От қавмига юборилган пайғамбардир,
Од қавми Яманнинг Ахқоф деб аталадиган бир худудида яшар эдилар. Улар жуда улкан, гавдалари катта, бақувват инсонлар эдилар. Улар катта-катта, баланд-баланд уйларда яшардилар. Ўзларига қасрлар, баланд қўрғонлар қурардилар. Уларнинг ерлари жуда унумдор эди. Ерларида кўплаб анҳорлар ва булоқлар, мевали боғ-бўстонлар барпо қилган эдилар.
Аммо Од қавми жуда нодон ва жоҳил инсонлар эди. Нодон, жоҳил эканликларидан бут-санам, ҳайкалларга ибодат қилардилар. Жуда бузуқ, гуноҳ, фаҳш ишларни ўз одатларига айлантиргандилар. Аллоҳ тало уларга мана шу расво, шармандали ишларини нотўғри эканини ўргатиб, уларни ўнгланишларига сабаб бўлиши учун Ҳуд алайхиссаломни уларга пайғамбар қилиб юборди. Ҳуд алайхиссаломнинг зиммаларига қавмини ҳидоятга бошлаб, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга даъват этиш юкланди. Аммо Ҳуд алайхиссаломга унинг қавмидан жуда кам одамлар иймон келтирдилар холос. Қолганлар эса у зотнинг даъватларини рад этиб манманлик қилдилар. Ҳуд алайхиссаломни жинниликда, мажнунликда, ёлғончиликда айбладилар.
Ҳуд алайхиссалом Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмадилар. Шоядки эс-ҳушларини йиғиб, ўз Раббиларини таниб иймонга келсалар дея у нодон, жохил инсонларга Аллоҳ талонинг уларга берган неъматларини, қиёмат кунининг келишини эслатишда давом этиб, қиёмат кунида кофирларни кутаётган аламли азоблар, қийноқлар ҳақида уларни огоҳлантирдилар. Мўминлар абадий ҳаёт кечирадиган жаннат ва ундаги неъматлар ҳақида ҳам уларга эслатма бердилар. Лекин улар ўзларининг кофирликларида қаттиқ туриб олиб, Ҳуд алайхиссаломни устидан мазхара, истеҳзо қилиб, «Агар сен айтаётган азоб ҳақиқатан бор бўлса, тезроқ кела қолсин» деб Аллоҳнинг азобини тезлашишини тилаб кула бошладилар.
Ва нихоят, Ҳуд алайхиссаломни устиларидан кулиб тезроқ келишини талаб қилган азоб ҳам етиб келди. Бу азоб бошланишида Од қавмига қаттиқ қурғоқчилик кўринишида намоён бўла бошлади. Қурғоқчилик келиши оқибатида уларнинг экинзорлари, боғу бўстонлари қуриб, чорва хайвонлари ўлиб, қирилиб кетди. Сўнг Аллоҳ тало уларга бир қора булутни юборди. Қурғоқчиликда қолиб тинкаси қуриган Од қавми бу қора булутни кўриб ёмғир ёғади деб ўйлаб севинишарди. Лекин қора булут раҳмат булути эмас, балки уларга Аллох таоло томонидан юборилган азоб эди. Сўнг уларга етти кечаю саккиз кундуз азобли шамол келиб, барчаларини ҳалок қилди. Кофирларни ер билан яксон қилган бу шамол Ҳуд алайхиссалом ва унга иймон келтирган мўминларга заррача ҳам зарар етказмади (Субҳаналлоҳ). Аллоҳ ўзининг пайғамбари ва унинг дўстларини – мўминларни бу балодан, офатдан, азобдан омонда сақлаб қолди (Алҳамдулиллаҳ).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев