қисса
Саид Аҳмад
Гапимиз чала қолиб, Яшин ака шаҳарга жўнаб кетди. Эртасига у яна келди.
— Катта раҳбаримизга боғни сиз олаётганингизни айтдим. Маъқул, дедилар.
— Мен сизга боғни оламан, деб айтганим йўқ эди-ку.
Яшин аканинг жаҳли чиққандек бўлди.
—Хўп дейсизми, йўқ, дейсизми, энди фойдаси йўқ. Ғишт қолипдан кўчган.
—Олмайман. Менга кичкинагина боғча бўлса етади. Бу катта боғни эплолмайман. Олма
сотиб, шофтоли сотиб тирикчилик қилиш қўлимдан келмайди. Мен ёзувчиман, боғбон эмасман.
Бола-чақам кўп бўлса бошқа гап эди... Уйғун ака анчадан бери боққа кўз тикиб юрипти. Ушанга
сотинглар.
—Абдуллажон Уйғунни хуш кўрмаслигини биласиз-ку. Кибриёхоним ўлақолса унга боғни
сотмайди. Сиз гапдан қайтманг, Катта ака бир гапини икки қиладиганларни ёқтирмайди.
Ана шундан бери тинчим бузилган. Кибриёхоним тезроқ олди-соттини расмийлаштириб
қўяйлик, деб тиқилинч қила бошлади.
Ҳужжат қўлимга теккандан йигирма кун ўтар-ўтмас боғ ағдар-тўнтар бўлиб кетди.
Шундоққина айвон тўғрисига ижод уйи учун янги кўп қаватли бино қуриш ишларини бошлаб
юборишди. Мендан ўн метрча нарида тоғ-тоғ тупроқ уюмлари пайдо бўлди. Янги бинонинг
подвали учун йиқилиб тушган одам соғ чиқиши гумон хандақлар қазилди. Ишни
канализациядан бошлаш керак экан. Боғимнинг қоқ белидан икки тегирмон сув юрадиган
траншеялар қазиб, қувурлар ётқизишди. Қанча мевали дарахтлар қўпориб ташланди.
Дарахтларнинг илдизлари очилиб колди. Траншея қазиган трактор бетои деворни парчалаб
чиқиб кетганча қайтиб келмади. Қурувчилар тушликни боғимга опкириб, гуллар орасида
ёнбошлаб овқат қиладилар. Улар ўзлари билан олма олиб кетиш учун халта, узум олиб кетиш
учун пақир кўтариб келишган.
Трактор кавлаб, кўммай ташлаб кетган траншеялар сувга тўлди.
Яшин акани қидириб уюшмага бордим.
—Бошимга бу кулфатларни сиз солдингиз. Боғ вайронага айланди, — дедим.
—Ташвиш қилманг. Ҳаммасини тўғрилаймиз. Қурилиш министрига айтаман. Ҳамма иш
ораста бўлади.
Қурувчилар боғни «ўзиники» қилиб олганлар. Анорларни хом-хатала узиб оляптилар.
Шиғил мева қилган тўрт туп беҳининг шохлари яланғоч бўлиб қолди.
Сарвар Азимов ижод уйига хеч кимнинг машинаси киритилмасин, боғни машина турадиган
автостоянка қиламиз, деган топшириқ берипти.
Яшин ака ваъда қилган қурилиш министри одамлари кеч кузда ёмғир авжга чиққан,
ҳаммаёқ пилч-пилч лой бўлиб кетган пайтда келди. Траншеяни кўмишга келган тракторнинг
ўзи лойга тиқилиб қолди. Уни бошқа трактор шатакка олиб опчиқиб кетди.
Бу боғ бошимга битган бало бўлди. Матёқуб Қўшжонов боғнинг ҳеч жойи ўзгармасин, уни
музей қиламиз, деб гапирмаган мажлис, ёзмаган газета қолмади.
Қурувчилар боғни вайрон килиб, дарахтларни қўпориб ташлаётганларида, олмаю
анорларни шохи билан синдириб қоп-қоп қилиб олиб кетаётганларини кўриб туриб, нега
индамади? Боғ ўртасидан канализация ўтқазиб ҳаммаёқни қазиб ташлаганда, деворларни
бузиб, сув бостириб ташлаганда, нега бундай қиляпсизлар демади?
Янги корпусни қураётган ишчилар, усталар гулларни пайҳон қилиб узумларни яшикларга
солиб, анорларни, беҳиларни қоп-қоп қилиб олиб кетаётганларини кўриб турган «Абдулла
аканинг ҳимоячиси» Матёқуб нега чурқ этиб оғиз очмади? Агар шунчалик жонинг ачишаётган
экан, боғни талончилардан ҳимоя қилмайсанми!
Йўқ, ундай қилолмайди. У фақат қаерда мажлис бўлса атайин бориб, боғни Саид Аҳмад
вайрон қиляпти, деб дод солишни билади.
Бу хали ҳолва экан. Энг ташвишли, энг қийин савдо қор ёққанда бошланди. Эрталабгача
айвонни тизза бўйи қор босади. Дарров кураб ташламасанг, устига яна қор ёғиб белинггача
чиқади. Тахта полга музлаб ёпишиб қолган қорни кураб бўлмайди. Гаражнинг томи ҳам шу
аҳволда. Гаражга машина қўйиб бўлмайди. Тахта орасидан оқиб тушадиган қор суви
лойқаланиб машинани таниб бўлмайдиган қилиб юборади.
Айвон панжараларини олиб ташлаб, бир стол бўйи ғишт девор қилдик. Тепасига то
шифтгача ром ўрнатиб ойна солдирдик. Бўяб бир чиройли қилиб қўйганимиз Кибриё опага
ёқмади.
— Абдулла акангизни эслатадиган ҳеч нарса қолмапти. Ҳатто шифтдаги фанерни ҳам
бошқатдан бўятибсиз.
Жаҳлим чиққанини кўриб, Кибриёхоним сал-пал тушунгандек, беш-ўн кун индамай,
ишларимдан хато топмай юргандек бўлди.
Тўқсон учинчи йили Абдулла акани хотирлаб жонлиқ сўйиб, у кишини қадрлайдиган
етмишдан ортиқ одамни чақириб, дастурхон ёздим.
Кибриё опа дастурхонимиз қурук бўлмасин, деб газ плитада элликтача патир-қатлама ёпиб
берди. Қариндош-уруғларимдан аёллар хилма-хил пишириқлар кўтариб келишди. Дастурхонда
пиёла қўйишга хам жой қолмади. Шу бугун сўйилган қўйнинг ичагидан ҳасип солинган.
Кибриё опа ўтирганлар олдига борар, патир қандоқ бўпти, қатлама қандоқ бўпти, ёқдими,
деб бирма-бир сўрарди.
Улмас кулибгина опанинг ҳаракатларини кузатиб ўтирипти.
Кибриё опа ижод уйининг эски биносида дам олишга келган. Болохонага чиқиб ё бўлмаса
липа тагида боққа қараб нималарнидир ўйлаб ўтиради.
Биламан, бу боғда, уйда, айвонда унинг ёшлиги, энг бахтли, осуда, беозор кунлари ўтган.
Шу дарахтларни, шу гулларни ўз қўли билан эккан. Уларни кўрганда Абдулла ака билан бирга
кечган масъуд кунлар жонлангандек бўлади. Шунинг учун бу жойда ҳамма нарса ўша
пайтдагидек бўлишини истайди.
Опа дарахтлар ҳам одамга ўхшаб қаришини, қуриб ўтинга айланишини тасаввур
қилолмайди. Кўп дарахтлар қариб, умрини тугатган. Қурувчилар қанчадан-қанчасини қўпориб
ташлаганлар. Уч туп қарағайдан бошқа у эккан дарахт қолмаган.
Фақат гараж биқинидаги Абдулла ака яхши кўрадиган, негадир чумчуқ чўқимайдиган, ҳозир
қариб ҳосилдан қола бошлаган гилосдан куртак олиб, олчага пайванд қилганман. Уни
меҳмонлар ўтирадиган жой ёнига экиб, бемалол қўл чўзиб узиб олса бўладиган, шохлари
дастурхон устига эгилиб турадиган қилиб ўстирганман.
Уйғун оламдан ўтгандан кейин у яшаган дачани Ўлмасга беришган эди. У билан ҳар куни
кўришиб турамиз. Бугун Ўлмас, бир ош қилмаймизми, деб қолди.
— Янги сўйилган қўй гўшти соламиз.
— Бўпти. Қибрайга чиқиб, қўчқор гўшти топиб келамиз, — дедим. — Совлиқнинг ёғи ошни
бузади.
Икковимиз Қибрайга бозор қилгани чиқиб кетдик. Қибрайдан то Қизил кўприккача бешта
гўшт дўконида фақат совлиқ гўшти бор экан. Қизил кўприк самоварчиси жуда шинаванда одам.
Уйида доим қўчқор сўйиб чойхонага олиб чиқади. У бизни кўрибоқ, битта чойни эрмак қилиб
туринглар, ҳозир болалар олиб чиқишади, деб олдимизга чой билан патнисда у-бу келтириб
қўйди.
Каттакон дастурхонда икки киши ҳали суягига болта тегмаган яланғоч қўчқорни кўтариб
келишди.
— Ёғидан беш кило, гўштидан икки кило, тўшининг ҳаммасини шилиб берасиз, агар
тозаланган пўстдумба топилса, ундан ҳам бирон икки кило...
У чаккасини қашлаб бир оз туриб қолди.
— Тозаланган пўстдумба 6ор-у, аммо бировнинг буюртмаси эди-да. Майли, сизларга
буюрган экан. Бозордан тўғралган сабзи олманглар. Ичи пўк бўлиб қолган сабзиларни
тўғрашади. Абдужаббор оғайнингизни олдига киринг. Тоғдан зўр сабзилар олдириб келган.
Сувнинг нариги бети — сабзавот базаси. Бошлиғи Абдужаббор оғайнингиз-ку. Сўрасангиз йўқ
демайди.
Базага кирдик. Абдужаббор Абдулла акани хотирлаш куни Ўлмас билан танишиб қолган
эди. Бизни кўриб севиниб кетди. Унга мақсадимизни айтдик.
— Бизда килолаб мол сотилмайди, неча қоп сабзи керак? — деди кулиб. — Ризқи улуғ
одамсизлар-да, қор тагига бостирилган сабзилардан ўтган куни беш-олти қоп олдириб келган
эдим. Бир қоп етадими? Э, унақа майдакаш бўлманг-да, хеч бўлмаса ярим қоп олиб кетинглар.
Ўратепаликлар қорга аралаштириб кўмиб қўйган сабзиларни божхонадан ўтказолмай, ўтган
куздан то шу кунгача сақлаб ўтиришипти.
Абдужаббор машина юкхонасини ўзи очиб, ярим қоп сабзини қўйди. Картон қутида яна
нималарнидир жойлади.
— Ўлмасжон селитрли нарса емасин. Алоҳида буюртма қилиб эктирган бодринг,
помидорлардан қўйдим. Сижжак ариқларининг бўйида ҳали ҳам ялпизлар кўкариб турипти.
Айтинглар, нима овқат қилишсин?.. Қозоғистондан вагон кутяпман-да, бўлмасам ўзим бориб ош
қилиб берардим.
Бир бола икки бойлам жамбил олиб келди.
Абдужабборга раҳматлар айтиб, орқага қайтдик.
Ишимиз ўнг келганидан суюниб, қайтиб келдик. Липа тагида ижод уйининг директори
Сергей бизни кутиб ўтирган экан.
— Кибриё опа боққа кириб кетганига бир соатдан ошди. Ҳалигача чиқмади. Хавотир
оляпман. Орқасидан киргани хижолат бўлиб ўтирибман.
Кибриё опа арча тагида ўтирарди. Икки кўзи жиққа ёш. Бизни кўриб, кўзларини артиб
ўрнидан турди.
— Шу арчаларнинг уруғини Қримдан опкелиб эккандим. Олтита уруғдан тўрттаси униб
чиқди. Қаранг, қандоқ катта дарахт бўлиб кетган.
Кибриё опа сабзи тўғраб берди. У бунақа серсув саб-зини қайдан топганимизга ҳайрон.
Унга бир ишқибоз ошпазнинг паловга берган таърифини айтиб бердим. «Девзиранинг гуручи,
қора қўчқорнинг гўшт-ёғи, қурбақа минмаган сабзи, чумчуқ сиймаган ўтин топсанг, ош ошдек
бўлади». Бугун шу одам айтган ош бўлади-ёв!
Ўлмас билан икковимиз тунука ўчоққа қозон қўйиб, ошга уриниб кетдик. Бундан бирон ой
олдин ёғли қўчқор гўштини зиралаб, музлатгичда сақлаб юрардим. Ўшандан тўрт бўлагини
олиб чиқдим. Доғланган ёғда қизартириб олиб қўйдим. Вақирлаб қайнаётган зирвақда то шўри
чиқиб кетгунча қайнатиб, яна олиб қўйдик.
— Ошни ўзим дамлай, майлими, — деди Ўлмас. —Анчадан бери капгир ушламагандим.
Дамлашга етилган гуруч устига сур гўштларни қўйиб, ноёб қашқар зирасидан бир чимдим
сепди. Ҳаммаёқни хушбўй зира ҳиди тутиб кетди.
Ана шундан кейин дам товоқни ош устига бостирди.
Ўлмас кўк қалампирни яхши кўрарди. Лекин унинг қалампир ейиши мутлақо мумкин эмасди.
Зуҳро ҳеч бўлмаса мазаси ўхшайди-ку, деб битта кўк булғор қалампирини аввал бир тишлаб
кўриб, кейин майда қилиб тўғраб шакаробга солди.
Энди ярим соатлардан кейин ошни сузамиз...
Телефон жиринглади. Трубкани олдим. Тилидан кавказлик экани билиниб турган бир киши,
илтимос, Зуҳро Умарбековани чақириб берсангиз, деди.
Зуҳгх) у билан узоқ гаплашмади. Трубкани қўйди.
— Улмас ака, эртага Москвада сизни даволаётган мутахассисларнинг охирги маслаҳат
йиғини бўлар экан. Левон Рубенович Погосов билан етиб боришимиз керак эмиш. Соат тўққиз
яримдаги самолётга жой олишибди.
Ўлмас ўрнидан турди.
— Қани, кетдик, Зуҳро, —
—Э, шошма, ошни **** кейин кетасан. Атиги ярим соат кутгин.
—Ўлмас, бир чўқим ош **** кетинг, — деб ялинди Зуҳро. — Шошилманг, ҳамма
ишларингизни ўзим тахт қиламан.
—Дачага кириб китобларимни, қўлёзмаларимни олишим керак. Уйга қараб турадиган одам
топишимиз зарур. Иш кўп. Улгурмаймиз.
—Боғда укангиз Акмалжон коляпти-ку. Уйда синглингиз Мавжудахон қолади.
Барибир Ўлмасни гапимизга кўндиролмадик.
Дам товоқни очиб, хил-ҳил бўлиб кетган сур гўштларни иккита нон орасига қўйиб, қоғоз
пакетга солдим. Абдужаббор бериб юборган нарсаларни қайтадан коробкага жойлаб кўйдим.
Зуҳро «Винограднмй сок» шишачасини опчикиб, сиққанча шакароб солиб олди.
Ўлмасга ош ейиш насиб қилмади.
«Насиб қилса келар Шому Ирокдин, насиб қилмас кетар қошу қобоқдин» деган ҳикматни
эсладим.
Ўларни Кибриё опа билан липа тагигача кузатиб чиқдик.
— Ризқинглар уйларингдан узилмасин, — деб орқаларидан қараб қолдик.
* * *
Ўлмасни Ёзувчилар боғидаги липа тагида Кибриё опа билан икковимиз кузатиб қолган ўша
кун тўқсон учинчи йилнинг иккинчи сентябри эди.
Ана шундан кейин уни бир марта кўрдим холос. Унинг жуда ҳам оз қолган умри ҳали
Москва, ҳали Тошкент касалхоналарида чидаб бўлмас уқубатларда ўтаётган эди.
Ўша куни Ўлмас менинг ёрдамимсиз ўзи ош дамлаётганди. Унинг энг қадрдон дўстларидан
бири Турғун Азизов «Жигули»сини чўғи тортиб ерга туширилган ўчоқ олдигача ҳайдаб келди. У
ўриндиқдан катталиги патнисдек қўшқават фанера олиб Улмасга узатди. Ўлмас капгирни менга
бериб фанерани олди. Бу Ўлмаснинг тиззага қўйиб хат ёзиши учун, қаёққа борса чемоданда
олиб юрса бўладиган қилиб тайёрланган махсус «ёзув столи» эди.
Ўлмас Москва касалхонасида қолган, унга қанчадан қанча қувонч берган, қўлингиздаги
«Қизимга мактубларни» ҳадя қилган ёзув столининг эшигини хизматчилар энди ахлатга қўшиб
қайгадир обориб ташлаган бўлсалар керак деган гумонда эди.
Турғуннинг 6у совғаси Ўлмасга нажот «эшиги» бўлиб туюлган эди.
Зуҳро шамолни раво кўрмай, совқотганда нафаси билан иситиб Умидани ялаб-юлқаб ўн
саккиз ёшга етқизиб келди.
Умида орзу-армонлардан бино бўлган бир сабий. Ўлмаснинг руҳи уни ҳамон ғойибдан туриб
парвариш қилади.
Бугун у тенгдошлари қатори буюк даргоҳ — Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети остонасига қадам босади. Бу Ўлмаснинг орзуси эди. Ота орзуси, ота нияти, ота
тилаги албатта ижобат бўлади.
Ҳозир уни дадасининг руҳи кузатиб келяпти.
Умида энди катта қиз бўлиб қолгани учун Зуҳро унинг университетга қандоқ кийиниб
боришини ўзига қўйиб берди.
Зуҳро унга қараб ишқилиб боламга кўз тегмасин-да, деб бирдан улғайиб қолган қизига
меҳр билан қараб турарди.
Университет ҳовлиси узоқ-яқиндан келган йигит-қизлар билан гавжум. Зуҳрони ҳам,
Умидани ҳам ҳеч ким танимайди. Лекин негадир ҳамманинг кўзи уларда эди.
Шивир-шивир бошланди.
—Ўлмас Умарбековнинг қизи.
—Худди дадасининг ўзи-я!
—Дадасига жудаям ўхшар экан.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев