Болага гапираётганингизда эътиборли бўлинг! Кўпинча ота оналар болаларни ахмоқ, дангаса, қўлидан ҳеч нарса келмайдиган боласан, эси пастсан, ҳеч нарсани эслолмайсан ва ҳоказо сўзлар билан ҳақорат қилишади. Боғчада ва мактабдаги тарбиячи-ўқитувчилар орасида ҳам худди шу ҳолатнинг бир неча бор гувоҳи бўлганмиз. Болага шу гапни қайта қайта айтаверишингиз уларни ҳақиқатдан ҳам эринчоқ ва ишёқмас бўлишига олиб келади. Сабабчи эса биз катталармиз!
• Болаларни қўрқитманг! Агар болаларни қўрқитсангиз бу уларни ақлли ҳам мехрли ҳам килмайди. Аксинча улар ўз фикрини етказиб беролмайдиган бефарқ лоқайд инсонларга айланиши мумкин.
• .Ўзингиз хато қилаётган бўлсангиз болангиз сизнинг айтганингизни қилмайди. Ичма чекма десангизу ичиб чексангиз, сўкинма деб аксинча ўзингиз сўзларингизни назорат қилмасангиз болалар хам худди шундай вояга етади.Улар сизни эшитишмайди, қилиқларингизни килишади холос.
• . Ҳар қандай вазиятда ҳам ўзингизнинг бўш томонингизни болаларга кўрсатманг!!! Арзимаган нарсага одамлар билан урушманг, йиғлаб жазавага тушманг. Ҳар қандай вазиятдаям оғир босиқ бўлинг. Ҳаётда ҳар қандай вазият бўлиши мумкин. Ҳис туйғуларга таяниб йўқотишлардан тушкунликка тушиб бутун борлиқни унутсангиз фарзандлар кимга таянади! Доимо фарзандларингиз учун кучли ва иродали бўлинг. Энди Сиз онасиз, отасиз!
• Фарзандлар ўзларини кичкина ва кучсиз ҳис қилади, ҳар доим ҳамма томонлама ёрдамга муҳтож бўладилар. Уларни энг қўрқитадиган ҳолат бу ота оналарнинг, бувилари боболарининг ўзаро урушларидир. Кун ора жанжаллашадиган оилада фарзандлар ўзларини ёмон ҳис қиладилар. Келажакка бўлган ишонч сўниб, ота ёки онага нафрат билан ўса бошлайдилар. Бу оиладан яхши тарбияли фарзанд ўсиб чиқмайди. Мана шу оилани жар ёқасига келиб қолганлигининг ёрқин мисолидир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2