Тўнғич фарзанди эндигина ўн бир ёшга кирганди. Хадича оилани оталик ва оналик вазифаларини ўз зиммасига олди..
Эндигина ўттиз бахорни қаршилаган Хадича ўз ҳаётини унутди. У фақат болалари учун ҳаёт синовларига қарши турарди. Хадича тўрт ўғилни ўзи емай, едирди. Ўзи киймай, кийдирди.
Тиним билмай ишларди. Ишдан дам олиш кунлари мардикор бозорга чиқар, маҳалладагиларни уй ишларигача ёрдамлашиб, тўрт пахлавон ўғилни ўзгалардан кам бўлишини ҳохламасди.
Шу аснода ойлар ва йиллар ўтди. Ўғиллар вояга етишди. Тиним билмаган Хадича опа уларни шаҳарда олийгоҳларга кириб ўқишларигача кўмаклашди..
Ўғиллар бирин кетин шаҳарда олийгох талабалари бўлишди. Хадича опа ўғилларидан фахрланар, бағримга шамол тегадиган кунлар яқинлашди деб, хурсанд бўларди.
Тўнғич ўғил ўқишни тамомлаб, уйланишга қарор қилганини айтди. Хадича опани севинчи чексиз эди.
"Уйга келин келади, уйим болалар кулгисига тўлади"- деб ҳаёл қилган онани орзулари пучга айланди. Ўғил шаҳарлик қизга уйланиб, шаҳарда яшамоқчилигини айтади.
Қаерда бўлса хам ўз боласига бахт тилаган она тўйдан сўнг, ўз уйида кенжа ўғли билан яна хувиллаб қолади.
Кенжа ўғил ҳам мактабни яхши баҳоларга тамомлаб, акалар изидан шаҳарга йўл олади..
Хадича она тўрт ўғилни оёққа қўйиб, ўз оёқларидан куч кета бошлаганини сезади..
Ўғиллар бирин кетин уйланиб, барчалари шаҳарда ўз оиласи билан яшай бошлайдилар.
Она фарзандларини йўлларига интизор бўлиб термулар, улар келсалар она қалбида байрам бўларди..
Фарзандлари шаҳарга уйига отлансалар, онаизор ёш боладек уларни оғзидан "Онажон юринг биз билан, сиз биз билан яшайсиз" дейишини пойлар эди аммо....
Хадича она маҳалладагиларга болаларини оқлаб:
"Барака топгур ўғилларим доим мени олиб кетишга кўндиролмайдилар. Бириникига борсам, бири хафа бўладида" - деб, гоҳида ўзи тўқиган ёлғонга ўзи ҳам ишонгиси келарди.
Онаизор умрини болаларига бағишлаб, улар учун ўзлигидан кечиб, охир оқибат топгани ёлғизлик бўлди..
Кўзда ёши билан ҳувиллаган ҳовлида болалари ва набиралари йўлига термулиб кунни ойга, ойни йилга улаб кун кечирарди .
Онани белидан кучи, кўзидан нури кетди. Бир куни бехосдан қаттиқ зарб билан йиқилиб, хушини йўқотган онахонни кўшнилари билиб қолишди ва тез ёрдам машинаси шифохонага олиб кетди.
Онани миясига қон қуйилганлиги ва айрим ҳаракатлари чегараланганлиги аниқланди. Шифокор ўғилларга она доимо парваришга мухтож эканлигини айтди. Она гапиролмас эди, аммо эшитар ва тушинарди.
Ўғилларни ҳар бири ишлари кўп, онани парваришлашга вақти йўқлигини таъкидларди. Иложсиз қолган ўғиллар онани шахарга олиб кетиб, ҳар бири ўз уйида навбатдан қарашга келишишди..
Ногиронлар аравасига михланиб қолган она ўғиллар қўлида сарсон, сансала бўларди.
Бугун кенжа ўғил онани акасини уйидан олиб кетиши керак. Бироқ кенжа ўғил оиласи билан нозик одамлар хонадонига меҳмондорчиликка таклиф қилинган..
Кенжа ўғил тўнғич акага қўнғироқ қилади. Ҳолатни айтиб, онани аканикига олиб бориб қўймоқчи бўлади. Тўнғич ака чарчагани бошқа укасиникига олиб боришини айтади. Аммо кенжа ўғил ўз айтганини қилиб, онани аравачаси билан катта аканикига олиб боради.
Эшикни қўнғироғини бир неча бор чалади. Акадан дарак йўқ. Ука шошилиб эшикни тақиллатиб деди:
"Ака мен шошиляпман, кеч қолдим. Онангиз эшикни тагида подъездда ўтирибди",- дейдию шошилиб кўчага отилиб чиқиб кетади.. (Ваннахонадаги ака ҳеч нарсани эшитмас, сезмас эди)
Онаизор подъездда совуқда тўнғич ўғил эшигига тикилганча юм-юм йиғларди..
Ўтган умри.... кечирган ҳаёти.... тўрт ўғилни ёшлиги кўз олдидан кино лентадек бирма-бир ўтарди..
Эрта тонг ишга шошилиб эшик очган ўғил донг қотиб қолди.
Она совуқда ўтирганича қотиб қолган эди....


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев