КИМ У САҲРО МАЛИКАСИ? Нега ўз номи билан сайтна кирмаяпти?Ё ўз номи билан киришга бети йўқми? Албатта, бети йўқ-да. Чунки, ижодкорларнинг ёзганини ўз номидан гуруҳларда беряпти-ку. Масалан, Мен "Тақдир синовлари" гуруҳида бир йил аввал модератор эдим ва ўша гуруҳда, матбуотда эълон қилинган "Қўрқ" номли шеъримниям қўйгандим. Дили синиқ кимсанинг дуосидан қўрқ... деб бошланарди. Саҳро маликаси бу шеърни ўз номидан айнан ўша гуруҳда эълон қилибди. Гуруҳ админи Дилфуза Кабулова сиз қаерга қараяпсиз? Гуруҳга кўчирмачиларни модератор қилаяпсизми,ҳали? Саҳро маликасини эса бошқа ўғирлик шеърларини ҳам олиб, сайтларда шармандасини чиқараман. Раъно Умарқулова, журналист. 15.05.2019.
Комментарии 21
Нега ўз номи билан сайтна кирмаяпти?Ё ўз номи билан киришга бети йўқми? Албатта, бети йўқ-да. Чунки, ижодкорларнинг ёзганини ўз номидан гуруҳларда беряпти-ку.
Масалан, Мен "Тақдир синовлари" гуруҳида бир йил аввал модератор эдим ва ўша гуруҳда, матбуотда эълон қилинган "Қўрқ" номли шеъримниям қўйгандим.
Дили синиқ кимсанинг дуосидан қўрқ... деб бошланарди.
Саҳро маликаси бу шеърни ўз номидан айнан ўша гуруҳда эълон қилибди.
Гуруҳ админи Дилфуза Кабулова сиз қаерга қараяпсиз? Гуруҳга кўчирмачиларни модератор қилаяпсизми,ҳали?
Саҳро маликасини эса бошқа ўғирлик шеърларини ҳам олиб, сайтларда шармандасини чиқараман.
Раъно Умарқулова, журналист.
15.05.2019.
Дили синиқ кимсанинг дуосидан қўрқ.
Қўрқ бахтсиз одамнинг илтижосидан.
Армонлар эзган ул юракдан қўрқма,
Қўрқ ишқни хор қилганнинг истилосидан.
Хотира азобидан қўрқмагин кўнглим,
Бир тўйиб йиғласанг ўтару кетар.
Ёнингдаги дўстингнинг ғийбатидан қўрқ,
Ҳар сўзи ўқ мисол, қалбинг ғаш этар.
Душман довруғидан қўрқмагин кўнглим!
Писиб келиб ортдан ниш ургандан қўрқ.
Айғоқчи, исковуч, ғаразгўйларданмас,
Соянгда гуллаб, бағрингга ин қургандан қўрқ!
Дунёнинг ташвишлари қўрқитмасин сени,
Гуноҳкорсан, Аллоҳнинг ғазабидан қўрқ!
Ҳар туни бедор қилган дардлардан эмас,
Мудраётган виждоннинг азобидан қўрқ!
Бир бошга бир ўлим, қўрқма ҳеч қачон,
Деганлар адашар... луқмаи ҳаромдан қўрқ!
Вужудингни секин-аста эритар мумдай,
Сўнгги пушаймон, изтироб, аламдан қўрқ
Раъно, дилингга озор берсалар, қўрқма,
Бесабаб дилларга озор беришдан қўрқ....
Ҳар бир қилмишнинг жазоси муҳақҳақ!
Ҳузурига гуноҳкордай боришдан қўрқ
Раъно Умарқулова.
19.03.2018
Мана шеърнинг асл нусхаси.
Энди бунга нима дейсизлар.