Навбатдаги мақола константалар, ўзгарувчининг типларини ўзгартириш, ўзгарувчиларни типи ва қийматларини кўриш, код ичида ўзгарувчини типини ўрнатиш каби масалаларга бағишланади. Шу мақоладан сўнг ўзгарувчилар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишингиз мумкин. Ундай бўлса бошладик, диққатингизни жамланг.
1. Константалар. Булар ўзгармаслардир, яъни дастурчи коднинг бошида бир ўзгармасни(константани) эълон қилади ва коднинг исталган жойида шу константани ўзгартирмаган ҳолда ишлатиш мумкин бўлади.
Define(‘pi’, 3.14); //pi=3.14 дегани
Define (‘con’, 7); //con=7 дегани
Echo con; //натижа 7. Константани чиқаришда $(доллар) белгисидан фойдаланилмайди
Константани эълон қилинганини текшириш.
If(defined(‘pi’)) //агар pi константа мавжуд бўлса, “ok” деган ёзув чиқади
echo “ok”;
2.isset()ваempty()функцияси ҳақида. Бу функциялар ўзгарувчи бор ёки йўқлигини текширадиган функция.
Isset()– бу функция рост(true) бўлади, агар ўзгарувчи эълон қилинган бўлса ва ҳеч қандай қиймат бириктирилмаган бўлса ҳам.
If(isset($var)) //агар ўзгарувчи мавжуд бўлса, яъни isset() функцияси рост бўлса
Echo “бундай ўзгарувчи мавжуд”;
Empty()– бу функция рост(true) бўлади, агар ўзгарувчи қиймати нолга(0) тенг бўлса ёки бўш бўлса ёки ўзгарувчи эълон қилинмаган бўлса.
If(empty($var_1)) //агар ўзгарувчи мавжуд бўлмаса, яъни empty() функцияси рост бўлса
Echo “бундай ўзгарувчи мавжуд эмас”;
3. Эълон қилинган ўзшарувчиларни ўчириш функцияси –unset().
$a = “Hello”; //ўзгарувчи эълон қилиниб, қиймат берилмоқда
Echo $a; //ўзгарувчи экранга чиқарилмоқда
Unset($a); //ўзгарувчи ўчириб ташланмоқда
Echo $a; //хато чиқади, чунки бундай номли ўзгарувчи йўқ
4. Ўзгарувчини типи хақида маълумот олиш функцияси –gettype().
Gettype($a); //a ўзгарувчини типини кўрсатади, агар типи номаълум бўлса unknown type беради
5. Ўзгарувчи типини ўрнатиш функцияси –settype().
Settype($var, integer); //var ўзгарувчига integer типини ўрнатмоқда
6. Эълон қилинган ўзгарувчи типини ва қийматини чиқариш функцияси –var_dump().
$a = array(1, array(“a”, “b”)); //a ўзгарувчига массив бириктирилмоқда
Var_dump($a); //массив элементлари ва типлари экранга чиқарилмоқда
7. Ўзгарувчиларни типини ўзгартириш функциялари:
$b = intval(қиймат); //қиймат integer типи ўзгартирилиб, b ўзгарувчига берилмоқда
$b = doubleval(қиймат); //қиймат double типи ўзгартирилиб, b ўзгарувчига берилмоқда
$b = strval(қиймат); //қиймат string типи ўзгартирилиб, b ўзгарувчига берилмоқда
$b = (bool)(қиймат); //қиймат boolean типи ўзгартирилиб, b ўзгарувчига берилмоқда
8. Ўзгарувчи типларини текшириш функциялари:
If (Is_integer($a)) //агар а ўзгарувчи integer типида бўлса, if оператори рост(true) қиймат қайтаради
If (Is_double($a)) //агар а ўзгарувчи double типида бўлса, if оператори рост(true) қиймат қайтаради
If (Is_string($a)) //агар а ўзгарувчи string типида бўлса, if оператори рост(true) қиймат қайтаради
If (Is_bool($a)) //агар а ўзгарувчи bolean(true, false) типида бўлса, if оператори рост(true) қиймат қайтаради
If (Is_array($a)) //агар а ўзгарувчи array(массив) типида бўлса, if оператори рост(true) қиймат қайтаради
If (Is_numeric($a)) //агар а ўзгарувчи сонли ёки матн типида бўлса, if оператори рост(true) қиймат қайтаради
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев