Биринчи. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло у зотни араблар ичидан танлаб олди. Зотан, араб уммати ўртача уммат эди. Аллоҳ таоло у зотни Қурайш орасидан сайлади. Зотан, Қурайш араб қабилаларининг энг афзали эди. Аллоҳ таоло у зотни Қурайш орасидан сайлади. Аллоҳ таоло у зотнинг насаблари Қурайш қабиласининг Бану Ҳошим номли энг шарафли уруғидан бўлишини насиб этди.
Иккинчи. У зотнинг ватанлари ўртада жойлашган, бу ватан жойлашган, бу ватан жойлашган ердан ҳамма тарафларга даъват отилиб чиқишининг имкони бор эди.
Учинчи. Аллоҳ таоло бу зотнинг қиймати улуғ бўлиши учун пайғамбарлари оз бўлган уммат ичидан танлаб олди.
Тўртинчи. Аллоҳ таоло у зотни пайғамбарлардан узоқлашиш даврида, инсонлар у зотни кутиб, тайёргарлик кўриб, интизор бўлиб турган бир пайтда юборди.
Бешинчи. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг самовий китобларида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбар этиб юборилишлари тўғрисида хабар берган.
Олтинчи. Аллоҳ таоло у зотни саҳровий ҳаётдаги халқнинг ичидан танлаб олди. Зотан, уларнинг маданияти ва танаддуни бузилмаган эди.
Еттинчи. Аллоҳ таоло у зотни ўқиш-ёзиш тарқалмаган халқ ичидан, фалсафалар ва турли илмларни билмайдиган халқ ичидан танлаб олди.
Саккизинчи. Аллоҳ таоло у зотнинг сийратларини ҳамма билишини, барча тафсилотлари очиқ-ойдин ва равшан бўлишини ирода қилди, токи у зот ўзларидан бошқаларга ўрнак бўлсинлар.
Тўққизинчи. Муҳамамд соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари жамловчи хусусиятга эга бўлиб, ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олган.
Ўнинчи. У зотнинг сийратлари амалий ва воқеий сийратдир. Барча замонлардаги ва маконлардаги одамлар уни ўз ҳаётларига татбиқ қилиш имкониятига эгадирлар.
Ана шундай бир пайтда Аллоҳ таолонинг иродаси ила бир нур туғилди. У зотнинг сийратлари - ҳаётлари барчага ўрнак бўладиган бўлди.
«Ислом тарихи» китобидан.
Дўстларга ҳам улашинг!👇
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев