(воқийлик асосида ёзилди)
Бу сафарги суҳбатдошимиз ички ишлар ходими... тўғрироғи ДАН ходими.
-- Ўша куни маош олган куним эди... уни устига яна яхши ишлаганим учун ҳатто мукофот пули ҳам олгандим. Кайфият жудаям зўр... бугун ҳеч кимга жарима ёзмайман дедим-да ишга чиқдим. Хизмат жойимда турсам, узоқдан бир савлатли иномарка машинаси кўринди. Яқинроқ келишини бироз кутиб турдим. Кейин ўша машинани тўхтатдим.
-- Ассалому алейкум ака.... яхшимисиз?
-- Воалейкум ассалом ака... раҳмат Аллоҳга шукр.
-- Мошиналар муборак бўлсин...
-- Сизга бунданам яхшисини насиб қилсин.
-- Ака... мен лейтенант Туроповман... энди узр хизматчилик, ҳужжатларингизни бир текширсам. -дедим
Ҳайдовчи хўп дея ҳужжатларини тақдим этди. Ҳужжатларини синчиклаб текширсам ҳам бирор муаммо тополмадим. Ҳамма ҳужжатлари жойида эди. Ҳатто базадан жарималарини ҳам текширдим... топ тоза экан. Шунда шайтон қурғур эски ҳунарингни қўлла дея қулоғимга шивирлади. Ҳайдовчига жиддий қараб;
-- Ака.... нима қоидабузарлик қилганингизни биласизми?-дедим.
Одатда бунақа пайтда тажрибасиз ҳайдовчилар ўзларини йўқотиб қўяр... уларга бирор навбатчи қоидабузардикни қўйиворса бўлаверарди. Ҳайдовчи ака эса ҳечам ўзгармади ҳам....*билмасам *деб қўйди фақат.*Тузоққа илинди * дедим ичимда.
-- Ака.... полосани босдингиз, протокол тузамизми?-дедим.
Ҳайдовчи ҳеч бўлмаса мен билан тортишиши, ҳақини талаб қилиши... жилла қурса *ёзмай қўяверинг командим * дейиши керак эди. Иномарка эгаси фавқулодда хотиржамлик билан:
-- Қоидани бузган бўлсак ёзаверинг!- деди.
Тўғриси бундай хотиржам ҳайдовчини умримда биринчи марта кўриб турибман. Бир тарафдан жаҳлим чиқади, иккинчи томондан виждоним қийналяпти. Чидай олмасдан, охири мақсадга ўтдим.
-- Ака... ғалати одам экансиз, ким нима деса ишонаверасизми? - дедим кулгу аралаш.
У эса менга шундай жавоб бердики, бошим ғовлаб кетди.
-- Ғалати эмасман.... менга Аллоҳни саломини йўллаб, гўзал муомила қилган одам мени алдамаса керак. - деди.
Унинг жавоби юрагимга ўқ бўлган қадалган эди. Терс угрулдимда... додлаб юбормаслик учун чуқур нафас олдим. Ҳужжатларини қайтариб берар эканман;
-- Ака кетаверинг ҳеч қанақа қоида бузарлик қилмадингиз.-дедим.
Иномарка эгаси ҳужжатларини қуттига солар экан... ичидан битта атирни олиб менга бераркан:
-- Мана бу ҳадияни қабул қилинг... чин дилдан, умрадан олиб келгандим... Ассалому алейкум.- деди.
Қўлларим қалтираб зўрға олдим... ва ерга чўккаллаб узоқ ўйланиб қолдим.
Иномарка эгаси менга мўминликни ўргатиб кетган эди. Ўшандан бери бировга ноҳақ жарима ёзмадим... ҳеч кимга ёмон муомила қилмадим.
#Крикдуши // Шухрат
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев