Ҳазрат Мусо (алайҳиссалом) замонида қурғоқчиликдан ҳаёт ниҳоятда оғирлашиб кетди. Уч марта ёмғир тилаб ДУО қилдилар.
Ижобат бўлмади...
Шунда Мусо (а.с) :
---“Ё Раб, уч марта ёмғир тилаб дуо қилдик, қабул этмадинг”, деди.
Ҳақ таоло:
---"Токи орангизда иғвогар бор экан, сенинг ҳам, бошқаларнинг ҳам дуоларини қабул ЭТМАЙМАН", ~ деди.
Ҳазрат Мусо (алайҳиссалом): "Ё Раб, иғвогар ким, уни орамиздан чиқарамиз", деди.
Ҳақ таоло: "Мен сизга фисқ-фасодни иғвогарликни МАН қиламан", деди.
Ҳаммалари ТАВБА қилишди...
Шунда ёмғир ёғди...
Иғвогарлик, чақимчилик энг ЁМОН феълдир!
Иғвогарларни Аллоҳ севмайди. Иғвогарлик бор ерда "БАРАКА" бўлмайди!
Унутманг...
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
--- «Бадгумонликдан сақланинг !
Албатта, бадгумонлик энг ЁМОН ёлғончиликдир!
ПОЙЛАШ ва ЖОСУСЛИК билан шуғулланманг !
Ким ўзарга уриниб ўзаро ҳасад қилишманг. Бир бирингизни ЁМОН кўрманг ва бир бирингизга қарши <<ТАДБИР>> қилманг...
Аллоҳнинг бандалари, БИРОДАР бўлинглар», дедилар»!
Хадислар туплами китобидан.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев