Қуръони каримда зикр қилинган қалблар:
① Соғлом қалб. Бундай қалб Аллоҳ учун холис ва оғишдан холи бўлади.
② Мунийб қалб. Бундай қалб доим тавба билан Аллоҳга қайтади.
③ Хавф қилувчи қалб. У доим Аллоҳ таолодан қўрқиб, хавф қилади.
④ Тақводор қалб. У Аллоҳнинг шиорларини эъзозлайди.
⑤ Тирик қалб. У Аллоҳ таолога иймон келтиради. Унга шукр қилиб, неъматга куфр қилмайди.
⑥ Касал қалб. Унда шак шубҳа ёки мунофиқлик бўлади.
⑦ Кўр қалб. У ҳақни кўрмайди.
⑧ Гуноҳкор қалб. У ҳақ гувоҳликни яширади.
⑨ Такаббур қалб. У одамлардан ўзини устун кўради ва ҳақ билан мужодала қилиб, курашади
⑩ Қўпол қалб. Ундай қалбдан раҳм шафқат тортиб олинган бўлади.
⑪ Қаҳрли қалб. У Аллоҳни танимайди, зикр ҳам қилмайди.
⑫ Ғофил қалб. У ўз вазифаларидан, ҳаётдаги ибодатларидан ғафлатда қолади.
Қалбларимизни соғлом ва Ўзингга қайтувчи қалблардан қилгин, Аллоҳим!
© @arabicuz
© Фойдалар
🔖
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5