8.
Қоражон билан Пўлат Муслим амакининг қайиғини, эски тўри ва анжомларини тўплаб, устига пул, сарпо қўйиб, Гулноранинг ёпган патириданам олиб, Муслим амакининг уйига боришди. У билан ҳол-аҳвол сўрашиб, раҳмат айтиб нарсаларини топширишди.
-Нега қайиқни қайтаряпсизлар? Ишламоқчи эмасмисизлар? Ё бошқа иш билан шуғулланасизларми?
-Йўқ, мен қайиқ ясатдим. Пўлат билан бирга ишлаймиз. Хотинларимиз опа-сингил бўлгач, бирга ишлашимизга тўғри келяпти.
-Қанча пул олди қайиққа?
-Тахталарини берганимизга, эллик танга олди.
-Ҳммм.
-Бувимнинг тўплаб қўйганлари бор эди, ўзим ҳам ишладим.Пўлат иккимизнинг топганимизниям қўшдик.
-Майли, бораверинглар, қайиқни акамга айтаман, бошқа одамга ижарага берар.
-Қайиғингиз яп-янги бўлди. Тахталарини алмаштиргач, биз яхшилаб остини бўядик, бир томчи сув ҳам ўтмайди.
Муслим амаки, кетинглар дегандай тескари қараб ётиб олди. Буни кўрган йигитлар мулзам бўлиб ташқари чиқишди.
-Ўзидан бўлди, қайиғммни сотаманлаб туриболди-ку,-дардини Пўлатга айтди Қоражон.
Хуллас, эртасидан бошлаб, улар ўз қайиқлари, ўз анжомларм билан овга чиқа бошлашди.
Қайиқни биринчи кун сувга ташлашганда, Дилором нон ёпиб берди. Моховларга садақа қилиб олиб боришди. Гулсум хола уларга фотиҳа бериб, дуо қилди.
-Қайиғингиз даромадли қайиқ бўлсин. Доим омад сизларга ёр бўлсин, пирлар мададкор бўлсин, Сулаймон оталарнинг, барча улуғларнинг руҳлари сизларни қўллаб қувватласин. Олинглар олдирманглар, тўлинглар тўкилманглар, Сув кечиб, ҳалол топганларингиз яхши кунларингрзга кетсин. Омин Аллоҳу акбар!
Ўша кундан бошлаб, уларнинг ишлари ривожланиб кетди. Ҳар кунги овни оқшом балиқ пишириб сотадиганларга топширишар, улар эса эртасига пулини беришарди. Бундан ташқари қопқонга тушган ўлжалар ҳам уларни боқарди. Ҳар куни кечқурун ёки Пўлат хотин болаларини олиб Қоражоннинг уйига келар, ёки Қоражон ўғилчасини кўтариб, хотини билан уларникига йўл оларди. Бу икки оила ўртасидаги дўстлик қариндошликданам яқинроқ эди. Ўрдак гўшти, товушқон гўшти ва бошқа ҳайвонларнинг гўштини қовуриб сирли идишга солиб қўйишарди.
Қоражон хотини билан маслаҳатлашиб, баҳорда иккита қўзичоқ сотиб олганди. Ҳар кун қайиққа ўт босиб келадиган бўлди. Кузгача қўзичоқлар анчагина ўсиб, тўқличадай бўлганда, бирини сўйиб ўғилчасини суннат қилдирди. Хуллас уларнинг ишлари зўр кетаётганди, аммо...
Муслим амаки қайиғини бошқа одамга ижарага берди. Менгаям бир улуш берасизлар деб шарт қўйди. Ўн ёшли ўғилчасини уларга бошлиқ қилиб қўйди. Ўзининг қайси оролларда ов қилганларини, қайси кўлда балиқ илишини, ҳаммасини ўргатди.
Ижарага берган одам ҳам Муслим амакининг узоқ қариндошларидан бири эди. Ўғли Шокиржон ҳам ўшалар билан бирга эди. Муслим амакининг қариндошини Ҳаким деб аташарди. Умрида ов қилиб кўрмаган, уёқда-буёқда ишлаб, зўрға ризқини териб юрган одам эди. Маҳалла, ўша депарада унинг ёмонлигидан озор чекмаган одам қолмаганди. Муслим амаки бу одамни атайин, Қоражон билан Пўлатга озор бериши учун топганди
Қоражон Муслим амаки билан шерикчиликни йиғиштираётганда, Пўлат билан келишиб, "Ҳар кун ёки кунора биронта балиқ обориб берамиз. Бизга иш ўргатган шу одам-ку" дейишганди. Аммо Муслим амакининг тўнини тескари кийиб, орқасига ўгирилиб ётиб олгани иккаласигаям алам қилди."Бизни шунча ишлатиб, қўлимизга ҳемири берарди. Муслим амаки беланги бўлгандан кейин биз ўзимизни тута олдик. Агар ҳозиргача биз билан бирга бўлганида, бизнинг ҳеч қачон биримиз икки бўлмасди" дейишди ва саҳоватпешаликни йиғиштиришди.
-Яхшиликни, биладиган, қадрингга етадиган одамга қилиш керак.
Бу гапга Пўлат ҳам қўшилди. Ўн беш йилдан буён амакининг хизматида бўлиб, унинг ҳам орттирган нарсаси йўқ эди
Хуллас, эртаси эрталабдан, кайфият бузиш бошланди. Қоражон қайиғини Муслим амакининг қайиғи турган жойга боғлаб кетарди. Келса, қайиғи сувдан тўлган. Кимдир, атайин сув тўлдириб қўйганга ўхшарди. Пўлат иккаласи тезда қайиқнинг сувини тўкиб, тўнкариб, орқасини текширишди. Қайиқнинг остида понанинг изи бор эди. Пона қоқиб, қайиқнинг тахталарининг ораси очилганди, унга сақич қайнатиб қуйиб, эпақага келтиришгунча икки соат вақтлари кетди.
Ҳаким билан ёнидаги одам эса, Муслим амакининг қайиғини ечаркан, гап ташлаб кетишди.
-Нонкўрликнинг оқибати шу бўлади. Тоғамнинг қайиғидан воз кечдийла, ҳоли яна ялвариб келасила.
-Биз тоғангизнинг қайиғидан воз кечмадик. Ўзлари бизни сиқиштирдилар. Ов бўлмай қолган кунлари, қайиқни сотаманга тушардилар Ана шу гапларидан қочиб, биз янги қайиқ ясатдик.
-Тоғамнинг гузарига яна бир марта қайиқ қўйганларингни кўрсам эшитмадим демайла, эшиб юбораман, оқиб кетади дайрада, тополмейсила.
Қоражон индамади. "Майли-да, чангалзордан иккита ёғоч олиб келиб, янги гузар қурамиз."
Ҳакимнинг ортида Муслим амакининг ўғли Шокиржон ҳам бор эди. Ҳаким Муслим амакининг нега ўз ўғлини буларга эргаштириб юрганини англамасди ҳам. Биздан иш ўрганиш учун қўйган, бизди шогирд деб кулиб қўярди.
Қоражон Пўлат билан Моховлар ороли тенгидан ўтаётганларида, Ҳакимнинг ва шеригининг ўша оқим тез жойдаги кичик оролчага тушганларини кўрди. Бу ерда балиқ ушлаш амри маҳол эди. Чунки оқим кучли, балиқлар тинчроқ жойларда эмин эркин сузар, қармоққаям илинарди.
Эртаси куни Ҳаким Пўлатларни кутиб ўтирарди. Кутиб ўтирганини билдирмаслик учун, тахтани йўниб, нимадир ясарди. Қоражон ва Пўлатнинг дарё қирғоғи бўйлаб йўлга тушганини кўриб, ортларидан йўлга тушишди. Буни энг аввал Пўлат кўрди. Куракни сувга шалоплатиб урди. Қоражоннинг устига сув сачради.
-Пўлат ака, устимни ҳўл қилдизку.
-Имм,- Пўлат орқада келаётган қайиққа имо қилди.
-Ҳааа, ортимиздан пойлаб келишяпти. Тўхтанг, уларни бугунам алдаймиз.
Кейин қайиқни Моховлар томонга буришди. Қайиқнинг бурнини қирғоқдаги юлғунларга боғлаб, қайиқдан тушишди.
Берилган садақа нарсаларни олиб, Гулсум холанинг кулбаси томон йўл олишди. Уларнинг бу оролга тушганини кўрган нариги команда,оролнинг бироз нариги бурчагига бориб тўхтадилар ва тўрларини чиқара бошладилар.
Қоражон ва Пўлат эса уларнинг аҳволидан кулиб, оролнинг орқа томонидан ўтиб кетишди.
Учинчи кун эса, Ҳаким Қоражоннинг ёнига келди.
-Бизниям ўзларинг ов қиладиган оролларингга олиб боринглар.
-Биз битта оролда ов қилмаймиз. Дарё катта, оролчалар кўп, излаб топиб олаверинглар.
Ўша куни Ҳакимнинг қайиғи Қоражоннинг ортидан юриб, ов қилинадиган жойга боришди.
-Сизлар оролнинг нариги томонида ов қилинглар, биз бу томонида бўламиз. Бир-биримизнинг қармоқларимизга, тўримизга тегиш бўлмасин.
Ҳаким индамади Ичидан эса, "Бир ойга қолмай, сани жонингдан тўйдираман"деган фикрни уқиш мумкин эди.
Қоражон ва Пўлат ўз ишлари билан андармое бўлиб тушгача анча балиқ ушлашди, қопқондаги ўлжаларни олиб, доимги жойларида овқат пиширишди. Янги келганлар эсп бирон нарса ушлай олмай, йигитларимизникига меҳмонга келишди.
-Биз ов,қилолмадик. Тушлик билан меҳмон қтлинглар бизни.
-Бизнинг декчамиз кичик, икки одамга зўрға етади,-дейишди, аммо бир амаллаб бир коса овқат орттириб беришди. Улар эса уч киши эдилар.Қоражон билан Пўлат кечгача қилган овларини карсига жойлаб, қайиқнинг қуйруғига боғлашди
Уйга қайтар пайтларида, Ҳакимнинг қайиғидагилар ҳам уларни кўриб қўзғалишди.
Эртаси кундан, Қоражонлар келгунча қармоқлари текширилпдиган бўлди. Баъзан тўрларидаги балиқлар териб олинган бўлар, бундан эса, Қоражон ва Пўлатнинг жаҳли чиқарди.
Бир-икки марта шу аҳвол такрорлангач, Қоражон нариги одамлар билан келишиш ҳақида ўйлай бошлади.
-Нега бизнинг қармоқларимиздаги ўлжаларни олдиларинг?
-Бу тоғамнинг ороли. Бу ердан қораларингизни ўчиринглар.
-Сизлар дарёга хўжайинмисанлар, керак бўлса, сизлар бу ердан кетинглар. Биз бир умр шу ерда қолиб, ишлаяпмиз
Жанжал шу даражага етдики, Икки киши бўлиб,Қоражонга осилдилар.Буни кўрган Пўлат иккисиниям роса калтаклади.
Кунлар бир текисда ўтарди. Қоражон хотинининг илтимосига биноан, Моховлар оролига онасини кўришга олиб борди.
Лекин нариги қайиқ овчилари бу аёлнинг моховлар оролига тушиб қолишганини кўриб, бу ерда нимадир борлигига ишонишди.
Эртаси, "Қоражон Моховлар оролидан уйланибди" деган гап тарқатишди. Қоражоннинг эса ҳали бу гаплардан хабари йўқ эди. Хотинини онасининг ёнига тушириб, овга кетишди.
Дилором ойисига, "Сизни уйга олиб кетайлик"деб қанча ёлворса-да, онаси рози бўлмади.
-Биронтаси, менинг моховлар орасида яшашимни билса, қмзимнинг турмуши бузилмасин. Одамлар уларни ажратиб юборишмасин деган хаёлда унинг таклифини рад этди.
-Қаранг, мазангиз йўқ. Сизнинг хизматингизни қилолмаяпман. Рози бўлинг. Куёвингизнинг топгани ҳаммамизгаям етади. Сизни ҳеч кимга кўрсатмаймиз. Ҳовлидан чиқмайсиз. Кетайлик,- деб ёлворганда бу сафар,"Мен кетсам, бу ердагилар очидан ўлади, мени деб одамлар бу ерга садақа юборишяпти"деб қутилди.
Оқшом, Қоражон оролдан хотинини олиб қайтди. Эртаси эса, балиқ пишириб сотадиган мижози унинн балиқларидан воз кечди,
-Сен, моховларга уйланибсан. Еганинг ҳаром, кийганинг кафан сенинг. Сенинг балиғингни олиб, халқнинг қарғишига қолмайман.
Ўша куни унинг балиқлари сотилмай сасиб қолди.
Ўша орада бир устомон унинг ёнига келиб, агар балиқларингни арзон берсанг, ҳаммасини ўзим сотиб оламан. Мендан балиқпазлар олишади. Балиқ сеникилигини ҳеч кимга айтмайман,-деди.
Хотини билан маслаҳатлашгач, устомоннинг гапига рози бўлишди.
Давоми бор.
Раъно Умарқулова.
21.09.2018. t.me/Ranoumidbaxsh
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4