Кўзларимдан ëшлар оқа бошлади. Онамга телефон қилдим. Аëлимни эртаси куни дафн қилдик. Уйга кирганимда димоғимга урилган ëқимли ҳид энди унинг қабридан кела бошлади. Ҳар сафар уйга кирганимда, ўша ҳид келар, тўғриси ëтоқхонага киришга жуда қийналардим. Фақат уни соғинардим. Жондан азиз аëлим, устозим вафот этган эди. Ҳар нарсани у айтгандай қилишга уринар, сабрдан бошқа чорам йўқ эди. Ҳар доим уни ўйлардим. Бир неча ойдан кейин ëтоқ хонамизга кирдим. Кўзларим тўлиб, йиғлай бошладим.
Балконга чиқиб ўтирдим. Ой тўлин эди. Али телефон қилган ўша кеча келди хаëлимга. Ўша кечада ҳам ой тўлин эди. Кўзларимдан ëш оқиб ташқарига чиқдим. Тўғри устозим, аëлимнинг қабрига қараб кетдим.Соатлаб йиғладим. Ëқимли ҳидни ҳис эта бошладим яна. Орқадан биров елкамга қўлини қўйди. Қарасам, аëлим нурлар ичида турарди. Ҳаяжондан ҳеч нарса дея олмадим. Бошим айланиб, ҳушимдан кетиб йиқилдим. Ўзимга келганимда бомдод азони ўқиларди. Туриб атрофга қарадим.
Аëлимни кўрганимда “сабр қил” деганини эсладим.
Масжидга бориб бомдод намозини ўқигандан кейин ташқарига чиқаëтганимда чўнтагимда нимадир борлигини сездим. Чўнтагимда дастрўмол бор эди. Аëлимнинг уйида гаплашаëтганимизда кафтимнинг ичидаги дастрўмол тушиб қолган, топа олмаган эдим. Демак, топиб, уни сақлаб қўйган.
Дастрўмолда менга нотаниш ëқимли ҳид бор эди. Бу ҳақиқатан бўлган воқеадир. Ҳикояни ëзган одамнинг охирги жумлалари эса шундай: Бу воқеаларни мен дадамнинг кундаликларидан олиб ëздим.
Ҳикояда тилган олинган кишилар отам ва онамдир.
Уларнинг фарзанди эса менман. Сабр ва шукур инсонни юксакларга кўтарадиган қанотлардир.
Оллоҳ таоло барчага шундай турмуш ўртоғини насиб қилсин. Қийматли вақтингизни ажратиб ўқиганингиз учун катта раҳмат. Бўйдоқ ва уйланган биродарларимизнинг бу қиссадан ҳисса олишларига ишонаман. Ҳикоядаги солиҳа аëл руҳига бир Фотиҳа ўқиб қўйишингизни лутфан сўраб коламан.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев