1. Рўза тутган кишининг тақводорлиги зиёдалашади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда рўзани олдинги умматларга фарз қилганидек, ушбу уммати Муҳаммадийяга ҳам фарз қилганини айтиб, оятнинг сўнгида албатта тақводор бўласизлар деб таъкидлади. Рўза туфайли инсонда Роббисини кўриб турганлигини ҳис қилиш кучи, У зотдан қўрқиш ҳисси янада зиёдалашади. Рўза тутиш билан банда Роббисига бўйсуниб, буйруғига “лаббай”, деб итоат қилган бўлади. 2. Рўза кўзни номаҳрамларга назар солишдан сақловчи, ёмонликларга ундовчи шайтоний нафсини сусайтирадиган асосий омиллардандир. Чунки унинг ёрдамида инсон нафсининг ҳар қандай хоҳиш- истакларига ғолиб келади. Бу билан инсоннинг қийинчилик, машаққатларга бардош бериш, сабр қилиш тажрибаси ошади. 3. Рўзанинг яна бир ҳикмати ночор, мискин, фақирларни ҳолатини эслатишдир. Ким оч, чанқоқ бўлмас экан, фақирлар чекадиган қийинчиликларни қаердан билсин! Рўза тутган инсон очлик, чанқоқлик аламини тотиб кўриб, бечора ҳолдагиларни қан...ЕщёРЎЗАНИНГ ҲИКМАТЛАРИ ВА УМУМИЙ ФОЙДАЛАРИ
1. Рўза тутган кишининг тақводорлиги зиёдалашади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда рўзани олдинги умматларга фарз қилганидек, ушбу уммати Муҳаммадийяга ҳам фарз қилганини айтиб, оятнинг сўнгида албатта тақводор бўласизлар деб таъкидлади. Рўза туфайли инсонда Роббисини кўриб турганлигини ҳис қилиш кучи, У зотдан қўрқиш ҳисси янада зиёдалашади. Рўза тутиш билан банда Роббисига бўйсуниб, буйруғига “лаббай”, деб итоат қилган бўлади. 2. Рўза кўзни номаҳрамларга назар солишдан сақловчи, ёмонликларга ундовчи шайтоний нафсини сусайтирадиган асосий омиллардандир. Чунки унинг ёрдамида инсон нафсининг ҳар қандай хоҳиш- истакларига ғолиб келади. Бу билан инсоннинг қийинчилик, машаққатларга бардош бериш, сабр қилиш тажрибаси ошади. 3. Рўзанинг яна бир ҳикмати ночор, мискин, фақирларни ҳолатини эслатишдир. Ким оч, чанқоқ бўлмас экан, фақирлар чекадиган қийинчиликларни қаердан билсин! Рўза тутган инсон очлик, чанқоқлик аламини тотиб кўриб, бечора ҳолдагиларни қандай кун кечираётганини яхши билади. Ҳаёт турмушимизда тўкин- сочин, фаровон ҳаёт кечирар эканмиз, кўп ҳолатларда, қариндош-уруғ, қўни- қўшни, атроф-муҳитда инсонларнинг ҳолати қай даражада кечаётганини, лоақал бир маротаба эслаб қўйиш ёдимиздан кўтарилиб қолади. Кўча-кўйда, автобусда, метрога тушганимизда бозорга борганимизда, умуман олганда кўплаб ўринларда ибрат олишимиз керак бўлган ҳолатларга дуч келамиз-у, лекин эътибор бермасдан ўтиб кетамиз. Шунинг учун ҳам халқимизда “Қорни тўқнинг қорни оч билан нима иши бор” деган ибора ишлатилади. Ҳақиқатдан ҳам баъзида бечораҳол кишиларнинг олдидан ўтиб кетадиган бўлсак, улар ҳам биз каби инсон, улар ҳам биз каби фаровон ҳаёт кечиришни исташларини, уларнинг олдиларидаги жажжи фарзандлари, бизларнинг фарзандларимиз каби ота- онанинг меҳрига, атрофдагиларнинг эътиборига лойиқ эканларини унутиб қўямиз. Ҳа азизлар, инсон унутувчан ва баъзан ношукур бўлади, чунки кеча яқинда ўзининг ҳолати ҳам шундай бўлганини, ўзи ҳам бошқаларнинг кўмагига муҳтож бўлганида мен ҳам қачон ўзгаларга ўхшаб кўнглим тусаган нарсани ейман, деб Аллоҳ таолога дуо қилиб ёлворганини унутиб қўяди. Ёки бўлмаса, умри давомида тўқчиликда яшаб, тақдири илоҳий билан ўзининг бошига ҳам шундай кунлар тушиб қолиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди. Шунинг учун ҳам юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, рўза инсонни мурувватли қилади, ўзгараларга, хусусан бечора ҳолларга эътибор қаратишга ундайди. Ким ўзида раҳм- шавқат сифатини шакллантириш ва мустаҳкамлашни хоҳласа рўза тутсин!
4. Яна бир ҳикмати узоғ-у яқиндаги барча мусулмонларни Рамозон ойида рўза тутишга бирлаштиришдир. Бир вақтда рўзани ният қилиб, бир вақтда рўзаларини очадилар. Шу билан ҳам маънан, ҳам ҳиссан барча умматнинг якдиллиги рўёбга чиқади. 5. Рўзанинг навбатдаги ҳикмати бадан учун сиҳат- саломатлик гаровидир. Рўзадор рўза сабабли, ўз соғлигини тиклаб олади. Бугунги кунга келиб бутун дунёда рўза нафақат соғлиқни сақлаш учун, балки беморларни даволаш учун ҳам ўта зарур омил эканлиги ошкора айтилмоқда. Яқинда Россия олимлари рўза тутиш йўли билан даволанган беморлар рўйхатини эълон қилишди. Натижа кишини ҳайратга соладиган даражада муваффақиятли эди. Ҳатто саратон касалига мубтало бўлганлар ҳам мана шу йўл билан шифо топишибди. Рўза турли касалликларга даво бўлиши билан бирга бадандаги ёмон, кераксиз ёғларни, холерик-сафро, флагматик-балғам, сангвиник-қон, меланхолик-қора ўтларни кетказади. Қонни мусаффо қилади, ошқозонни яхшилайди. Натижада рўзадор анча енгиллашиб қолади, зеҳни ўткир, хотирас...Ещё4. Яна бир ҳикмати узоғ-у яқиндаги барча мусулмонларни Рамозон ойида рўза тутишга бирлаштиришдир. Бир вақтда рўзани ният қилиб, бир вақтда рўзаларини очадилар. Шу билан ҳам маънан, ҳам ҳиссан барча умматнинг якдиллиги рўёбга чиқади. 5. Рўзанинг навбатдаги ҳикмати бадан учун сиҳат- саломатлик гаровидир. Рўзадор рўза сабабли, ўз соғлигини тиклаб олади. Бугунги кунга келиб бутун дунёда рўза нафақат соғлиқни сақлаш учун, балки беморларни даволаш учун ҳам ўта зарур омил эканлиги ошкора айтилмоқда. Яқинда Россия олимлари рўза тутиш йўли билан даволанган беморлар рўйхатини эълон қилишди. Натижа кишини ҳайратга соладиган даражада муваффақиятли эди. Ҳатто саратон касалига мубтало бўлганлар ҳам мана шу йўл билан шифо топишибди. Рўза турли касалликларга даво бўлиши билан бирга бадандаги ёмон, кераксиз ёғларни, холерик-сафро, флагматик-балғам, сангвиник-қон, меланхолик-қора ўтларни кетказади. Қонни мусаффо қилади, ошқозонни яхшилайди. Натижада рўзадор анча енгиллашиб қолади, зеҳни ўткир, хотираси кучли, иродаси мустаҳкам бўлади. Кўплаб тиббиёт мутахассислари: “Рўза тутиш баданнинг соғлом ва қувватли бўлишига сабаб бўлади”, деб таъкидлайдилар. 6. Рўза тутган кишининг гуноҳлари тутган рўзаси сабабли мағфират қилинади. 7. Рўза тутган киши ўз рўзаси сабабли фаришталар сифати ила сифатланади. Маълумки, емаслик, ичмаслик ва жинсий яқинлик қилмай, доимо тоатда бўлиш фаришталарга хос сифатдир. Рўза тутган инсон ўзининг рўзадорлиги билан айнан ана шу сифатларга соҳиб бўлади.
...Рўзадорлиги эсидан чиқиб еб ичиб ёки жинсий яқинлик қилиб қўйса, рўзаси очилмайди. Аммо эсига тушиши билан дарҳол мазкур ишларни тўхтатиши шарт. Жинсий яқинлик қилаётган киши рўзадорлигини эслаши билан ажраши керак. Агар ундан кейин ҳам туриб қолса, рўзаси бузилади...
РЎЗАНИ БУЗАДИГАН ВА ФАҚАТ ҚАЗО ТУТИШНИ ВОЖИБ ҚИЛИБ, КАФФОРОТНИ ВОЖИБ ҚИЛМАЙДИГАН НАРСАЛАР
1. Ғизомас ва ғизо маъносидамас нарсани тановул қилмоқ. Бунда одатда ғизо саналмайдиган ва инсон таби емоққа мойил бўлмайдиган нарсалар кўзда тутилган. Мисол учун рўзадорнинг хом гуруч, хамир, бирор нарса аралаштирилмаган ун каби нарсаларни емоғи. 2. Бирданига кўп тузни еб юборса ҳам рўзаси очилиб унинг қазосини тутиб беради. 3. Пишмаган мевани еса ҳам. 4. Тишлари орасида қолган нўхотдан катта нарсани еса ҳам... 5. Данак, пахта, қоғоз, тери еса ҳам. 6. Тош, темир парчаси, тупроқ, тангага ўхшаш нарсаларни ютиб юборса ҳам. 7. Ўз амали билан ичига тутун киргазса ҳам. 8. Орқасидан, бу...ЕщёРЎЗАНИ БУЗАДИГАН ВА БУЗМАЙДИГАН НАРСАЛАР
...Рўзадорлиги эсидан чиқиб еб ичиб ёки жинсий яқинлик қилиб қўйса, рўзаси очилмайди. Аммо эсига тушиши билан дарҳол мазкур ишларни тўхтатиши шарт. Жинсий яқинлик қилаётган киши рўзадорлигини эслаши билан ажраши керак. Агар ундан кейин ҳам туриб қолса, рўзаси бузилади...
РЎЗАНИ БУЗАДИГАН ВА ФАҚАТ ҚАЗО ТУТИШНИ ВОЖИБ ҚИЛИБ, КАФФОРОТНИ ВОЖИБ ҚИЛМАЙДИГАН НАРСАЛАР
1. Ғизомас ва ғизо маъносидамас нарсани тановул қилмоқ. Бунда одатда ғизо саналмайдиган ва инсон таби емоққа мойил бўлмайдиган нарсалар кўзда тутилган. Мисол учун рўзадорнинг хом гуруч, хамир, бирор нарса аралаштирилмаган ун каби нарсаларни емоғи. 2. Бирданига кўп тузни еб юборса ҳам рўзаси очилиб унинг қазосини тутиб беради. 3. Пишмаган мевани еса ҳам. 4. Тишлари орасида қолган нўхотдан катта нарсани еса ҳам... 5. Данак, пахта, қоғоз, тери еса ҳам. 6. Тош, темир парчаси, тупроқ, тангага ўхшаш нарсаларни ютиб юборса ҳам. 7. Ўз амали билан ичига тутун киргазса ҳам. 8. Орқасидан, бурнидан, томоғидан ва аёл кишининг олдидан ичига сув ёки дори киритилса ҳам. 9. Қулоғига мой томизса ҳам. Сув томизса, очилмайди. 10. Аёл кишининг олд аъзосидан қатра томизилса ҳам рўзасини қазо қилиб тутмоғи лозим бўлади. Эркак кишининг олд аъзосидан қатра томизилганда бу гап йўқ. 11. Қасддан оғзи тўлиб қусса ҳам қазо тутади. Агар рўзалиги эсидан чиққан, оғзи тўлмай қусган, таом эмас балғам қусган бўлса, рўзаси очилмайди. 12. Ғизо ва давони беморлик, сафар, мажбурлаш, хато, бепарволик ёки шубҳа каби шаръий узрлар ила тановул қилса, қазосини тутиб беради. 13. Оғзини чайиб турганда хато қилиб сув ичига кетиб қолса, рўзаси очилади ва қазо тутади. 14. Бошидаги ёки қорнидаги жароҳатга дори қўйганда ичига ёки димоғига кетиб қолса ҳам. 15. Биров ухлаб ётган одамнинг қорнига сув киритиб юборса ҳам. 16. Аёл киши хизматга ярамай қоламан деб таом еса ҳам. 17. Биров аввал эсида йўқ таом еган ёки жинсий яқинлик қилган бўлса, рўзаси очилмайди. Аммо ҳукмни билмай, бўлар иш бўлди деб кейин яна таом эса ёки жинсий яқинлик қилса, қазо рўза тутиб бериши лозим бўлади. 18. Биров кечаси рўза тутишни ният қилмади. Кундузи ният қилди. Кейин бу ниятим тўғри бўлмаса керак деган шубҳа билан таом еворса, рўзаси очилади ва қазо тутиши вожиб бўлади. 19. Биров ҳали тонг отмаган бўлса керак деб еб ичди ёки жинсий яқинлик қилди. Кейин билса, тонг отиб бўлган экан. Рўзасининг қазосини тутади.
20. Биров қуёш ботган бўлса керак деб еб ичди ёки жинсий яқинлик қилди. Кейин билса, қуёш ботмаган экан. Рўзасининг қазосини тутади. 21. Биров таом еб ёки жинсий яқинлик қилиб турганда тонг отиб қолди. Дарҳол қилаётган ишини тўхтатса, рўзаси тўғри бўлаверади. 22. Шаҳватини тўлиқ бўлмаган ҳолда қондирса ҳам фақат қазо тутади. 23. Қучоқлаш, ўпиш ва шунга ўхшаш ишлар туфайли манийси тўкилса, қазо тутади. 24. Ухлаб ётган аёлга жинсий яқинлик қилинса, ўша аёл қазо тутади. 25. Аёл киши фаржига мой ёки шунга ўхшаш нарсаларни томизса ҳам. 26. Рўзадор шахс орқасига сув ёки мой билан ҳўлланган панжасини киритса ҳам. 27. Рўзадор шахс орқасига пахта, латта ва шунга ўхшаш нарсаларни киритса ҳам. 28. Аёл киши ички фаржига сув ёки мой билан ҳўлланган панжасини ёки пахта, латта ва шунга ўхшаш нарсаларни киритса ҳам. 29. Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларни очган бўлса, фақат қазо тутиш вожиб бўлади. Каффорот вожиб бўлмайди.
РЎЗАНИ БУЗАДИГАН ВА ҲАМ ҚАЗО ТУТИШНИ, ҲАМ КАФФОРОТНИ ВОЖИБ ҚИЛАДИГАН НАР...Ещё20. Биров қуёш ботган бўлса керак деб еб ичди ёки жинсий яқинлик қилди. Кейин билса, қуёш ботмаган экан. Рўзасининг қазосини тутади. 21. Биров таом еб ёки жинсий яқинлик қилиб турганда тонг отиб қолди. Дарҳол қилаётган ишини тўхтатса, рўзаси тўғри бўлаверади. 22. Шаҳватини тўлиқ бўлмаган ҳолда қондирса ҳам фақат қазо тутади. 23. Қучоқлаш, ўпиш ва шунга ўхшаш ишлар туфайли манийси тўкилса, қазо тутади. 24. Ухлаб ётган аёлга жинсий яқинлик қилинса, ўша аёл қазо тутади. 25. Аёл киши фаржига мой ёки шунга ўхшаш нарсаларни томизса ҳам. 26. Рўзадор шахс орқасига сув ёки мой билан ҳўлланган панжасини киритса ҳам. 27. Рўзадор шахс орқасига пахта, латта ва шунга ўхшаш нарсаларни киритса ҳам. 28. Аёл киши ички фаржига сув ёки мой билан ҳўлланган панжасини ёки пахта, латта ва шунга ўхшаш нарсаларни киритса ҳам. 29. Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларни очган бўлса, фақат қазо тутиш вожиб бўлади. Каффорот вожиб бўлмайди.
РЎЗАНИ БУЗАДИГАН ВА ҲАМ ҚАЗО ТУТИШНИ, ҲАМ КАФФОРОТНИ ВОЖИБ ҚИЛАДИГАН НАРСАЛАР
1. Ғизо ёки унинг маъносидаги нарсани шаръий узрсиз емоғи. Одатда озуқа сифатида танаввул қилинадиган барча нарсалар ғизога киради. Дори, попирос, сигара, афюн, наша ва шунга ўхшаш нарсалар ғизо маъносидаги нарсаларга киради. Ушбу ҳолатларда рўзасини очган одам ҳам қазосини тутади, ҳам қул озод қилиш, олтмиш кун кетма кет рўза тутиш, унга қодир бўлмаса, олтмиш мискинга таом бериш билан каффоротни адо қилади. 2. Бировнинг ғийбатини қилганидан, қон олдирганидан, шаҳват билан ушлаганидан ёки ўпганидан, қучоқлашиб ётганидан, мўйлабини мойлаганидан кейин рўзам очилиб кетди деган ўй билан қасддан еб ичиб юборса ҳам қазо тутиб, ҳам каффорот адо қилади. (Фақиҳ рўзанг очилибди деб фатво берса бундан мустасно. Унда фақат қазо тутади. Каффорот вожиб бўлмайди). 3. Оғзига кирган ёмғир сувини, хотинининг туфигини лаззат учун, кесакхўр одам кесакни ютиб юборса ҳам. 4. Фарж шаҳватини тўла равишда қондирса ҳам. Унда иштаҳа тортадиган одам жинсининг олди ёки орасига олатни киритиш кўзда тутилган. Агар маний тўкилиши бўлмаса ҳам. 5. Аёл киши кичик ёшдаги болани ёки мажнунни ўзига яқинлик қилишга имкон берса, унга ҳам қазо, ҳам каффорот вожиб бўлади.
1. Рўзадорлиги эсидан чиқиб еб ичиб ёки жинсий яқинлик қилиб қўйса, рўзаси очилмайди. Аммо эсига тушиши билан дарҳол мазкур ишларни тўхтатиши шарт. Жинсий яқинлик қилаётган киши рўзадорлигини эслаши билан ажраши керак. Агар ундан кейин ҳам туриб қолса, рўзаси бузилади. 2. Назар солгани ёки ўйлагани оқибатида манийси тўкилса, ўзи гуноҳкор бўлса ҳам рўзаси очилмайди. Кундуз куни эҳтилом бўлиб қолса ҳам рўзаси очилмайди. 3. Кўзига дори томизса ёки сурма қўйса ҳам рўзаси очилмайди. 4. Қон олдирса ҳам рўзаси очилмайди. 5. Мисвок қилса ҳам рўзаси очилмайди. 6. Муболағасиз оғиз бурунни чайса ҳам рўзаси очилмайди. 7. Ғусл қилса ёки салқинлаш учун ҳўл латтага ўранса ҳам рўзаси очилмайди. 8. Ғийбат қилса ёки оғзини очишни ният қилса ҳам рўзаси очилмайди. 9. Рўзадорнинг ичига унинг ихтиёрисиз тутун, чангу ғубор ёки пашша кирса ҳам рўзаси очилмайди. Аммо рўзадорлигини эслаб туриб хушбўй нарсани тутатиб ҳидласа, рўзаси очилади. 10. Тиш олдириб қон ёки дорини ют...ЕщёРЎЗАНИ БУЗМАЙДИГАН НАРСАЛАР
1. Рўзадорлиги эсидан чиқиб еб ичиб ёки жинсий яқинлик қилиб қўйса, рўзаси очилмайди. Аммо эсига тушиши билан дарҳол мазкур ишларни тўхтатиши шарт. Жинсий яқинлик қилаётган киши рўзадорлигини эслаши билан ажраши керак. Агар ундан кейин ҳам туриб қолса, рўзаси бузилади. 2. Назар солгани ёки ўйлагани оқибатида манийси тўкилса, ўзи гуноҳкор бўлса ҳам рўзаси очилмайди. Кундуз куни эҳтилом бўлиб қолса ҳам рўзаси очилмайди. 3. Кўзига дори томизса ёки сурма қўйса ҳам рўзаси очилмайди. 4. Қон олдирса ҳам рўзаси очилмайди. 5. Мисвок қилса ҳам рўзаси очилмайди. 6. Муболағасиз оғиз бурунни чайса ҳам рўзаси очилмайди. 7. Ғусл қилса ёки салқинлаш учун ҳўл латтага ўранса ҳам рўзаси очилмайди. 8. Ғийбат қилса ёки оғзини очишни ният қилса ҳам рўзаси очилмайди. 9. Рўзадорнинг ичига унинг ихтиёрисиз тутун, чангу ғубор ёки пашша кирса ҳам рўзаси очилмайди. Аммо рўзадорлигини эслаб туриб хушбўй нарсани тутатиб ҳидласа, рўзаси очилади. 10. Тиш олдириб қон ёки дорини ютмаган бўлса ҳам рўзаси очилмайди. 11. Эркак кишининг жинсий олатидан сув, мой ёки дори киритилса рўзаси очилмайди. Қулоқдан сув кирса ҳам, қулоқни ковласа ҳам рўзаси очилмайди. Аммо бу каби ишларни қилмаган маъқул. 12. Балғам ёки мишқининг кириш ёки чиқиши билан ҳам рўзаси очилмайди. 13. Ўз ихтиёридан ташқари ҳолда мажбур бўлиб қусса ҳам рўзаси очилмайди. 14. Тишлари орасида қолган нўхотдан кичик нарсани еса ҳам рўзаси очилмайди. 15. Жунуб ҳолида юриши ила ҳам рўзаси очилмайди. 16. Мускулга, тери остига ва укол қилиш билан ҳам рўзаси очилмайди.
Ҳанафий уламолар рўзадор киши учун макруҳ бўлган ишларни ҳам санаб ўтганлар:
1. Узрсиз бирор нарсани татиб кўриш ва чайнаш. Чунки бунга ўхшаш нарсалар рўзанинг бузилишига олиб бориши мумкин. 2. Сақич чайнаш. Бу ишни қилган одамни оғзи очиқ деб ўйлайдилар. 3. Қучоқлашиш, ўпиш ва ушлаш каби шаҳватни қўзғайдиган ишлар. 4. Қасд ила тупигини оғзида тўплаш ва уни ютиш. 5. Рўзадорни заифлашишига олиб борадиган қон олдириш каби ишларни қилиш.
Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсинким, бизларни мўмин-мусулмон қилди, иккинчи тоифалар қаторидан қилиб қўймади. Яна такрор ҳамду санолар айтамизки, бизларни бу рўшнолик, соғинчли, нурли кунларни, раҳмат, мағфират, охири эса дўзахдан сақланишга сабаб бўладиган ой – Рамазон ойини интиқиб, соғиниб кутадиган кишилардан қилиб қўйди. Азизлар! Мана рамазон ойини эсон-омон бошлаб олдик. Деҳқоннинг хирмонимни тўлдириб оламан деб, тижоратчининг ҳам кўпроқ фойда кўраман деб кутадиган мавсуми бўлгани каби худди шундай мўмин-мусулмоннинг хирмонига барака бўладиган, савоблар хазинасини тўлдириб олиш имкони туғиладиган мавсуми – Рамазон ойи бор. Мана ана шу мавсумдамиз. Лекин бу ойга айтишга арзигулик ҳаракат қилдикми?... Бу йилги мавсумда фойда ола билармиканмиз?... Ушбу ойдан хайрлашганимиз кўйи нималар билан машғул бўлган эдик?... Ушбу ойни қандай кутиб олдик?... Ушбу ойга яраша режалар қилдикми?... Қандай, нима қилсак кўпроқ фойда, савобни қўлга киритамиз?... деган саволларни бер...ЕщёАллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсинким, бизларни мўмин-мусулмон қилди, иккинчи тоифалар қаторидан қилиб қўймади. Яна такрор ҳамду санолар айтамизки, бизларни бу рўшнолик, соғинчли, нурли кунларни, раҳмат, мағфират, охири эса дўзахдан сақланишга сабаб бўладиган ой – Рамазон ойини интиқиб, соғиниб кутадиган кишилардан қилиб қўйди. Азизлар! Мана рамазон ойини эсон-омон бошлаб олдик. Деҳқоннинг хирмонимни тўлдириб оламан деб, тижоратчининг ҳам кўпроқ фойда кўраман деб кутадиган мавсуми бўлгани каби худди шундай мўмин-мусулмоннинг хирмонига барака бўладиган, савоблар хазинасини тўлдириб олиш имкони туғиладиган мавсуми – Рамазон ойи бор. Мана ана шу мавсумдамиз. Лекин бу ойга айтишга арзигулик ҳаракат қилдикми?... Бу йилги мавсумда фойда ола билармиканмиз?... Ушбу ойдан хайрлашганимиз кўйи нималар билан машғул бўлган эдик?... Ушбу ойни қандай кутиб олдик?... Ушбу ойга яраша режалар қилдикми?... Қандай, нима қилсак кўпроқ фойда, савобни қўлга киритамиз?... деган саволларни бериб ўзимизни олдиндан тайёрлаб боришимиз ҳамда Қуръони каримда: Бас, мусобақачилар мана шу (неъмат) йўлида мусобақа қилсинлар! (Мутоффифин: 26) деб айтилган Аллоҳ таолонинг рағбатлашига биноан амал қилиб, биз ҳам Қуръон ёдлашдами, ё тиловат қилишда бўлсин ёки кўпроқ солиҳ амаллар қилиб олишда бўлсин, умуман олганда, савоб бўладиган барча нарсаларда мусобақалашимиз лозим бўлади. Нима сабабли кўп киши рамазон ойини яхши кўради, соғиниб кутади?.. Бунинг сабаби Аллоҳ таоло бу ойнинг ҳурматидан, тутиладиган рўзанинг ҳурматидан хато-камчиликларимизни каффорот этади. Рўзадор озгина бўлсада дунёдан узоқлашади. Кўпроқ ибодатга шўнғийди. Рамазон ойида инсон кўплаб яхшиликлар қилиб олишга интилади. Бу ойда тутилган рўзалар савобининг қанчалигини Аллоҳ таоло бизларга билдирмади. Бошқа амалларга бериладиган савобларнинг миқдори маълум бўлсада, лекин рўза савобининг миқдори ҳақида ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло: “… Унинг мукофотини мен Ўзим бераман” деб айтди. Қолаверса, бу ойдаги рўзадан бошқа бажариладиган амалларнинг савоби ҳам бошқа ойлардаги бериладиган савобдан кўра кўпроқ бўлиши ҳадиси шарифларда баён қилинган.
Мадинада нозил бўлган. 5 оятдан иборат.Ушбу сураи кариманинг номи ҳам ўзининг биринчи оятидаги «Қадр» калимасидан олинган, тўғрироғи «Лайлатул Қадр»дан олинган. Бу муборак кеча «қадр» деб аталишининг икки хил маъноси бор. Биринчиси қадр, яъни қадри улуғ, иккинчиси қадар, яъни бандаларнинг қадарини белгилашдир. Чунки, Лайлатул Қадр кечаси қадри улуғ кечадир. Лайлатул Қадр кечаси бандаларнинг бир йиллик қадарлари-тақдирлари белгиланадиган кечадир. Ушбу сураи карима бошидан охиригача муборак Лайлатул Қадр кечасига бағишлангандир. Барча халқларда ўтган улуғ кишилари, машҳур кунлари, дастурлари ёки бошқа муносабатларни байрам қилиш одат тусига кирган. Улар бу байрамларда еб-ичиш, ўйнаб-кулиш, арақхўрлик, турли фисқу фужурни хоҳлаганича қилишга қулай фурсат топадилар. Исломда ўзига хос байрам бўлади. Илоҳий дастур байрами бўлмиш «Лайлатул Қадр» кечаси шулардан бири. Чунки худди шу кечада Қуръони Каримнинг нозил бўлиши бошланган. Бу байрамда
...Ещё
Қадр сураси (Тафсири Ҳилол)
Мадинада нозил бўлган. 5 оятдан иборат.Ушбу сураи кариманинг номи ҳам ўзининг биринчи оятидаги «Қадр» калимасидан олинган, тўғрироғи «Лайлатул Қадр»дан олинган. Бу муборак кеча «қадр» деб аталишининг икки хил маъноси бор. Биринчиси қадр, яъни қадри улуғ, иккинчиси қадар, яъни бандаларнинг қадарини белгилашдир. Чунки, Лайлатул Қадр кечаси қадри улуғ кечадир. Лайлатул Қадр кечаси бандаларнинг бир йиллик қадарлари-тақдирлари белгиланадиган кечадир. Ушбу сураи карима бошидан охиригача муборак Лайлатул Қадр кечасига бағишлангандир. Барча халқларда ўтган улуғ кишилари, машҳур кунлари, дастурлари ёки бошқа муносабатларни байрам қилиш одат тусига кирган. Улар бу байрамларда еб-ичиш, ўйнаб-кулиш, арақхўрлик, турли фисқу фужурни хоҳлаганича қилишга қулай фурсат топадилар. Исломда ўзига хос байрам бўлади. Илоҳий дастур байрами бўлмиш «Лайлатул Қадр» кечаси шулардан бири. Чунки худди шу кечада Қуръони Каримнинг нозил бўлиши бошланган. Бу байрамда қалбни поклаш, виждонни сайқаллаш учун ибодат қиладилар. Аллоҳга яқинлик ҳосил қилиш учун бу кеча бедор бўлиб, ухламасдан ибодат билан ўтказилади. «Қадр» сурасида Аллоҳ таоло мусулмонларга Ўзи берган улкан неъматни, уларни зулматдан нурга олиб чиққан Қуръони Каримни нозил қилганини эслатади.
