Маккада Пайғамбар –алайҳис-салом-га нисбатан кофирлар озори ниҳоятда қаттиқлашиб кетган вақтлар эди. Пайғамбар –алайҳис-салом– Тоиф аҳлидан ёрдам сўрамоқ мақсадида, Аллоҳдан уларни ҳидоят килмоқни умид қилиб, Тоиф томон йўл олдилар.
Росулуллоҳ –саллаллоҳу алайҳи васаллам-Тоифга етиб бориб даъватларини изҳор қилганларида, Тоиф аҳолиси Пайғамбар – Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- шундай деганлар:
- “Сизларда тун фаришталари билан кун фаришталари алмашиниб турадилар. Улар бомдод намози билан аср намозида йиғиладилар…”.
***********************
Пайғамбар – Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам-ни ёлғончига чиқаришиб, бир тўда жоҳилларни пайғамбар – саллаллоҳу алайҳи васаллам-га қарши қайраб қўйдилар..
У нодон, жоҳиллар Росулуллоҳ –саллаллоҳу алайҳи васаллам-га қўл кўтариб, ҳақорат қилди. Бепарда, беҳаё сўзлар билан сўкиб, уриб кўп азият етказди. Росулуллоҳ –саллаллоҳу алайҳи васаллам– ғамгин бўлиб Маккага қайтдилар.
Росулуллоҳ –саллаллоҳу алайҳи васаллам– йўлда қайтиб келаётганларида тепаларида бир булутни кўрдилар. Бу булутда Жаброил –алайҳис-салом– бор бўлиб Росулуллоҳ –саллаллоҳу алайҳи васаллам-га нидо қилиб айтарди:
– “Аллоҳ таоло қавмингизни сизга айтган сўзини ва сизни рад қилганларини эшитди. Аллоҳ сизга тоғлар фариштасини юборди хоҳлаганингизни буюринг”.
Шунда тоғлар фариштаси Росулуллоҳ – саллаллоҳу алайҳи васаллам– га салом бериб нидо қилди:
– “Эй Муҳаммад, Аллоҳ қавмингизнинг сизга айтган гапини эшитди.
Мен тоғлар фариштасиман, Аллоҳ мени хоҳлаган буйруғингизни буюришингиз учун юборди. Агар хоҳласангиз, иккита Ахшабни (Маккани ўраб турадиган икки тоғни) олиб, уларнинг устига ташлайман”.
Росулуллоҳ –саллаллоҳу алайҳи васаллам– олий даражада мурувват қилиб:
– “Йўқ, қўявер. Мен буларнинг авлодлари ёлғиз Аллоҳга ибодат қиладиган кишилар бўлиб чиқишини умид қиламан” – дедилар. (Мутафақун алайҳ).
(Бухорий ривояти)
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев