ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ ХАКИДА!
1. Киши гриппга чалинганда саримсоқ пиёз ёрдам беради. Пиёз тозаланиб, майда арчилади. Сўнгра идишга солиниб 2-3 дақиқа давомида ҳидланади.
2. Бундан ташқари буғли ингаляциялар, мойчечак, картошка бўтқаси, сода эритмаси устида 2-5 дақиқа давомида бошни ўраб, чиқаётган буғдан нафас олиш тавсия этилади.
3. Ерқалампир (хрен) ўтини яхшилаб ювиб, қирғичдан ўтказилади. Тоза идишга солиб устидан 2-3 дона лимон суви сиқилади.
Бу аралашма кунига икки маҳал ярим чой қошиқдан ичилади. Бу шарбат нафақат грипп, балки астма ва гаймаритда ҳам яхши ёрдам беради.
4. Гулмасут ўтидан бир ош қошиқ олиб, чойнакка солинади, устидан қайноқ сув қуйиб, кун давомида чой ўрнига ичилади.
5. Қариқиз ўтидан бир ош қошиқ солиб, устига бир литр қайноқ сув қуйилади. Бу дамлама кунига икки маҳал наҳорда ичилади. Дамлама грипп, тумов, ҳатто зотилжамни даволайди.
6. Ярим килограмм пиёз, ярим пиёла тоза асал ва 4 пиёла шакарни аралаштириб, 3 соат давомида паст оловда қайнатилади ва совутиб, сирли идишга солинади, 4-5 маҳал бир ош қошиқдан истеъмол қилинса, шамоллаш, овоз йўқолиши, кўк йўтал, ўпка касаллиларида жуда қўл келади.
Абу Али ибин Сино табобатидан.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев