Бир замонларда бир мўъмин йигитнинг отаси узоқ давр бир жойда хаста бўлиб ётиб қолибди, шу давр мобайнида йигит ўз отасини кўз қорачиғидай асраб авайлаб, нимаки бўлса аввало отасига қараб, барча хизматларини қилиб, кунлар бирин кетин ўтаверибди,кунларнинг бирида ота овқат емай қўйибди, шунда ўғил хайрон бўлиб ўз қиблагохи шарифига:- "Отажон, нима сиз овқат емай қўйдингиз ёки тайёрлаётган овқат хуш келмаябдими сизга?" деб сўрабди.- Ота жавобан: "Ўғлим сиз қилаётган овқатлар бир-биридан мазали".Ўғил: "Бўлмаса отажон нимага таомланмай қўйдингиз".Ота: "Эй кўзимни оқу қораси, емоқликни, албатта чиқармоғи ҳам бор, ман таомланганимдан сўнг мани ёзилтиришингиз керак, шу сизга малол келиб қолмасин деяпман".Ўғил шунда: "Ё отажоним айтинг манга агар мани қўлларим сизни мустахаб олдираётганимда сизни баданингизга дағаллик қилаётган бўлса, ман тилларим билан тозалай".Шунда ота қўлини дуога очган холда: "Ё Роббим, мана шу фарзандимни у дунёю бу дунё хор қилмагин, етти пуштини тақводарлардан қилгин" деб йиғлаб дуо қилибди.
Xа азизлар бизчи шу ўғилчалик ақл фаросат билан ота-онага меҳр муҳаббат қилолдикми? Хали вақт бор ота-онамизни ҳафа қилган бўлсак улардан кечирим сўрайлик дуосини олайлик уларга узоқ умр тилайлик ! Аллоҳим ота-онам мени гўдакликимдан яхши ўстириб тарбия қилгани каби уларга Ўзинг раҳм шавқат қил уларни Ўзинг асраб авайла!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев