Аллоҳ йўлинг севиб дилдан туймасангиз,
Бирор кун ҳам дин ғамида куймасангиз,
Эй Бродар сиз қандайн Мусулмонсиз.
Ҳаётингиз ғарб тамонга юриб кетса,
Бенамозлар сийратига кириб кетса,
Токчангизда жайнамозлар чириб кетса,
Эй Бродар сиз қандайн Мусулмонсиз.
Нифоқ ранги уриб кетган юзингизга,
Дин кўзида қарангчи бир ўзингизга,
Ҳаёдан дарс бермасангиз қизингизга,
Эй Бродар сиз қандайн Мусулмонсиз.
Билмасангиз ибодатни динда борин,
Енгмасангиз битта шайтон кирдикорин,
Эртадан кеч ташвишингиз бўлса қорин,
Эй Бродар сиз қандайн Мусулмонсиз.
Бенамозни қора кунга қўйди ўтмиш,
Бугун кўплар бенамозлар йўлин тутмиш,
Бенамоздан қолар сийрат сизга етмиш,
Эй Бродар сиз қандайн Мусулмонсиз.
Дин деганга сўз очарсиз сиёсатдан,
Сиёсат деб чиқолмайсиз аросатдан,
Ажрагансиз бутун фаҳму фаросатдан,
Эй Бродар сиз қандайн Мусулмонсиз.
Кўз сузарсиз ўтган баланд пошналарга,
Аёлингиз кўз-кўз қилиб ошналарга,
Қизингизни кунда мақтаб қўшниларга,
Эй Бродар сиз қандайн Мусулмонсиз.
Бепарвосиз қизларингиз рўмол ечса,
Ҳаё иффат дунёсидан тамом кечса,
Ўғлингиз ҳам базимларда ароқ ичса,
Эй Бродар сиз қандайн Мусулмонсиз.
Бугун борсиз эрта келгай заволингиз,
Мангу яшаш бўлса ҳамки ҳаёлингиз,
Тириклик деб Шаҳар дайдир Аёлингиз,
Эй Бродар сиз қандайн Мусулмонсиз.
Шу саволни айтавиргум сизга такрор,
Ўзингизни олиб қочманг қилиб инкор,
Сўз сўнгида сизга қатъий саволим бор,
Эй Бродар сиз қандайн Мусулмонсиз.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5
ОРОМИНИ ЙУКОТУР ИНСОН.
СЕВГИ МЕХМОН БУЛГАН ЮРАККА.
ОШИНОДИР ВИСОЛ ВА ХИЖРОН.
Алхамдулиллох яхшиман узингиз яхшими уйдагилар тинчми йук бир биродаримизди гурухидан олдим