қайтар дунё”
Шарифа йўлда кетиб борар экан, қўлида боласи билан кўз ёшини тўкиб борарди. Яна эридан таёқ еб, қувилган эди. Шу билан 4 марта бўлдики уриб ҳайдаб юборади. Уйига боргани билан ота-онаси мажбурлаб яна қайтариб олиб келиб ташлашади. Эри ота-онасининг мажбурий қистови билан унга уйланганлигини қайта-қайта айтиб, Шарифанинг дилини оғритар эди. Шарифа бир умид билан яшар эди, БОЛАЛИК БЎЛСАК БАЛКИ ЎЗГАРИБ МЕНИ ҚАБУЛ ҚИЛАР деган умид билан яшарди. Аммо боласи туғилгандан кейин ҳам Камол аксидан ширин сўз эшитмай, боласини бағрига босганчам йиғлаб қолаверди. Камол эса СЕНИ ҲАЙДАБ ҚИЗ ОЛАМАН, СЕНИ ЭСА ХОТИНИ ЎЛГАН ЁКИ ЁШИ КАТТА ОДАМ ОЛАДИ деб тинмай камситар эди. Шарифани 3 марта ҳайдаб ҳам юборган эдию ота-онаси қайтариб олиб боиб қўйиб келган эди. Мана бу сафар ҳам эри уриб камситиб ҳайдаб юборди...
Шарифа шуларни ҳаёл суриб йиғлаб борар эди... Мана уйига ҳам кириб келди, ота-онаси қизини кўриб ҳаммасини тушунишди ва индамай қўйишди... Эртаси эрталаб дадаси Шарифа билан суҳбатлашди:
-Қизим юр уйинга олиб бориб келаман...
-Дадажон, илтимос, мени олиб борманг, куёвингизнинг камситишларидан чарчаб кетдим, мен бошқа бормайман.
-Қизим оила муқаддас, ҳали ҳамаси яхши бўлиб кетади, юрақол.
-Дада мен бормайман, деб Шарифа йиғлай бошлади. Онаизор қизининг бу ҳолатини кўриб:
-Дадаси тегманг, бормайди қизим, шунча камситишларига чидагани бас, бормайди, ўзимиз қараймиз боласига ҳам, фақат бормайди, деб қизини бағрига босди. Шарифанинг кўнгли эриб, ОНАЖОНИМ деб онасининг бағрига кириб ўксиб-ўксиб йиғлай бошлади. 2 йилдан буён бирон ширин сўз эшитмай фақат камситиш ва ҳақорат эшитиб, эридан беза бошлаган Шарифа энди тўйган эди, энди унинг сабр косаси тўлган эди, 3 ойлик ширингина ўғилчаси билан ота уйига қайтиб келган эди...
Шарифанинг ота уйига қайтганига ҳам 2 ойдан ошган эди, аммо на эри Камол ака ва на оиладагиларидан хабар бор эди, улар Шарифани ҳам, ширин фарзандни ҳам унутишган эди. Шарифа йиғлай-йиғлай охири кўника бошлаган эди. Бу орада эрининг уйланаётганлигини эшитди, ҳар куни туни билан ўғлини бағрига босиб йиғлар эди, эри унга бефарқ бўлгани билан Шарифа эрини севар эди, чунки кўз очиб кўргани, биринчи муҳаббати ва бахти эди, эри мажбурий уйланган бўлса, Шарифа ихтиёрий турмушга чиққан эди.
Камол турмуш қурди. Ҳа, ўзи айтганидек қиз болага уйланди. Шарифа бу орада мактабда ишлай бошлади, кунлардан бирида Шарифага шаҳар марказидан совчи келишибди, албатта Шарифа жуда ҳайрон бўлди, чунки у ҳеч кимни танимасди шаҳардан. Йигитнинг ўзи Шарифанинг мактабига текширувчилар билан бирга келиб, Шарифани кўриб, у ҳақда маълумот олиб унга пинҳона ошиқ бўлиб қолган экан ва унга совчи жўнатибди. У йигит ҳам турмуш қурган, аммо аёли 5 йил ўтиб ҳам фарзандли бўлмагани учун ажрашишга мажбур бўлишган экан. Шарифанинг ота-онасини барча ихтиёрни қизига бериб қўйишди ва ЎЗИНГ ТАНЛА ҚИЗИМ, ЯНА БАХТСИЗ БЎЛИШИНГНИ ХОҲЛАМАЙМИЗ, дейишди...
Шарифа ҳеч иккиланмай рози бўлди, чунки бу орада йигит бир неча марта мактабга келиб кетган, Шарифа ўздан 6 ёш катта, асосийси хушбичим, одобли ва биринчи эрига нисбатан келишган йигит эди. Яшириб ўтириш шарт эмас, ҳар бир ўғил ва қиз чиройга ўч бўлишади. Шундай қилиб Шарифа шаҳарга ўғли билан келин бўлиб кетди...
Ордан йиллар ўтди, Шарифа эри, 2 та ўғли ва битта қизи билан қишлоққа ота-онасини хабар олиш учун жўнашди, таксида уларга бир аёл ҳам ҳамроҳлик қилди. Йўлда Шарифа у бегона аёл билан суҳбатлашиб кетарди.
-Шаҳардан келаётганга ўхшайсиз.
-Ҳа мен шу қишлоқдан шаҳарга келин бўлиб кетгандим, ота-онамни хабар олиб келгани боряпмиз.
-Ҳа яхши, болаларингиз ширинтой экан, қизингиз неча ойлик?
-Қизим 7 ойлик, раҳмат эътиборингиз учун.
-Бизга ҳам шундай фарзандлар ато этсинда Худойим, деди ва кўзларига ёш қалқиди. Шарифа у аёлга:
-Фарзандингиз йўқми? , деди.
-Ҳа, мана 9 йилдан ошди бефарзандмиз, кўрсатмаган доктор ёки мулламиз қолмади, эскиилик ҳам қилдик, бўлмаяпти. Уйда ўтириб зерикиб кетдим, сиқилиб кетдим, шунга шаҳардан у-бу нарса олиб келиб сотаяпман, кичкина дуконча очдим, деди ва орқадаги кўпгина сўмкаларга кўз югуртирди...
-Ҳа сиқилманг,
ноумид бўлманг, ҳаммаси яхши бўлиб кетади.
-Раҳмат, ҳа майли мен тушай эрим ҳам кутиб турган экан, дедию машинадан туша бошлади. Шарифа ташқарига бир қаради ва нигоҳлари бир зум қотиб қолди. Не кўз билан кўрсинки унинг биринчи эри, уни менсимай хор қилиб кетган Камол ака турарди. Ўша машинадаги бефарзанд аёл унинг ўрнига олинган хотини эди. Камол ҳам Шарифани кўриб довдираб қолди, бу орада машина ўрнидан қўзғалиб жўнади. Шарифа ортига қаради, Камол ҳамон машинага қараб турарди, Шарифа чидаб туролмади ва кўзларидан ёш оқа бошлади. Буни кўрган эри:
-Нима бўлди нега йиғлаяпсан, деди.
-Йўқ ўзим шунчаки, анави аёлнинг тақдиридан таъсирланиб йиғладим, 9 йилдан буён бефарзанд экан, дедию бошин эгиб олди. У аслда аёл учун эмас, биринчи эри Камол ака учун йиғлаган эди. Унинг бахтсизлигини кўриб йиғлаган эди... Машина эса ўнгқир-чўнқир йўлдан ҳамон юриб борар, Шарифа жилмайганча болалари ва эри билан ширин суҳбат қилиб, ота-онасининг уйи томон кетарди...
ТАМОМ...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2