Инсон эҳтиёт қиладиган бош аъзоларидан яна бири тилдир. Уни ҳам сақламоқ лозим. Ҳазрат Абу Бакри Сиддиқ розийаллоҳу анҳу айтадилар: “Баданнинг ҳар бир аъзоси Аллоҳ таолога тилдан шикоят қилади: “Эй Раббим, уни тўғри сақлагин. Агар у тўғри бўлса, ҳаммамиз тўғри бўламиз. Агар бузилса, бизлар ҳам бузиламиз”.
Ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳу айтадилар: “Киши тилининг остидадир”, чунки у гапирмагунича уни жоҳилми ёки олимми, яхшими ёки ёмонми, – билиб бўлмайди. Унинг кимлигини тили фош қилади".
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ тил борасида бундай деганлар:
“Унинг ( тилнинг ) ҳажми кичик, лекин гуноҳи каттадир”.
Абу Ҳайён Тамимий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Агар киши оёқларини сақлашни хоҳласа, тилини эҳтиёт қилсин”.
✍️ "Шарм ва ҳаё” китобидан
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев