Қадим замонда подшоҳ, бир йигитни айби учун оиласи билан ўлимга ҳукм қилибди.
Подшоҳ маҳбусларни охирги сўзларини эшитмоқчи бўлиб зиндонга борибди. Подшоҳ
биринчи бўлиб йигитни отасидан сўрабди:
- "Охирги сўзингизни айтинг?”
Йигитни отаси:
- "О, Подшоҳи олам, биз ўлганимиздан сўнг бир ховуч фотиҳа ўқинг сизни дуоингиз ижобат бўлади. ИншаАллоҳ..
"ПОДШОҲЛАР АЛЛОҲНИ ЕРДАГИ
СОЯСИДУР" деганлар.” Подшоҳ йигитни онасини ёнига келиб сўради:
- “Эй онаизор, охирги сўзингиз нима?” ОНА:
- "Подшоҳи олам, онага дунёда энг ёмони фарзандини жон беришини кўриш, у дунёю бу дунё бундан ортиқ азоб йўқ она учун. Олдин мени осишсин зероки, фарзандимни ўлимини
кўрмай.”
- Навбат йигитни яккаю ягона синглисига келибди,
ПОДШОҲ:
- "Айт, охирги тилагини бажараман?."
СИНГИЛ:
- "Подшоҳи олам, манга игна ип келтиришсин илтимос, кўйлагимни этаги йиртилибди, шуни тикиб олай.”
ПОДШОҲ:
- "Сен эрталаб сахарда шаҳар ўртасидаги дорга осиласану, нима қиласан этагини тикиб, энди нима фарқи бор, нима фойдаси бор буни?”
СИНГИЛ:
- “Эй подшохи олам.!!,.
Мен акамни синглисиман.. Акам менга:.. "ҳаёли, иболи қиз бўлгин" деганлар. Мени ҳамиша тергаб, юриш туришими назорат қилиб бегона кўзлардан сақлаганлар...
- Эртага халойиқни олдида дор остига қандай этаги йиртилган кўйлак билан чиқаман "УЯТ ЎЛИМДАН ЁМОН". Акам майли жиноят қилгандир, лекин умримни охиригача акамга муносиб сингил бўлай, ижозат беринг.”
ПОДШОҲ кўзига ёш олиб:
- "Ҳаммаларингни озод этдим, гуноҳларингдан ўтдим дебди, шундай сингилга ака бўлган йигитни кечирмай бўладими авф этдим деган экан...!”
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1