Унутмаслик керакки, ҳаёт неъмати инсонга бир бора маҳсус ҳолда берилади. Ўлим ҳам, Оллоҳнинг бутун фонийлар учун зарур қилиб қўйган қонунидир. Вақти, дақиқаси ҳар нафас ҳисобигача тайин қилиниб ҳукмга боғлангандир. Ажалнинг олдинга ёки орқага бир дақиқа ҳам жилмаслиги равшан ҳақиқатдир. Ажалдан қочганларни қутулганлиги ҳақида ҳеч хабар йўқ.
Шунинг учун ҳажга имкони борлар асло бепарво бўлиб, сустлик қилмасликлари зарур. Бу буюк ибодатга лоқайд бўлиб, умр тугаб қолса минг пушаймонликни асло фойдаси йўқдир. Дема илк фурсат етиши билан Роббимизнинг бизга буюк ҳаққи бўлган ҳаж ибодати ҳусусида ғафлатда қолмай имкони бўлиши билан бурчимизни адо қилмоғимиз лозим.
Акс ҳолда Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳотирга солиб айтган бу ҳадиси шарифлари қўрқинчлидир:- “Бир одам йўл ҳаражатларига эга бўлиб-да, Байтуллоҳга бориши мумкин бўлиб туриб ҳаж қилмаса, унинг яҳудий ёки христиан бўлиб ўлишлигига ҳеч бир монеъ йўқдир.
(Термизий, Ҳаж, 3).
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев