Узун сочлар товонларни ўпар эди.
Хар тонг кўча ховлига сув сепар эди.
Уни кўрсам юрак кўксим тепар эди.
Қўшни қизни севар эдим,қўшни кизни.
Сочин тортсам нозли кулиб қўярди у.
Нозли кулиб ёнган бағрим ўярди у.
Билмам балки мени мендек суярди у.
Қўшни қизни севар эдим,қўшни кизни.
Ишқим айтмай пинхон тутиб мухаббатим.
Суратлар -ла қурдим ширин бол сухбатим.
Менинг бахтим,дилдан кетмас уқубатим.
Қўшни қизни севар эдим,қўшни кизни.
У сўрмади,мен ер чизиб юравердим.
Тун кечалар бедор хаёл суравердим.
Бир сўз айтмай йулин кутиб туравердим.
Қўшни қизни севар эдим,қўшни кизни.
.
Ўн олтига тўлди ойдек гўзал бўлди.
Ошиқлар куўп ишкқида куй,ғазал бўлди.
Ишқда куймок менга тақдир азал бўлди.
Қўшни қизни севар эдим,қўшни кизни.
Айтолмадим, айтолмади ишқдан куйиб.
Куйиб-куйиб кетди ўзга ёрни суйиб.
Оппоқ келин бўлди менга қабоқ уйиб.
Қўшни қизни севар эдим,қўшни кизни.
Ёр-ёр айтдим мендан араз ёр тўйида.
Қачонлардир менда кўнгли бор тўйида.
Энди умрим ўтар шундай хор куйида.
Қўшни қизни севар эдим,қўшни кизни.
Сочин ёйса товонларин ўпган малак.
Хар тонг куўча ховлига сув сепган малак.
Ҳали хҳамон маруфжонни
этган ҳалак.
Қўшни қизни севар эдим,қўшни кизни.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев