МУСОФИР.... 💦
(13.14 - қисмлар)
(воқийлик асосида ёзилди.)
Муаллиф: Шухрат Махматмуродов.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Соғ саломатмисизлар...
Ҳикояларимни ўқиётган инсонлардан жудаям миннатдорман....келинг ҳикоямни давомини ҳавола қиламан...марҳамат

Дед негадир ичмаганлиги учунми ёки кайфияти йўқми...ҳикоясини бошламади. Фақат мени бир икки қистовим билан ўйга чўлган ҳолда бошлади.
Кунлардан бир куни сингилларим билан ҳеч қанақа ғамсиз яшаб юрганимда, телефоним жиринглаб қолди.
-- Ҳа йигит...қалайсан, соғ саломат юрибсанми? Энди менга қаши чиқиш фикрингдан қайтдингми? Мен ҳалиям сенга яна бир имконият бердим. Агар ҳоҳлаганимда сени яна қамоққа тиқдирардим. Шу учун доим эсингда бўлсин ҳеч қачон менга қарши чиқма. - деди.
Мен эса жим эдимм...нима ҳам деёлардим... ахир ўзим бошида пулга учиб шу йўлга киргандимм...афсусс...

Уйимизда сингилларим билан бахтли бўлсам, ҳаётда гуноҳкор жиноятчи эдим. Ҳамма нарсани боши ва охири бўлгани каби бу ишим ҳам якун топди. Жиноий ишларимизни навбатдагисида мен ва шеригимни қўлга олишди. Чандиқ мени чиқариб олиш анча ҳаракат қилди. Афсуски буни уддасидан чиқа олмади. Мени энди ўн йилга қамашди. Мен ўзим учун эмас...сингилларим учун хавотирланардим.
Мана яна ўша зах ва совуқ камералар. Ҳар туни разборкалар. Чунки янги келганларни доим шундай синаб кўришади, еамситишади... Қамалганимга эндигина уч кун бўлганида, тунда камерамиз эшиги очилди. Менга бу ердаги ҳаёт таниш бўлганлиги сабаб тунлари ухламасдим. Ҳатто ухлаб қолмаслик учун, баданимни еўринмайдиган қисмидан озгина тилиб қўйгандим. Сал уйқу босса ўша жароҳатимга қўлим билан тегсам ачишиб оғрир, уйқу эса ўз ўзидан қочарди. Аҳмоқ экан деб ўйлашади эшитганлар, аммо ухлаб қолиб бир умр уйғонмаслик эса даҳшатнинг ўзгинаси эди. Ўрнимда одеялни ўраниб ётибману, аммо сергак эдим... оҳиста босилиб келаётган қадам товушлари мен томонга келарди.
Сингилларимни мен қамалиб кетгач, мендан бошқа ҳеч кими йўқлиги учун яна маҳалла бошчилигида меҳрибоник уйига бериб юборишибди. Кейинчалик эшитсам, мени билган билмаган одамлар сингилларимга мени қотил, наркоман, жиноятчи, ўғри дея таърифлаб мени ёмонлашибди. Аввал бошида ишонишмаган, йиғлаб жанжал қилишган...лекин охир оқибат барибир ишонишибди. Чунки бир одамни ёмон деб кўп айтилаверса ўша одам ёмон бўлаверади. Энди мен ҳақимда эшитишни исташмас, мен тўғримда салбий фикрда бўлишиб мени деярли унитишишганди. Бу ҳолат эса мен учун энг оғир ва оғриқли эди. Ўз жигарларимдан бу тарзда айрилиш менга ёмон таъсир қила бошлаганди.
Ўша оҳиста босилиб келаётган оёқ менга тобора яқинлашар, бу эса мени янаям сергакликка чорларди. Бир пайт мени устимдан кимдир босди. Мен ҳам тайёр турганлигим сабаб тез ҳаракат қилиб уни устимдан пастга тушуриб босиб олдим. Қандайдир менга чап бериб қўлидаги тиғли гарсасини елкамга бир санчиб олди. Оғриқ сабаб бироз чалғиб, кейин унга устига босиб олган ҳолда бир икки мушт тушурдим. Кетма кет зарбалардан сўнг ҳушини йўқотди. Бир пайт тревога сигнали чалиниб, чироқлар ёқилиб ҳамма уйғониб кетди. Камерамизни полиция ходимлар қўлиди қурол ва дубинкалар билан кириб келишди. Мени эса елкамдан қон оқар, деярли барча кийимларим қип қизил бўлиб кетганди. Иккита духтир мени жароҳатимни боғлаш билан оввора, полициячилар эса қамоқдагиларни(зик) уриб жой жойида туришини талаб қиларди. Кимгадир мени ўлимим керак эканми... аммо мен тирик қолдим. Бу ҳам Аллоҳни мен бир гуноҳкор бандасига қилган марҳамати эдими....
Ўша тун мен сан частга ўхшаган алоҳида панжарали камерада ётдим. Нима тиқиб олган бўлса ҳам оғриқ ёмон азоб берарди. Кўп қон кетди, бир балолар қўйишиб перевязка қилишиб ташлашди. Оғриқни уйқу енгиб, тонгга яқин ухлаб қолибман. Туш кўрибман... сингилларим мендан хафа эмиш. Уларни чақирсам ёнимга келмасмиш...ўзим борай деб улар томон юрсам улар мендан баттар узоқлашаверарди. Сесканиб уйғониб кетдим. Ҳайриятки туш экан.
Тонгда келиб мени олиб кетишди. Мен ва менга қасд қилмоқчи бўлган жиноятчини олиб келиб сўроқ қилишди. Мени ҳам сўроқ қилишди, саволлари қолмагач мени яна ўз камерамга олиб боришди. Энди камерадаги шерикларим менга бошқача муомилада бўлиб ўзгариб қолишди. Гуё мен уларни олдида бир қаҳрамондек эдим. Тўғрида, сал бўлмаса ўлишим мумкин эдида. Кўп ўйладим, таҳлил қилдим... мен кимга ёмонлик қилдим экан, мени тириклигим кимга ёқмаяпти экан?
Шу тарзда жазо муддатим кунлар, хафталар, йил ўтиб борарди. Эхээ... бу йиллар ичида қандай воқеалар, саргўшатлар рўй бермади дейсиз. Мен сингилларимсиз ўтаётган йилларим учун ачинардим. Сингилларим мендан шунчалик кўнгли қолиб кетган эканки, бирор марта мендан хабар ҳам олишмади. Тўғри уларнинг ҳақлари бор бунга...мен айбдорман. Қанийди ҳаётимни бошқатдан бошлаганимда эди... умуман бошқача одам бўлардим. Аммо афсуски буни иложи йўқ...
Ёнимдаги жиноятчи шерикларимни кўплари аминиция билан жазо муддатидан олдин бу ерни тарк этишди. Меники иккинчи марта бўлганлиги сабаб менга жазоимни енгиллаштириш мумкун эмас экан. Ҳали энди жазоимни муддатини ярми ўтди. Ёшим ҳам шу ерда йилма йил катталашиб борарди. Чандиқни одамлари ҳам бир йилча хабарлашиб туришди. Кейин уларни ҳам ёдидан чиқдим. Мени ҳеч кимга керагим бўлмай қолди....На Чандиққа, на сингилларимга....

Жазо муддатимни ярми ўтиб ҳам кетди. Шу йиллар мобайнида кўп азобларни, суйқасдларни бошимдан ўтказдим. Кимгадир мени бу ерда тириклигим ёқмаётганди. Лекин кимгалиги қоронғу эди. Яратганни ўзи мени бундай ҳодисалардан , ўлимдан сақлаб қолганди. Камерадаги кўпчилик зик (жиноятчи) лар баданларини тўлдириб татуировка чиздиришарди. Менга эса суиқасд қилганларидаги жароҳатларим то битгунича азоб чекардим. Улар эса атайлаб танасига наколка урдиришарди. Шунга айтса керакда йигитга ўлим йўқ, ўзини тиғга уради деб. Инсонни ёши улғаявергач ақл фаросати бироз ўсиб, ҳамма нарсаларга эътиборли бўла бошларкан.
Қамоқ муддатимни қолган ярмини тоат ибодатда ўтказшга аҳд қилдим. Чунки мен ҳам алҳамдулиллаҳ мусулмонман. Демак мен ҳам Аллохни олдида фарзларимри бажаришим керак. Зонадаги бошқа камераларда мумулмонлар ҳам бор эдилар. Қамоқхонани орқа ҳовлисига чиқадиган эшигига яқин жойлашган камераларда...Доғистонлик мусулмонлар жойлашганди. Мен илм истаб қамоқхона ҳовлиси бўйлаб кечки сайрга чиққанимизда ўша диндошларим билан кўп суҳбатлашдим. Улар менга исломий китоб беришди. Мен шунчалик қизиқиш билан ўқиб ўргандимки, баъзида ҳатто тонггача ҳам ухламасдан китобни ўқир эдим. Беш вақт номозни канда қилмасдан ўқий бошладим. Мен ҳар бир сўрага эътибор бериб ўргандим.
Мен қамоқхонага келган илк кунларимда, ўз таъсиримни кўрсатиш учун тўғри келган маҳбуслар билан муштлашар эдим. Ҳар сафар бирор тана азоим синар, чиқар ёки лат ерди. Токи битгунича азоб чееардим.Шу сабабли мени ўзимни тутишимдан анча мунча маҳбуслар қўрқишарди.
Бутунлай номоз ўқишга ўтганим учун, мен секин секин бу одатларимни ташладим. Инсофли, ҳалол худди рисоладаги муслим каби барча фарзларни тўлиқ бажара бошладим. Мен жангари одатимни ташаганимдан сўнг, кўпчилик маҳбуслар мени назарига илмас, ҳатто номоз ўқиётганимда ҳам турткилаб намозимни бузишга ҳаракат қилишардилар. Мен эса бунга чидаб, сабр билан саждамни қилаверардим.
Тонг аллақачон отиб, қуёш заррин нурларини сочарди. Мен қачон ухлаб қолганман эслолмайман. Дедни ҳикояси мени аллаб ухлатиб қўйган экан. Фақат тонгдаги уни елкамдан туртиб уйғотганидан чўчиб уйғониб кетдим. Турдим жойимдан...биласизми қанчадан қанча юртдошларимиз менга ўхшаб мусофирда оиласидан узоқда менга ўхшаб вагонда яшаётгани кўз олдимдан ўтди. Қанийди шу тоб уйимизда бўлиб қолсам эди....
Нонушта қилиб булгач, ишимизни бошладик. Ишлаган пайтимиз вақт, кун, ой ва ҳатто йил ҳам тез ўтиб кетаркан. Мана келганимга ҳам тўрт ой бўлибди. Биринчи марта уйимизга ўзим пешона тер билан мусофирда ишлаган 1000 $ жўнатдим. Ич ичимдан жудаям хурсанд бўлдим. Мусофирни асосий мақсади рўзғор камини тўлдириш учун пул ишлаш эканлигини янаям яхшироқ тушуна бошладим. Куни бўйи ишладик...кечга яқин ишимизни тугатиб вагонда ўтирганимизда, амаким қўнғироқ бўлиб қолди.
-- Жиян...эрталаб эртаси уйғониб, нарсаларингини тайёрлаб қўйгин.-деди.
-- Амаки тинчликми нега?- сўрадим.
-- Эртага сен бошқа жойга кўчасан...бошқа иш қиласан.-дея гапни қисқа қилди.
Мени эса гапим оғзимда қолди. Ахир мен энди дед билан бирга ишлаб ўрганувдимку...энди мен бундай суҳбатдошни қаердан топаман. Қандай шерик билан ишлайман...хуллас ичим тўла саволларим билан қолиб кетдим..... Овқатланиб олганимиздан кейин, дед яна ўз ҳикоясини давомидан бошлади.
Худди ўша вақтлар қиш фасли бўлиб, ҳаво жудаям совуқ эди. Ухлаб ётганимда мени яна ўша Худосизлар мени бир ички кийимимда қамоқхона ҳовлисига чиқариб эшикни ёпиб қўйишди. Ҳовли эшигини калити борми, демак орган ходимларидан кимнидир буюртмаси деб тахмин қилдим. Ҳаво совуқ, буни устига тун эмасми. Ҳаракат қилдим ичкарига кириш йўлини тополмадим. Бақирдим, чақирдим ҳеч ким эшитмади. Қамоқхона қўриқчилари ҳам ҳовли томонга кўпам назоратида бўлмасди. Чунки у ҳовли деворлари жудаям баланд қурилган. Қочган тақдирдаям орқа томон чексиз ўрмон....уни устига ўрмон ичкарисида ботқоқликлар жудаям кўп эди. Қочоқ маҳбус очликдан, силласи қуришидан ёки бўлмаса ботқоққа чўкиб ўлиши аниқ эди.
Совуқ кучайгардан кучаяр...азои баданим совуқдан титраб борарди. Мен эса энди барибир ўламан...ўлимимни мусулмон ҳолимда кутиб олай....охирги намозимни ўқиб олай дея тайёрландим. Совуқдан танам қақшарди. Номозимни ўқиб бўлгач Худога нола қилиб икки қўлимни очдим...баланд овозда * Эй яратган эгам...шу ўқиган сўралардан ҳосил бўлган савобларни жамиийки ўтган пайғамбарларга, авлод аждодларимиз рўхларига бағишладим...сингилларимни ўз паноҳингда асрагин

* дея сажда қилдим. Кейин у ёғини билмайман ҳушимдан кетибман. Бир пайт танамга иссиқ нарса тегди,чўчиб кўзимни очдим. Мен иссиқ тўшакда , ичкпридаги камерада ётардим....мен Аллохнинг мўъжизаси билан тирик қолдим...Аллоҳгашукр. Кейинчалик билсам , мени қичқириб қилган саждамни эшитган Доғистонлик диндошларим мени ичкарига олишибди экан...
Шунда хаёлимдан бир ўй ўтди... бечора дед....ҳали қанча йўлидан тўсиқлар чиқаркина.... деб хўрсиниб қўйдим.....
(давоми бор)
#Крикдуши //Шухрат
Санкт петербург. 15.06.22
Комментарии 6