✨Зино✨
Аллоҳ таоло бандаларини зинога якинлашишдан ва зинога сабаб буладиган ишлардан қайтариб шундай дейди: «Зинога якинлашманглар! Чунки бу бузукликдир ва энг ёмон йўлдир» (Ал-Исро сураси, 32). «Улар Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга дуо-илтижо қилмаслар ва Аллоҳ (ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни ноҳак ўлдирмаслар хамда зино килмаслар. Ким мана шу (гунохлардан биронтасини) килса, укубатга дучор бўлур. Қиёмат кунида унинг учун азоб бир неча баробар қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу колур» (Фуркон, 68-69). «Зинокор аёл ва зинокор эркак- улардан ҳар бирини юз даррадан уринглар...» Бундан ташқари улар бир йилга шаҳарларидан бадарға қилинадилар. Бу ҳақда саҳих ҳадис ворид бўлган. «Агар бўлсангизлар, Аллоҳнинг (бу) хукмида (яъни, зинокорларни дарралашда) сизларни уларга нисбатан раҳм-шафқат (туйғулари) тутмасин!» Агар сизларнинг Аллоҳга ва охират кунига бўлган иймонингиз хакиқий бўлса, у ҳолда секинрок ёки камрок уриш билан Аллоҳнинг зинокорларга белгилаган жазосини бекор қилманглар. Уларга раҳмингиз келмасин. Чунки зинокор раҳм- шафқат кўрсатишга арзимайдиган ярамас, тубан жиноятчидир. «Уларнинг азобланишига бир тоифа мӱминлар гувоҳ бўлсинлар!» (Нур сураси, 2). Шунда жиноятчилар ҳам жисман, ҳам руҳан қийналадилар. Бошқалар ҳам одамлар орасида шармаңда бўлишдан кўрқиб, бу қабих ишдан ўзларини тиядилар. Чунки айримларга жазоланишдан кўра, шарманда бўлиш кучлирок таъсир қилиши мумкин. Уламолар айтадилар: «Мазкур жазо буйдок - оила курмаган зинокорларга тааллуклидир. Агар зинокорлар оилали ёки илгари оила курган бўлишса, улар тошбўрон қилиб ўлдириладилар. Пайғамбар соллаллоҳу суннатларида бу хукм ўз ифод жазоларини олмасалар ва тавба қилмай ўлсалар, у дунёда дӱзахда олов-қамчилар билан азобланадилар». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Зинокор зино килаётган вақтида мӱмин бўлмаган ҳолида зино қилади. Ўғри ўғрилик қилаётган вақтида мӯмин бўлмаган ҳолида ўғрилик қилади. (Ичувчи) хамр ичаётган вақтида мўмин бўлмаган ҳолида ичади» (Муттафақун алайҳ). Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам айтадилар: «Агар киши зино қилса, иймон ундан чиқади ва унга соябон каби бўлади. Аrар (зинодан) бош тортса, иймон унга қайтади» (Абу Довуд, Термизий, Ҳоким ривояти). Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимки зино қилса ёки хамр ичса, худди инсон бошидан кўйлагини ечиб олгандек, Аллоҳ ундан иймонни ечиб олади» (Ҳоким ривояти, саҳих ҳадис). Расулуллох соллаллоху алайхҳи васаллам айтдилар: «Уч тоифа одамга қиёмат кунида Аллоҳ гапирмайди, уларни (гунохларидан) покламайди, уларга қарамайди ва уларга аламли азоб бўлур. (Улар) зинокор кқария, ёлғончи подшох ва мутакаббир камбағал» (Муслим, Насоий ривояти). Самура ибн Жундаб розийаллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда айтилишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам туш кўрдилар. у зотнинг олдиларига Жаброил ва Микоил алайҳиссаломлар келишди. Набий айтадилар: «Йўлга тушдик ва тандирга ўхшаган нарса олдига келдик. Ундан шовкин-сурон эшитилиб турарди. Қарасак, унинг ичида ялонғоч эркак ва аёллар бор экан. Уларга тагларидан олов келиб тураркан. Олов келганда, қичкирар эдилар... Тандирга ўхшаган бино ичидаги яланғоч эркак аёллар зинокор эркак-аёллардир» (Бухорий ривояти). Зинокорлар қиёматга қадар мазкур азобга гирифтор бўлурлар. Аллохдан афв ва офият тилаймиз. Ато (раҳимахуллох) жаҳаннам ҳақидаги: «Унинг еттита дарвозаси бўлур» (Хижр сураси, 44), оятининг тафсирида шундай дейдилар: «Бу дарвозаларнинг энг ғам-ташвишлиси, кайғулиси, энг иссиғи ва энг бадбўйи- билатуриб зино қилган зинокорлар кирадиган дарвозадир». Макҳул Димашқий (раҳимаҳуллоҳ) айтадилар: «Дӱзах аҳлига жуда ҳам бадбўй ҳид келади. Шунда улар: «Биз бу ҳиддан кўра сассикрок, бадбўйрок ҳидни ҳидламаган эдик», дейишади. Уларга: «Бу зинокорлар фаржларининг ҳидидир», дейилади. Тафсир имомларидан бири Иибн Зайд (раҳимаҳуллоҳ) айтганлар: «Аникки, зинокорлар фаржларининг ҳиди дўзах аҳлига озор беради». Ривоят қилишларича, шайтон кўшинларини ер юзига юбора туриб: «Кайси бирингиз бир мусулмонни йўлдан оздирсангиз, унинг бошига тож кийдираман», дейди. Уларнинг энг фитнакорроғи шайтонга энг яқини бўлади ва унинг олдига келиб: «Фалончини васваса қилаверган эдим, охири хотинини талоқ қилди», дейди. Шайтон: «Ҳеч иш қилмабсан, у якинда бошқасига уйланиб олади», дейди. Сунг бошқаси келиб: «Фалончини васваса қилаверган эдим, охири уни биродари билан уриштириб кўйдим», деганида, у: «Хеч иш қилмабсан, яқинда қайтадан ярашиб олади», дейди. Сунгра бошқаси келиб: «Фалончини тинмай васваса қилган эдим, охири у зино қилди», дейди. Шайтон: «Жуда зўр иш қилибсан», деб уни ёнига чорлайди ва бошига тож кийдиради. Шайтон ва қўшинларининг ёмонлигидан Аллоҳ сақласин. Абу Ҳурайра розийаллоху анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Иймон бир либосдирки, Аллох уни хохлаган кимсасига кийдиради. Агар банда зино қилса, ундан либос ечиб олинади. Борди-ю тавба қилса, унга (иймон либоси) қайтарилади» (Абу Довуд, Термизий ривояти). Абу Мусо розийаллоҳу анху айтадилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ичкиликка муккасидан кетган ҳолда вафот этса, Аллоҳ азза ва жалла уни «Гувта» дарёсидан суғоради», дедилар. «Гувта» дарёси нима?» деб сўрашди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У фоҳишаларнинг фаржларидан оқадиган дарё бўлиб, унинг бадбўйи дўзах ахлига озор беради», дедилар» (Ибн Ҳиббон, Ҳоким ривояти). Яъни, дўзахда фоҳишаларнинг фаржларидан қон, йиринг оқади. Сўнг маст қилувчи ичимликни ичишга одатланиб колган кимсалар шу жирканч ичимлик билан «сийланадилар». Ривоят килишларича, жаҳаннамдаги бир водийда илонлар бўлади. Ҳар бир илоннинг йӱғонлиги туянинг бўйнидек бўлиб, улар намозни тарк қилувчиларни чақадилар. Уларнинг заҳари инсон жисмида етмиш йил ўз таъсирини кўрсатади. Сўнг унинг гуштлари шалвираб тушади. Жаҳаннамда «Жуббул ҳузн» (кайғу ўраси) деб номланган яна бир водий бўлиб, у илон ва чаёнлар маконидир. Ҳар чаён хачирдек келади. Унинг етмишта ниши бўлиб, ҳар бир ниши заҳарга тӳла. У зинокорни чақиб заҳарлайди. Унинг оғриғи минг йил азоб беради. Сўнг зинокорнинг гўштлари титилиб, фаржидан қон, йиринг оқади. Ривоятларда келганки, ким оилали аёл билан зино қилса, уларнинг хар иккисига қабрда бутун ислом умматига бериладиган азобнинг ярми берилади. Киёматда эса Аллох таоло аёлнинг эри фойдасига хукм қилади. Мазкур ҳолат эр бу ишдан бехабар бўлган такдирда руй беради. Агар эрнинг хабари бўлса-ю, сукут сақласа, эътибор бермаса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади. Чунки Аллоҳ таоло жаннат дарвозасига: «Сен даюсга ҳаромсан», деб ёзиб қўйган. Ахли оиласининг фаҳш-бузуклик қилишини билатуриб, сукут сақлайдиган ва рашк- ор қилмайдиган кимса даюс ҳисобланади. Ривоят қилишларича, кимки ўзига ҳалол бўлмаган аёлни шаҳват билан ушласа, қиёмат кунида қўли бўйнига боғланган ҳолда келади. Агар ўпса, лаблари оловда қирқилади. Борди-ю зино қилса, қиёмат кунида сонлари тилга киради-да, унинг зарарига гувоҳлик беради: «Мен ҳаромга миндим», дейди. Шунда Аллоҳ таоло унга Fазаб кўзи билан қарайди. Бу карашдан банданидаги гўштлар эриб тушади. У саркашлик қилиб: «Мен бу ишни қилмаганман», дейди. Унга қарши тили гувоҳлик бериб: «Мен ҳалол бўлмаган сўзларни сўзлаганман», дейди. Қўллари: «Мен харомни ушлаганман», деса, кўзлари: «Мен харомга назар ташлаганман», дейди. Оёклари: «Мен ҳалол бўлмаган ишга юриб борганман», дейди ва фаржи: «Мен қилганман»,дейди. Елкасидаги фаришталардан бири: «Мен эшитганман», деса, иккинчиси: «Мен ёзганман», дейди. Аллох таоло: «Мен билиб, уни яширганман», дейди. Сўнгра фаришталарга: «Уни ушланглар ва азобимдан тоттиринглар. Дарҳақиқат, беҳаё кимсага ғазабим кучайди», деб буюради. Қуйидаги ояти карима бу фикрни тасдиклайди: «У кунда - киёматда қилиб ўтган (амаллари) сабабли уларнинг тиллари ҳам, кўл ва оёклари ҳам ўзларининг зиёнларига гувоҳлик берур» (Нур сураси, 24). Айрим зинолар бошқаларидан улкандир: кишининг онаси, опа-синглиси ёки бошқа маҳрами билан қилган зиноси. Ибн Аббос розийаллоҳу анхудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам айтдилар: «Кимки маҳрамига яқинлик қилса, ўлдиринглар» (Имом Аҳмад ривояти). Барро розийаллоху анху айтадилар: «Тугун кўтариб келаётган амакимни учратиб қолдим. У кишидан: «йўл бўлсин?» деб сўраган эдим: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени отасининг хотинига (яъни, ўгай онасига) уйланган кимсанинг олдига юбордилар ва унинг бўйнини чопиб, молини олишимни буюрдилар», дея жавоб бердилар» (Абу Довуд, Термизий ривояти). Аллох таолодан фазлу марҳамати ила гунохларимизни мағфират этишини сўраймиз. Албатта, У марҳаматли, саховатли зотдир.
Имом Заҳабийнинг гуноҳи кабиралар китобидан.
#Гуноҳи_кабиралар
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4