариб кетди Малак.
- Қиз ўлгур бошқа йигитларни айтсам сакраб тушардинг-ку. Бошингни эгиб олдинг,- Султона опа аразлаб чиқиб кетган қизини изидан кулиб қолди.
Малакни туни билан кўзига уйқу келмади. Мироншоҳ рост айтдими ёлғонми шуни ўйлар. Рост бўлиб чиқиб совчи қўйса онаси нима дейди? Онаси рози бўлса ҳам Мироншоҳни яқиндан танимайди-ку? Қандай одам ўзи? Афрўза яқин дугонаси бўлгани билан акаси қанақа? Афрўза у ҳақида қаттиққўл акалигини айтган холос. Молиявий томондан камчиликсиз оила эканликларини билади. Аммо ҳамма нарсани бу билан ҳал қилиб бўлмайди?
Негалигини билмайди-ю бошқа йигитлардан у ажралиб турарди қиз учун. Бўлмаса қизга совчи қўяётганлар ичида Мироншоҳдан бойроқ, кўркамроқ, гапга усталар кўп эди. Аммо қизни бошқа йигитларни гапларига ғаши келарди. Малак тонггача ҳар хил ўй ҳаёллар билан яхши ухламади.
Эртасига онасига билдирмасликка уриниб Мироншоҳни совчиларини кута бошлади. Якшанба бўлгани учун эрта тонгдан ҳар сафаргидан кўпроқ уй ишларини саранжомлай бошлади. Меҳмонга келган Зуҳра опаси билан онаси уйда суҳбатлашиб ўтиришарди. Малак опасини илтимоси билан манти қилишга ундаганди. Дарвоза қўнғироғи эшитилганда бир чўчиб тушди. Ичида бу Мироншоҳни онаси эканини сезди. Чиқмай ўтирди. Опаси афтидан уни қарайди деб ўйлаган бўлса керак, ошхона томонга қараб бақириб берди:
-Қарасанг бўлмайдими Малак.
Қиз жавоб бўлмади. Қилаётган ишини тўхтаб ташқарига қулоқ солди. Опаси биров билан гаплашиб меҳмонхона эшигини очди. Бир оз ўтиб аввал онасини турган хонага кирди, бир оз ўтиб боласини кўтариб синглисини олдига келди.
-Келган ким? Мен танимадим?
-Билмасам ?
- Малак сен ҳечам ёлғон гапирма ҳўпми? Чунки қулоғингача қизариб кетасан. Айт кимни совчиси?
-Опа ундан кўра аямга қаранг. Боринг.
- Майли барибир билиб оламан-ку.
Малакка ўтган икки соат икки асрдай туйилди. Мантини патишонхотирликда кўнглидагидек қилолмади.
-Ҳўш,- овқат устида онаси гап бошлади. Дадаси бугун кеч келарди. - Бунисига нима деймиз.
-Ўзингиз биласиз?
- Унда йўқ. Узоққа бермайман.
Малак бир қалқиганини онасига билдирмаслик учун елка қисди. Амма опаси билан онаси сезишди. Бир-бирларига қараб кулиб қўйишди.
-Беринг ая, яхши йигитга ўхшайди. Ўзини шахсий иши бор экан. Уй жой машина тайёр. Фотимага ўхшаб уй қилай деб чопмайди.
-Ҳали суриштирмаси бир нарса деб бўлмайди. Совчилар айтаверадида.
-Бермайман деб нега суриштирасиз?
- Малак йўқ тегмайман деса суриштирмайман. Ўзингиз биласиз деса суриштираман.
-Ая мен ҳар доим ўзингиз биласиз дейман-ку.
-Бунисига қўшимча шарҳинг йўқда. Қайта сўровда доим ўқишни битирай, ўлгудек олифта, қўрс экан, гапи ёқмади яна алламбало баҳоналаринг бўларди.
-Ойи мен Афрўзани акасини танимайман.
-Гапини эшитгансан-ку, ўзини тутишини биласан. Уйимизгача келиб бало экан бу бола.
-Шунинг учун ҳам бермасамми? Ўзи келганлардан яхшилик чиқмайди.
-Лекин маънили йигитдек кўринганди.
-Сени маънини қаердан биласан ўзингда йўқ-ку.
-Ая.
- Нима ая қайнонанг Фотима келин яхши ўзи каттасини олиб қолиб кичигини чиқарсамми деяпти-ку?
-Фотимага ўхшаб ҳаммани ишини эшшакдай қилгандан кейин айтади-да. Қайнсинглимни кирини ювади. Ўзини бурга тепганми? Гапга қўйса қоп- қоп иш деса дунёни нариги бурчагидан топ.
-Шу тилинг чатоқда сени. Уйингдагиларни ёмонлама деб неча марта айтай. Опаларинг бир оғиз ёмонламайди.
-Иккови ҳам гўл тентакда.
-Битта сени ақлли туққанманда?
-Эйй ая мени қўйинг. Кенжа қизингизни ҳал қилинг.
-Даданг келсинчи? Ўша куни гапини эшитган қани нима дейди.
Малакни ҳаяжондан ичида капалаклар учиб юргандек туюлар. Еган овқатидан кўнгли кўтриларди. Уни буни баҳона қилиб ташқарига чиқди.
Хонасига қолдирган телефонига роса қўнғироқ келган. Смс хабар ҳам анчагина эди. Ҳаммаси Афрўза ва Мироншоҳни номеридан.
-Номеримни барибир топибди. Ярамас "Староста"миз берган.
Малак яна келган қўнғироқни кўтарди:
-Алё Афрўза?
-Менман,- Мироншоҳни овози эшитилди. - бунча телефонни кўтаришинг қийин.
-Телефон хонамда эди.
-Уйдагиларинг нима деди? -бесабр сўради йигит.
-Ҳали ҳеч нарса дейишмади. Дадам нима деса шу.
-Аввал аям деётгандинг энди дадалашга ўтдик.
-Аям сизни билмайди-ку? Дадам бир кўрди. Агар ёқмайдиган бирон қилиғингиз бўлса бермайдилар.
- Малак, жоним, ўзингдан қочирмай менга ёрдам қилсанг-чи?
- Нега жонингиз бўларканман? - Малак Мироншоҳ ёнида тургандек қизариб кетди.
-Бўпти унда асалим.
-Эйй,- қиз телефонни ўчирди. Пиқ этиб кулиб қўйди. У эшик ортида опаси пойлаб турганини билмасди. Султона опа бор қўйнига қўл сол деб юборганди уни.
Маҳмуд ака хотинидан янги совчилар ҳақида эшитиб бошини қашиди:
-Шу қизинг ўзи биронтани танласин. Мунча чўздинглар. Бошим оғриб кетди. Қайтага 3 қизимизга шунча бош қотирмагандик.
-Ҳа. Гулойни сен севгини билдингми деб роса койиб бергандим. Энг кам шунга бош қотирган эканмиз аслида. Куёви ўзи совчи қўйгунча қолган номзодларни ўзи қайтарарди.
-Фотима Зуҳрага ўзинг танлагандинг-ку. Танла Малакка ҳам.
-Эгизакларга бунча кўп совчи келмаганди-да. Зухрани куёви ёқтириб совчи қўйганди. Уйдагилари индамас Фотимани куёвини хам бирча ишини битириб кетишганди. Бирдан келганидан менга хам қизларга хам мақул келганди. Бу Малакни мактабни битирмаси одамлар оғиз солишни бошлашди. Қизингизга ёқмаяпти. Ўзингиз биласиз дегани билан биронтасини хохламаяпти.
- Эй Воҳид бугун иш хонамга ялингудек келди,- Махмуд ака ичида айтолмай турган мақсадига кўчди,- Жобир Қизинг тегмаса бошқани олмайман. Бош олиб чиқиб кетаман деб туриб олган. Болани абгор қилиб қўясизлар деяпти. Ўғлингни ўша кунги қилиғи учун икки дунёда хам қизимни бермайман десам, доим осмонда юрган дўстим ялинишга тушди. Ўзимиз хам севги йўлида нималар қилмасдик. Йўқ дема энди деб.
- Мени уни ўғлига берадиган қизи йўқ,- Султона опа асабийлашди, - сиз балки эсингиздан чиқариб юборгандирсиз, аммо мен унутганим йўқ. Мана мен ҳам ўғил туғарканман, мен туғдирдим деб катта кетаётган ўғлига эшигимдан ялиниб қизимни ҳам сўраб келаркан. Лекин мени бу билан кўнглим жойига тушмади. Боласига қараб буни айби нима дейиш қандай бўлишини бир ҳис қилсин.
-Султона унда ҳаммадан кўп мени айбим бор эди.
- Айбдормисиз йўқми билмайман. Билганим мени қон қақшатганлар қилмишига ярашасини оляпти. Ана Алибек даврага кирса гапини туя тортолмасди. Энди бош суқиб киролмай қолди. Гапирмаган одами йўқ эди. Мана Воҳид ҳам ялиниб келди. Малак туғилганда ҳолва еймиз деб суюнчи олганмиди. Ейди ҳолва қараб турсин.
-Ўтган гапни қўзғама.
-Ўтган гапми? Муҳаммадали туғлимаганда ҳам ўтган гап бўлармиди? Ўғил туғмади деб мени қизларимни одам ҳисобига қўшмаганлар энди эшигимни супуриб оввора бўлмасин. Мана ён қўшнимиз Сора опа ҳеее келини ана шу учинчи ўғлини туққанда менга кун бермай қўйганди. Ана энди келини катта ўғлини ҳовли қилиб чиқарди. Икки ўғлини шу ҳовлини бўлиб бериб уйлантирди. Кичик келин тор уйни томошаси деб катта қайнонани сиғдирмаяпти. Иккинчи келин мен ишлайман қарияга қарамайман керакмас деб қўймабди. Энди кеча ҳаво совуқ уйдан безор кўчада ўтирибди. Бино қўйганди-я шу кичик набирасига ҳа буви деб олдига кирмас экан.
-Шунга хурсанд бўлдингми?
-Менга нима? Ўша пайти шундайлар бўлишини ҳеч ўйламаган бўлса керак. Кўчада ҳаммани гапини ковлагунча уйда ўтириб набираларга тарбия берганда ҳозир шу аҳволда ўтирмасди.
- Мени нима деб қарғагансан? -қовоғини уйиб сўради Маҳмуд ака.
-Куни менга қолсин деб қарғаганман,- кулди Султона опа.
-Ҳа зўр қилган экансан. Малакни нима қиламиз?
-Қизингизни шу шаҳарликка озгина кўнгли бордек. Сиз гаплашгансингиз-ку қандай бола экан.
-Бир кўришда дуруст йигит. Ишбилармон, ўзини тутишини биладиган, маънили йигит бўлиб туюлганди.
-Ҳимм. Билмадим. Тезроқ эгалик қилмасак бўлмайди. Агар Воҳидни ўғлига бермасак гапни кўпайтиради булар.
Маҳмуд ака бош қашиди.
-Қишлоқдан биронтасини танласин.
Шаҳарда нима бор. Қанақалигини билиб бўлмайди.
Султона опа яна ўйлаб кўришга қарор қилди. Катта қизи Гулойни чақирди. Қизлари орасида у энг яхши маслаҳатчиси эди. Онасини гапларини эшитиб Малак билан ўзи гаплашишга қарор қилди.
-Энди шу совчи қўйганлардан бирини танла сингилжон. Бўлмаса оғзига кучи етмаган ёки ҳасади келганлар ҳар балони тўқиб чиқариб номингга доғ туширади. Анави шаҳарликка нима дейсан. Курсдошингни акаси экан. Фақат аям билади деб қутилма. Аямни шундоқ ҳам боши қотиб қолди. Улар сени кўнглингга қараяпти.
- Мен Афрўзани акасини яқиндан танимайман.
-Афрўзадан эшитгансан-ку барибир.
-Айтарди. Ўлгудек рашкчи. Кўчага чиқаргани қўймайди деб. Унаштирилгунча йигити билан пана пастқамда зўрға гаплашарди.
- Бу яхши-ку. Эркак рашк биланда. Нимаси ёмон.
- Мен бошқа ҳеч нарса билмайман.
-Ҳеч гаплашмадингми?
-Гаплашдим.
- Хўш. Гапларига ғаши келдими йўқми?
-Гапи бинойидек.
-Ёқмаган тарафичи?
- Ўзи 3 4 марта қисқа кўрдим. Ёмон томонини кўрсатмайди-ку.
-Демак сенга йигит ёқди.
-Опа.
- Нима опа, кимнидир ёқтириб қолсанг шунақа камчилиги кўринмай қолади. Қолган йигитларни камчилигини айтиб ташлардинг-ку.
-Улар қишлоқдан эди. Танирдим.
-Барибир гаплашиб юрганинг йўқ эди-ку.
Малак жим бўлиб қолди. Гулой синглисини яна бир оз гапга тутди-да онасига кетаётиб деди:
-Совчилар яна келса суриштириб кўриб жавобини айтамиз денг.
Султона опага ҳам бу гап маъқул келди.
Мироншоҳ эса бир оёғини университетдан узмай қолди. Қўли ишга бормас, ширинлик ишлаб чиқарадиган цехини ҳамма ишини ёрдамчисига ташлаб қўйди. Афрўзани ҳоли жонига қўймас, кўндириб бермасанг яхшилик кутма деб пўписа ҳам қилиб қўярди.
- Малак агар акамга тегмасанг у мени соғ қўймайди.
-Ҳали аканг шунақа ваҳшийлик?
-Йўғэй сени деб телба бўлиб қолди-да. Ўзичи сени бор деганда ўрайман деб катта кетганди.
-Ҳимм. Қизлар билан роса юрган де.
-Сени ҳа деб мақтайверганимга шундай деганди. Ортиқча вақти борми қизларни изидан чопгани. Кейин сени қандайлигингни билиб шу қизга уйланаман. Ростдан йигитлар билан гаплашиб юрмаган қиз экан деб совчи қўяманга тушди.
-Ҳа акангга ҳеч ким билан гаплашмаган қиз керак бўлганмиди?
-Оббо бунча фикринг бузуқ. Акамни мақтайман десам фақат эгри тушунасан. Айтиб қўяй акам бир сўзли. Тегамасанг олиб қочиб кетади.
-Ҳали зўровон ҳамми?
-Эйй ўчир, - қизлар кулиб бир -бирини туртишиб университет дарвозасидан чиқишди. Малак кўзи Мироншоҳни машинасига тушиб юраги бир ҳапқирди.
-Салом қизлар.
-Ака бу туриш юраверсангиз яқинда касодга учрайсиз.
-Майли аммо бугун бирга тушлик қилмаси ҳеч қаерга кетиш йўқ.
-Вақтим йўқ.
-Вақтинг етарлича. Ўзинг онангга яхши танимайман деб айтибсан-ку. Одамларинг бизни яхшилаб суриштирсин, сен мени яхшилаб билиб ол. Мана ёнингда Афрўза бўлади. Қани юринглар.
Малакни иккиланаётганини кўриб Афрўза судраб машинага ўтказди.
Овқатланиш учун борган жойларида Малак индамай ўтираверди.
--Агар овқатингни емасанг кетмайсан,- Мироншоҳ қизга таҳдид қилди кулганча.
-Қорним тўқ,- Малак қошиқни ўйнаб ўтираверди.
- Сен зўр экансан-ку. Овқат емасанг ҳам тўқ юрсанг. Унда бизникига борсанг бойиб кетар эканмизда.
Малак чимирилиб Мироншоҳга қаради.
- Нега сизни уйингизга борарканман.
-Тўйимиздан кейин мен сени уйингга боролмайманда.
- Мен кетдим.
-Тўхта,- йигит йўлини тўсди. - Бўпти ўтир.
Малак ноилож ўтирди. У ўтириши билан Афрўза дик этиб ўрнидан турди.
- Мен ҳозир,- у телефонда гаплашиб олай дегандай телефонини кўрсатиб кетди.
-Ана ёлғиз қолдик. Энди гаплашиб олайлик. Мени яхши билмайман дебсан. Бундоқ гаплашмасанг кўрсанг ёв қувгандай қочсанг. Қаердан биласан мени.
-....
-Мен сенга ёмон томонларимни ўзим айтай яхшисини кейин билиб оласан.
-...
- Ичмайман. Чекмайман. Қизлар билан гаплашмайман. Уйим ишим машинам бор.
-Булар ҳали ёмоними? -кулгиси қистади қизни.
-Ҳа-да яхши тарафимни билсанг мени бунча қийнамасдинг. Ха майли. Ёмонлигимни айтай. Рашкчиман кейин айтганимни қилсанг бўлди. Сўраб қилсанг ўртамизда муаммо бўлмайди.
Малакка зимдан йигитни ўзини тутишини кузатиб ўтирарди.
Мироншоҳ ўзига ишонган йигит экани кўриниб турарди. У тиниб тинчимас оптимист инсон эди. Бирор ишни бажаришда фақат ўзига ишонарди. Йигитдаги бу ҳислатларни Малак сезган ва бу унга ёққанди. Кейин опасини гапи эсига тушиб кетди:
-Ёқтириб қолган одамингни камчилиги билинмайди.
Мироншоҳ қизни кетаман деганига қўймай яна бир соат олиб ўтирди.
-Аям қўнғироқ қиляпти,- деди Малак ўрнидан яна туриб.- Энди кетмасам бўлмайди.
-Афрўза билан кутубхонадамиз деб айт.
Малак Мироншоҳга қовоқ уйиб қаради:
- Мен аямга ёлғон айтмайман. Афрўза қани ?
-Уйга кетди.
-А? Сўмкаси қолди-ку.
-Қолдирмаса ишонмасдингда.
Малак бош чайқаб ўрнидан турди. Ёнидаги дугонасини сўмкасини ҳам олди.
Машинага Афрўзани сўмкасини ташлади
- Мен ўзим кетаман.
-Ўтир Ерқўрғонгача олиб бораман. Кейин ўзингни таксиларингга миниб кетасан. Бунча қайсарсана?
Малак иккиланиб ўтирди. Мироншоҳ машинани секин ҳайдай қизни гапга тутиб кетарди.
-Малак ўзинг ҳам ёрдам қилиб юбор. Уйимдагилар бу гал ҳам қуруқ қайтди. Кейинги сафар ҳам аниқ бўлмаса....
- Хўш.
- Нима бўлишига қизиқяпсанми? - Мироншоҳ орқасига ўгирилди. Малак қизариб кетди. -Яна одам қўяман. Кўнмагунингча қўймайман.
Малак йигитни севги тўла нигоҳларига дош беролмай бош эгди.
-Ёрдам берасанми?
- Майли,- деди қиз секингина.
Қиз уйига қайтиб ҳали ҳам совчилар дастурхони йиғиштирилмаганини кўрди. Дастурхонни йиғиштиришга энди тутинган онасига ёрдамлаша бошлади. Онаси ишларини битиргач, ошхонада овқат қилишга тутинган қизини олдига келди.
-Салим аптекачи ўғли Бурхондан совчи келди,- Малак ялт этиб онасига қаради. Султона опа қизи бошқа гап кутганини сезди. -Менга маъқул тушди. Агар Афрўзани акасига умуман кўнглим йўқ десанг шу йигитга бераман.
Малак лабини қимтиб жим ўтирарди.
-Агар у йигитда озгинагина кўнглинг бўлмаса ҳам суриштираман. Яхши оила яхши йигит бўлса унга бераман. Жавобингни эртагача айтсан.
Султона опа қизини олдидан чиқди. Қизини Мироншоҳда кўнгли борлигини сезди. Аммо қизи онасини жуда яхши кўришини биларди. Султона опа Малак туғилгандаги машмашаларидан кейин бош оғриқ орттирган бу йил ўтган сари ортиб борарди. Шу сабаб қизи бунда ўзини айбларди. Доим онасини айтганини қилишга ҳаракат қиларди. Лекин Султона опа бу туфайли қизини кўнгли синишини истамасди.
Мироншоҳ ҳамма иш битди деб ўйлади. Малакни уйдагилари суриштиришидан асло қўрқмайди. Оилаларига ҳаммани ҳаваси келади. Молиявий тарафдан ҳам ўзлари тўқ. Куёв қилишса шунақа йигитни қилишадида. Бу ёқда Малакни ҳам унда кўнгли бор. Йигит телефонидаги қизни суратига бир оз термулиб кейин рақамини терди. У тарафдан Малакни синиқ овозини эшитиб хавотирга тушди.
- Нима бўлди?
-Сизни совчиларингиздан кейин яна совчилар келди.
- Ким?
-Ўзимини қишлоқдан.
-Аянг нима деди.
- Хадича ўйлаяптилар , уларга мақул келгандек.
Мироншоҳ буни кутмаганди. Қизни ланжлигидан жаҳли чиқиб кетди-ю ҳозир уришиб ташлаб ишни бузишдан қўрқди.
- Малак жоним мени ҳам бошқаларни ҳам қийнамай аянгга мени танлаганингни айт.
-....
-Демак аянг у йигитни танлаган.
-...
-Бўпти Малак. Эрта гаплашамиз.
Йигит алоқани узди. Малакни кўзидан ёш думалади. Йигит бирон гап айтиб кўнглини тинчлантиради деб ўйлаганди. Ўзи онасига севишини асло айтолмайди. Хуфтон намозини ўқиб Аллохдан тўғри йўл кўрсатишни сўради.
Мироншоҳ алам билан ёстиқ муштлади. Кейин туни билан соатга термулиб тонг оттирди. Тонг саҳардан университет дарвозасини олдига келиб олди. Синглиси уни кўриб ҳайрон бўлди.
-Шу ерга келаркансиз мени ҳам олиб келсангиз бўларди.
-Бор йўқол,- деди ака қўл силтаб- Сен нимани қойиллатдинг сени машинада олиб юраман. Умримда бир марта ишим тушганди эплолмадинг.
- Нима бўлди?
-Дард бўлди. Бор дарсингга кир.
- Малак ҳали йўлда.
- Мен кутиб тураман.
Мироншоҳ Малакни яна 20 минутча кутди. Қиз уни кўриб бошини эгди.
- Малак машинага ўтир. Охирги гапимни айтаман. Бўлди қайтиб безовта қилмайман. Қолганини аянг ҳал қилади.
Мироншоҳ қизга шундай қараб турардики у йўқ деёлмади. Аммо машинага миниши билан Мироншоҳ тезликни оширди. Машинани учириб қизга номаълум томонга кета бошлади.
-Қаёққа кетяпмиз?
-Бир жойга. Қўрқма **** қўймайман.
- Нима қиляпсиз ўзи?
-Ҳозирча ҳеч нарса.
Шундан кейин қизни биронта саволига жавоб бермади. Малак машинадан ўзини ташламоқчи ҳам бўлди-ю эшиги очилмади. Мироншоҳ чеккароқ бир жойда тўхтади.
- Энди бир бошидан гапир. Нима бўлди? Нега суриштириб кўрамиз деб бошқа йигитни кўзлашяпти. -Қиз қисқача барини айтди. Телефонингни бер,- деди Мироншох бор гапни эшитгач.
- Нега?
-Бер Малак мени қўполлик қилишга мажбурлама.
-Хўп нима қиласиз,- йиғлашга тушди қиз.
-Йиғлама асалим. Сен қилолмаган ишни. Барибир мени ёқтиришингни айтмайсан. Аянгга смс қилиб ташлаймиз.
Малак оғиз очмаси йигит нимагадир деб хабар ёзиб жўнатиб юборди ва телефонни қайтарди. Малак шошиб онасига юборган хабарни ўқиди. " Афрўзани акасини танладим". Малак дув қизариб кетди. Онаси ўқиганда қандай аҳволга тушганини кўз олдига келтирди. Аммо Мироншоҳ кутгандек бақириб-чақирмади.
- Энди университетга олиб бориб қўйинг,- чиройли бўлиб аразлаганча.
- Бўпти. Бугун олиб бориб қўяман. Агар уйингга бориб буни мен ёзмадим деб аянгни айнитсанг кейинги сафар ўғирлаб кетаман.
Малак учун шундан кейин ҳаммаси тезлашиб кетди. Онаси шу куни ҳеч нарса демади. Аммо отасига Мироншоҳни оиласи маъқул бўлганини айтди. Учинчи келган совчиларга розилик бериб юборилди. Мироншоҳ эса тўй кунини бир ойда белгилатди.
Султона опа тўртинчи қизини оқ либосда кўраркан кўнгли бузилди.
-Даданг бекорга қиз керакмас демаган экан, -деди йиғлаб,- ҳамманг битта-битта ҳовлини ҳувиллатиб чиқиб кетяпсанлар.
-Келиб тураман ая,- қиз йиғлаб аясини қучоқлади.
Маҳмуд ака ҳам кўз ёшини шу сафар яширмади. Туғилганда кўзига ёмон кўринган, 2 йил юзини кўрмаган қизини бугун ўзга уйга кузатаркан ҳар сафаргидан кўра бағри эзилди.
-Қизимни сизга омонат беряпман.
- деди кичик куёвига жиддий туриб,- Уни мендек асраб -авайланг. Бўлмаса қизим доим бағримга сиғади.
Мироншоҳ ҳўп деб бош ирғади. У ҳозир эшитган гапларини маънисини кўп ҳам чақмади. Ҳозир бахтдан 7 осмонда учиб юрарди. Малак ота уйи билан хайрлашиб янги ҳаёт остонасига қадам қўйди.
Малакни тўйи ўтиб чаллари қилинадиган кун Султона опани овсини Нафиса опа ҳаммадан эртачи келди. Ҳамма қатори у ҳам Малакни бошқача яхши кўрарди. Уни аввалгидек шаҳди йўқ. Бир неча марта операция столига ётишга мажбур бўлган ёшига нисбатан каттароқ кўринарди. Қайноталари ўтган, қайноналари анча қариб қолганди. Энди ҳамма келинлар иноқ, аввалги димоқ фироқлар ўтиб кетганди. Нафиса опа бир пайтлар овсинини камситишга уринган қилиқларини эслаб кўп ҳижолат бўларди. Чунки операциядан кейин уйига қайтиб жуда қийналганди. Ўзи оилада битта қиз эди. Қизи ҳам йўқ. Аёл киши ётиб қолса ёнида бир аёл ё қиз турмаса 10 ўғли бўлса ҳам бекорлигини ўшанда тушинганди. Бечора эри ўғилларига айтолмай ўзи хотинига тувак тутарди. Ёрдамга келган акасини қизлари кўп қолишолмасди. Яра ўрнини кўрсатгани шифохонага боришлари керак бўлган кун ташқарига чиққан Нафиса опани хўрлиги келди. Ҳамма жой ҳазон, чанг. Ўғилларини усти ҳам аввалгидек эмас.
-Биттанг қиз бўлмайсанми?- деди шу куни илк бор. Йўлда ҳам кўнгли ҳижил ўтирди. Шифокор кўп уриняпсиз деб танбеҳ берди.
-Шуни айтинг дўхтир, индамасан уй ишларини қилса.
- Энди чиқиб кетган бўлса ҳам қизларни чақиринг. Сизга яхши парвариш керак.
-Йўқда қиз. Тўрт ўғил.
- Унда келин олинг -да ;- кулди шифокор.
Нафиса опани қиз менга керакмас. Ўзим 10 та қизни ишини қиламан деган гапи ёдига тушиб кетди. Ўшанда онасини гапига кириб битта қиз туғмаганига афсусланди. Уйга қайтиб машинадан тушгач бирдан чиройи очилди. Чунки кетаётган пайт тўзиб ётган хонадон чинни чинордек тоза эди. Ҳамма жой супуриб синдирилган. Торда кирлар ёйилган. Ҳамма уйни гилами чиқарилган. Ўзи ётган хона ҳам тоза озода. Овсини Султонани қизларини кўриб ҳайрон бўлди. Демак овсини ярашиш битимига имзо қўйибди. Шу пайтгача биронтасини ўтказмаганди.
-Барака топинглар қизларим, ҳали тўйларинг бўлса энг яхши сарпони ўзим қиламан. - деди чин дилдан. Шу кундан бошлаб овсинини битта қизи доимий уйига келиб оёққа туришгунигача ёрдам берди.
Икки овсин ҳам араз гинани
унитиб апоқ-чапоқ бўлиб кетишди. Мана шунга ҳам қанча вақт бўлди. Иккови ҳам болаларини уйли жойли қилиб набира ҳам кўришди. Чалларига гулдай очилиб келган Малакни кўриб иккови ҳам "кўз тегмасин" деб қўйишди.
Бирин-кетин бир -бирини қувиб олти ой ҳам ўтди. Элмира опа ва Дамир ака келинларидан жуда миннатдор эдилар. Малак ўзини қўли ширинлиги , чиройли ҳулқи ва тили ширинлиги, чаққонлиги билан ҳаммани кўнглини топганди. Афрўза ва Малак бир -бирлари билан опа -сингилдек эдилар. Дамир ака ҳаммадан кўп келинини тарафини оларди.
Чунки бир -бирига ўхшаш феълли хотини ва ўғли уни хафа қилишлари мумкин эди. Аммо Элмира опа "лаббай ойижон" деб кулиб турадиган Малакни яхши кўрарди. Аммо Дамир ака даволанишга кетган 10 кун ичида Мироншоҳ ва Малак ўртасидаги келин ҳеч кимга билдирмайдиган зиддият кўриниб қолди.
Шундоқ ҳам Элмира опа Малак 2 ҳафтада бир онасиникига 2 соатгина бораётганини, ёш келин- куёв уйида баъзан ўғлини бақирган эшитилишини сезганди. Бундай пайтлар Малак қизарган кўзларини яширишга уриниб юрарди. Элмира опа эр хотин ҳалу чиқишиб кетади деб аралашмади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев