Google Chrome энди «OK Google» буйруқдан сўнг қидирувни бошлайди (+видео)
Google Chrome браузерни ишлаб чиқувчи мутахассислар «OK Google» сўзидан кейин қидирувни бошлаш имкониятини киритишди. Қачончи фойдаланувчи ушбу сўзларни айтса, у дарҳол қидирувга савол бериш имкониятига эга бўлади.
Мутахассисларнинг такидлашича, ушбу вазифа клавиатура ёки сичқонча билан фойдаланиш имконияти йўқ бўлган одамларга фойдали бўлади. Илгари фойдаланувчилар овозли қидирувни бошлаш учун махсус микрофон тугмасини босишлари керак эди.
Ҳозир ушбу имкониятни ишлатиш учун Google Voice Search Hotword бета версиясини юклаш керак бўлади. Бундан ташқари бу узгариш браузерга компютер ёки ноутбук микрофонини ишлатиш учун рухсат сўрайди (агар у ўрнатилмаса Chrome ҳар доим овозли қидирувни бошлаганда буни сўрайди).
Ҳозирги вақтда бу вазифа фақатгина Google.com да ишлаш имкони бор(Google.ru дан эмас), ва қидирув факат инглиз тилида бўлади, аммо мутахассисларнинг вада беришича яқин орада ушбу қидирув рус тилида ва очилмаган браузер ҳолатида хам ишлайди.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Нет комментариев