Муҳаммад ибн Ийсо айтади: “Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ Тарсус шаҳрига тез-тез бориб турар, у ердаги карвонсаройнинг бир бўлимига тушардилар. Бир йигит у кишининг олдига тез-тез қатнаб, хизматларини қилиб юрар ва у зотдан ҳадис эшитарди.
Бир сафар Абдуллоҳ карвонсаройнинг бўлимига келганларида ҳалиги йигитни кўрмадилар. Шошилиб турган эдилар, қўшин билан бирга маъракага чиқдилар. Маъракадан қайтгач, ўша бўлимга бордилар. Бориб, ҳалиги йигитни суриштирдилар. Шунда одамлар: “У йигитнинг қарзи бор экан.
Шу қарзини тўлолмагани учун ҳибсга олинди” дейишди. Буни эшитган Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ: “Қарзининг миқдори қанча экан?” деб сўрадилар.
Улар: “Ўн минг дирҳам экан” дейишди. Тинмай суриштириб, ҳақдорни топиб, уни кечқурун чақиртириб, ўнг минг дирҳамни санаб бердилар. Кейин унга модомики Абдуллоҳ тирик экан, бу ишни ҳеч кимга айтмасликка қасам ичдирдилар ва унга: “Тонг отгач, йигитни қамоқдан олиб чиқ” деб айтдилар. Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ тунда йўлга тушдилар.
Йигит ҳам қамоқдан чиқарилди. Унга: “Абдуллоҳ анави ердалар.
Сени зикр қилаётган эдилар. Хоналаридан чиқиб, йўлга тушдилар”
дейилди
. Йигит ҳам у кишининг изларидан бориб, карвонсаройдан икки бекат ёки
уч бекат нарида у зотга етиб олди. У зот: “Ҳой йигит, қаерда эдинг? Карвонсаройда сени кўрмадим” дедилар.
У: “Ҳа. Эй Абу Абдураҳмон, қарзим сабабли ҳибсда эдим” деди.
У зот: “Ҳибсдан қутулишингнинг сабаби нима?” дедилар.
У: “Бир киши келиб, қарзимни тўлади. Унинг кимлигини билмадим.
Кейин ҳибсдан чиқарилдим” деди.
Шунда Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ: “Эй йигит, қарзингдан қутулишингга муваффақ қилгани учун Аллоҳга ҳамд айтаман” дедилар.
Ўша одам бўлиб ўтган воқеани Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳнинг вафотларидан кейингина одамларга айтди”.
Шайх Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ва солиҳалар, зоҳидлар ва зоҳидалар ҳаётидан минг бир қисса” китобидан таржима килинган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев