Бердингиз қанча вада...
Бу шаштингиздан қайтинг
Ойимни урманг дада!
Энг ювош, муштифарим
Жондан ортиқ, жигарим
Биласиз кўнгли ярим
Ойимни урманг дада!
Қаранг ,ўзи яримжон
Аёл ку, ахир нимжон
Ёлвораман дадажон
Ойимни урманг дада!
Сизга аёл эмас «қул»
Зинҳор сўрамайди пул
Йўқотиб қўйманг буткул
Ойимни урманг дада!
Миннат қилмас меҳнатин
Иймонлари бут отин
Олмайди бир он ҳам тин
Ойимни урманг дада!
Тўйларга бормайди ҳеч
Бизни деб толмайди ҳеч
Бўлмасидан эрта кеч
Ойимни урманг дада!
Айби уйим дегани
Фарзанд ғамин егани
Ҳам вафодор бўлгани
Ойимни урманг дада!
Севмасангиз ҳам майли
Кутмасангиз ҳам майли
Келмасангиз ҳам майли
Ойимни урманг дада!
Доим сизга бош эгар
Жондан ортиқроқ жигар
Бизни десангиз агар
Ойимни урманг дада!
Буни обдон ўйланинг
Бошқа ёрга уйланинг
Майли бизлардан тонинг
Ойимни урманг дада!
Уйдан кетайликми, ё
Озроқ кутайликми, ё
Шундай ўтайликми, ё
Ойимни урманг дада!
Уринг опам, акамни
Уринг, мени ,укамни
Тирнаб битмас ярамни
Ойимни урманг дада!
Букилмасин ҳеч қаддим
Айтишга сиғди хаддим
Давлатиму, жаннатим
Ойимни урманг дада!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев