ФАЗИЛАТИ.
|
Абу Умома розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
|
“Бир куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида икки киши зикр қилинди, улардан бири ибодатгўй, иккинчиси илмлик эди, сўнгра (Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: “Олимнинг обиддан (яний кўп ибодат қилувчидан) устунлиги, мени сизлардан устунлигим кабидир”, дедилар. Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Албатта, Аллоҳ, Унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли, ҳаттоки чумоли уясидаги чумоли ва (денгиздаги) наҳанг (балиқ) ҳам одамларга яхшиликни ўргатувчига саловот айтадилар.
|
Термизий (2685) ривоят қилган. Шайх Албоний ҳадисни ҳасан. “Саҳиҳ ат-тарҳиб ват-тарҳиб” (81), “Саҳиҳ ал-жомиъ ас-сағир” (1838, 4213), “Мишкатул-масабиҳ” (213).
|
Ушбу ҳадисдан олинган фойдалар:
|
Биринчи: Илмни фазилати барча фазилатдан устун экани. Чунки агар инсон илм олса, олимлар ва аҳли илмлар даврасида кўп бўлса, у кимса Динни тушуниши, шариат аҳкомларини тўғри фаҳмлашига олиб келади, ибодатлари ҳам шариатга муофиқ тўғри бўлади ва дунё ва оҳиратда шу илмлар сабаб Аллоҳ Таоло ва бандалар олдида даражаси баланд бўлади. Шунинг учун ҳам Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олим билан обидни орасини "илм" орқалик ажратиб олимни ҳатто ўзларига ўҳшатиб мисол келтирдилар.
|
Иккинчи: Ҳадисдаги "яҳшилик ўргатувчи" ҳақида олимларни кўплаб сўзлари бор. Масалан: шариат илмини ўргатувчи, ёки мусулмонларга уларни Динлари, дунёлари ва Оҳиратлари учун манфатлик бўлган касб ҳунарларни, илмларни таълим берувчи ваҳоказолар. Илм ўзи билан бирга даьвтни олиб келади. Ушбу ҳадисда илм даьват билан эканига ишора бор. Чунки агар илм давьатсиз бўлса у яҳшиликга олиб келмайди. Шунинг учун ҳам илм олаётган инсон, атрофдагиларни ҳам анашу ўзлаштирган саҳиҳ илмга Аллоҳни Динига чақириши шарт бўлади.
|
Учинчи фойда шуки: Аллоҳ Таоло, Унинг фаришталари, осмонлари ер аҳли, ва ҳатто ердаги чумолидан тортиб денгиздаги наҳанг балиқларҳам одамларга яҳшиликни ўргатувчилар ҳаққига салавот айтадилар. Яний одамларни яхшиликка буюриб уларни ёмонликлардан қайтариб ҳақ илмга чақираётганлар учун Аллоҳни роҳмати ёғилиб туради. Шариатда "салавот" калимаси маьноси ҳақида уламолар турлик ҳил шарҳлар беришган; масалан Аллоҳни мағфироти, роҳмати, баракоти, инояти ваҳоказолар.. Аммо ҳулоса шуки ҳадисдаги "салавот" калимаси умумий бўлиб ўзида барча яҳшиликларни жамлайди. Агар банда ҳолис Аллоҳ ризоси учун илм ўқиб ва одамларни шу яҳшиликга даьват қилса демак у яҳшиликлар устида бўлади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев