Салоҳга Маккадан ер совға қилинадиApril 24, 2018, 4:39 p.m. 9743
Саудия Арабистонининг Макка муниципиаллиги вице-президенти Фаҳд ар-Рукий Миср терма жамоаси ва «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳга Англия премьер-лигасининг энг яхши футболчиси деб топилгани муносабати билан, унга совға сифатида Макка шаҳридан ер совға қилишини эълон қилди. Бу ҳақда маҳаллий «Сабқ» нашри хабар тарқатди.
Вице-президентнинг маълум қилишича, ҳозирда ушбу тортиқни Салоҳга қандай етказиб бериш шартлари ўрганилмоқда. Агар мамлакат ҳудудида Салоҳнинг ерга эгалик ҳуқуқи бўлса, унга Ҳарам ташқарисидан махсус ер ажратилади. Яна бир вариант сифатида ўша ҳудудда Салоҳ номига масжид барпо қилиш кўрсатилмоқда.
Шунингде