Чекишнинг зарарли оқибатлари ҳақида деярли ҳамма хабардор. Бироқ у барибир чекилаверади...
Сабаб, баҳона — бисёр!
Агарда иродангизни жиловлаб, чекишни ташласангиз, руҳиятингизу жисмингизда қуйидаги ўзгаришлар содир бўлади:
охирги сигаретани чекканингиздан сўнг
40 дақиқа ўтгач, артериал қон босимингиз меъёрлашади, қон айланиш тизими яхшиланади,
4 соатдан кейин эса тамаки чеккан пайтларингиз танангизда қанчалик оғир юкни кўтариб юрганингизни сеза бошлайсиз;
орадан 8 соат ўтгач, қон таркибидаги кислород миқдори меъёрига келади;
икки кундан сўнг таъм ва ҳид билиш каби сезгиларингиз яхшиланади;
бир ҳафтадан сўнг юзингиз тиниқлашиб, соч, тери ва оғиз бўшлиғидан анқийдиган ёқимсиз ҳидлар йўқолади;
бир ой ўтгач бош оғриғи йўқолади, чекиш хумори қийнамай қўяди;
ва ниҳоят, ортиқча сарфхаражатдан қутиласиз, бундан ташқари, оилада, иш жойингизда, кўча-куйда бошқаларга чекишни тарғиб қилишдек зарарли одатга чек қўясиз;
айримлар эса киши обрўйини туширадиган бировлардан сўраб чекиш одатидан халос бўлади.;-)
Qalampir.uz ma'lumotlaridan foydalanildi...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев