Уста Низомиддин.
Тоғ тоғ билан эмас одам одам билан учрашади
деганлари рост экан.
йигирма икки йил деганда тасодифан шу бугун москва метросида, мен учун хурматли булган университет ўқитувчисини учратдим.
Акмал акани бир кўришда таниган бўлсамда, жуда ўзгариб кетган юзларида майда ажин тортиқлари сочлар аллақачон оқарган, нигохлар махзун. Бир муддат тикилиб қолдим.
Нигохларимни ҳис этган Акмал ака хам мен томонга қараб қараб қўйар аммо мени танимагани аниқ. Қандай хам танисин йигирма икки йил аввал курган абитуриенти озгин бугдойранг сочлари қоп қора, тортинчоқ, қишлоқ йигитчаси эдида. Хозир ўзига қараб турган анчайин тулишган чакка сочларига оқ оралаган қориндор киши бир пайтлар абитуриенти бўлганини Акмал ака тасаввур хам қила олмаса керак.
Шунинг учун секин ёнига бориб салом бердим.
-Ассалому алайкум домла яхшимисиз.
-Ваалейкум ассалом рахмат ука, узингиз яхшимисиз, ука аввало узрда домла диеишингиздан мени таниган кўринасиз, аммо мен сизни таниёлмай турибман, кимгадир ўхшатаяпман аммо эслай олмаяпман.
-Хижолат бўлманг домла эслай олмаслигингиз аниқ чунки куришмаганимизга йигирма йиллар бўлдиёв.
-шунақа денг
-Шунақа устоз мактабни битирганимдан сунг сизларни университетингларга талаба бўлмоқ истаб хужжат топширгани боргандим ўшанда сиз қабул ҳайъатида эдингиз, исмим Низомиддин Қашқадарёликман
-Ийй Низомиддин ўзингизмисиз ука ўзгариб кетибсиз улгайибсиз ука, ўзга юртларда юрибсиз шундан сўнг ўқимадингизми кийинги йилда бизга топширмадингиз ёки бошқа сохани танладингизми?
-Шундай домла гапириб берсам узоқ тарих, ўзингиздан сўрасак домла хеч тасаввур қила олмаяпман сизни Москвадалигингизни
-Энди ука ҳаёт бизни эмас биз ҳаётни юриғига юрарканмизда айтишадику тақдирдан қочиб бўлмайди деб, биз хам тақдир изми билан шу юуртларда ризқ териб юурамиз, мен хам гапирсам узоқ тарих хозир ватанга қайтяпман билетим бор.
-Аэропортга кетяпсизми вақтингиз булганда бир пиёла чой устида бироз гаплашардик.
-Ха домодедовага кетяпман ука вақтку бор хали самолёт учишига тўрт соат бор.
-Келинг домла унда бирорта кафега борайлик кийин сизни ўзим кузатиб қўяман
-Майли бирор соат ўтирсак булади Низомиддин қайрга борамиз?
Биз кийинги бекатдан чиқиб шу атрофдаги ўзбекча чойхонага кирдик. Ўшанда мен талаба бўлиш истагида Акмал ака ишлайдиган олийгохга хужжат топшириб Акмал ака билан танишганман, танишишимизга сабаб бизни умимий танишимиз Зилола эди. Зилола бизни қўшни туманимиздаги қишлоқлардан бирида турар, ана шу қишлоқда эса мени аммам келин булган ва Зилолалар билан қўшни туришарди ёшлигимда аммамларникига кўп борардим, каникулларда ҳафталаб ойлаб аммамларникида юрганим сабаб ўзим қатори бўлган Зилолани яхши танирдим.
Тақдир тақозаси билан биз Зилола билан тасодифан бир университетга бир хил йўналишда хужжат топширибмиз. Ўнинчи ўнбиринчи синфларда ўқиган пайтларимда аммамникига жуда кам борганим сабабли бу қизни яқин икки йилларда диярли кўрмаган булсамда, университетда уни бир кўришда танидим у хам. Мен кўрмаган даврда Зилола анча ўзгарган балогат ёшига етган қиз бироз тўлишиб гўзаллашиб кетганди. тиниқ оппоқ юз, камон қошлар остидаги қопқора оҳу кузлар химоясига шай узин узин киприклар, ол яноқлар қирмизи дудоқлар яна шу гўзалликка ярашиб турган нафис кулгичлар, қаро тун мисол қора сочларни бир ўрим қилиб орқага ташлаб қуйилган, билакдек қалинликдаги соч ўрими учлари тақимни ўпади. Бир сулувга жам булиб чирой очган бу гузаллик мужассам хилқатни касб этганди. Зилолага қараганимда доим эътиборим қизгинани яноғидаги ва томоғидан сал пастроқ ва дуркин кўкраклардан бироз теппароқда хуллас куйлак ёққаси яширмайдиган бир манзилдаги катта қора холларига кузим тушар ва бехоским хар сафар ушбу сатирлар хаёлимни банд этарди.
Жонимдаги жим икки долингга фидо,
Андин сўнг Алиф тоза ниҳолингга фидо,
Нуни анбари ҳилолингга фидо,
Қолган икки нуқта икки холингга фидо.
Кўнгил қурғур сал суст кетардию аммо журъат ожизлик қилар, юрак эса гупирлаб хар тепганда қишлоқда вадаларга ишониб интизор кутаётган масума қизни исмини айтиб урар хиёнатдан тийилмоқдан огох этибми сачиб санчиб қўярди.
Зилола билан олийгохда бирга юрардик тушликда бирга овқатланардик бу холат икки уч бор такрорлангач бир куни бизни хужжатларимизни қабул қилган домла мени олийгох ховлисида учратиб, ховлини анча чека жойига бошлаб борди, сўнг бир чекадаги ўриндиққа утириб мени хам ўтиришга таклиф қилди. Анча пайт гапни нимадан бошлашни билмай чайналиб турган домла, гапни айлантириб келиб Зилолага тақади. Уни қайрдан танишимни, нега бирга юришимни сўраб суриштириб қолди. Мендан бор гапни яъне Зилолани қандай танишим ва танишлигимиз учун бирга юрганимизни айтганимда домлани чехрасига узгариш бўлиб кулимсираб деди.
-Энди Низомиддин гап бундай ука эркакчасига гаплашамиз, Мен шу олийгохда ўқитувчиман хам кичик илмий ходим ўқишга кирсанг ўзим ёрдам қилиб тураман, хали ака ука бўлиб кетамиз мен шу университетни битириб щу ерда ишлаб қолдим икки йилдан бери ишлаяпман ука хали уйланганим йуқ, уйдикилар энди уйлантиришмоқчи яна кимга дегин мана шу Зилолага, ҳайрон булма ука бу тасодифмас Зилолани дадаси дадамга узоқ қариндош экан. Зилолани бу ерга хужжат топширгани хам тасодиф эмас отасини тавсияси билан.
-Домла биз Зилола билан бирга юрганимизга яна нотуғри тушунманг биз шунчаки таниш бўлганимиз учун бирга юрибмиз.
-йуқ ука нотуғри тушунмадим энди хар калай куз қулоқ бўлиб юргин болалар гап отиб хафа қилишмасин дийманда мана ака ука бўлиб қолдик танишиб тўғрими?
-албатта домла гап йуқ узим қараб юраман Зилолага
-Рахмат Низомжон худо хохласа пахта мавсуми ўтса тўй бўлади насиб бўлса тўйда бирга бўласиз.
-Албатта насиб бўлса бирга бўламиз домла.
Ўшанда на мен на Зилола талаба бўлдик. Акмал ака билан чиндан муносабатларимиз яхши бўлиб кетди. Бор йўғи бир ойлик танишчилигимизда анча сирдошга айлангандик.
Зилола ўзини Акмал акага аталганини хам ўшанда билган, ўзидан саккиз ёш катта кишига турмишга узатилиши мумкинлигини хазим қила олмасди. Акмал ака ростдан хам ўша йили ноябрь ойини охирроғида мени қишлогимизга қидириб келди мехмон бўлиб тўйга таклифнома бериб кетди. Акмал ака яна бир қўшни учунчи туманда яшарди, у киши тайинлагандек аввал аммам турадиган қушни туманга аниқроғи қишлоққа боргандим сўнг куёвлар келишгач Зилолахонни келин қилиб Акмал акани қишлоғига боргандик ажойиб туй бўлганди, мен хам кўп қатори келин куёвга бахт тилаб тилак билдиргандим. Кийинги йили мен бошқа билим юртига ўқишга кетдим, шундан сўнг на Акмал акани на Зилолани кўрдим. Гохида эсимга тушиб аммамдан сўраганим пайтларим қушнисини куёви Акмал акани роса мақтаганлари эсимда, яна икки фарзандли бўлишганларини хам эшитгандим беш олти йилча аввал уларни ажрашишгани бир қулоғимга чалингандию сабабларини била олмагандим,
давоми бор.
Уста Низомиддин
| 2020 йил, 24 феврал |
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3