1. Албатта, Биз У(Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик. Лайлатул Қадрни шу ном билан аталишининг сабаби–бу кечанинг қадри улуғлигидан, иккинчиси–шу кечада бандаларнинг бир йиллик тақдирлари ўлчанадиган, ҳал қилинадиган бўлганлигиданлигини аввал ҳам айтиб ўтдик. Ушбу ояти каримада зикр қилинаётган Қуръони Каримнинг туширилиши Лавҳул Маҳфуздан бу дунё осмонига туширилишидир. Бу маъно Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган. Ана ўша ҳодиса Лайлатул Қадр кечасида бўлганини ушбу ояти карима очиқ-ойдин айтиб турибди. Қуръон Карим бу дунё осмонидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлиб-бўлиб йигирма уч йил давомида туширилган. Демак, ушбу ояти кариманинг маъноси, Биз Қуръонни Лавҳул Маҳфуздан бу дунё осмонига Лайлатул Қадр кечасида туширдик, деган бўлади.
1. Албатта, Биз У(Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик. Лайлатул Қадрни шу ном билан аталишининг сабаби–бу кечанинг қадри улуғлигидан, иккинчиси–шу кечада бандаларнинг бир йиллик тақдирлари ўлчанадиган, ҳал қилинадиган бўлганлигиданлигини аввал ҳам айтиб ўтдик. Ушбу ояти каримада зикр қилинаётган Қуръони Каримнинг туширилиши Лавҳул Маҳфуздан бу дунё осмонига туширилишидир. Бу маъно Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган. Ана ўша ҳодиса Лайлатул Қадр кечасида бўлганини ушбу ояти карима очиқ-ойдин айтиб турибди. Қуръон Карим бу дунё осмонидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлиб-бўлиб йигирма уч йил давомида туширилган. Демак, ушбу ояти кариманинг маъноси, Биз Қуръонни Лавҳул Маҳфуздан бу дунё осмонига Лайлатул Қадр кечасида туширдик, деган бўлади.
2. Лайлатул Қадр қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди? Яъни, унинг ҳақиқатини, фазлини тўла тушунишинг қийин. Шунинг учун уни Ўзимиз айтиб берамиз.
3. Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир. Чунки бу кечада Қуръони Карим нозил бўлган ва бу кечадаги ибодатнинг фазли минг ойлик ибодатдан афзалдир. Ушбу оят тафсирида Аллома Ибн Касир жумладан қуйидагиларни ёзганлар: «Бир киши силоҳ олиб минг ой Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилгани ривоят қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонлар бундан ажабландилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларига ҳам шундоқ бўлишини орзу қилиб: «Эй Роббим, менинг умматимни умматлар ичида умри қисқа, амали оз қилдинг!», дедилар. «Лайлатул Қадр сенга ва умматингга ўша одам жиҳод қилган минг ойдан яхшироқдир», дедиАллоҳ таоло. Лайлатул Қадрнинг яна бир фазилати қуйидаги оятда баён қилинади:
4. Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир. Ушбу оятдаги «Руҳ»дан мурод Жиброил алайҳиссаломдир. Лайлатул Қадр кечасида Жиброил алайҳиссалом бошчиликларида фаришталар Аллоҳ таоло келаси йилгача тақдир қилинган ишлар ила тушадилар. Бу ҳам Лайлатул Қадр кечасининг шарафини оширадиган ишдир. Лайлатул Қадрнинг учинчи фазилати қуйидаги ояти каримада баён қилинади:
5. У то тонг отгунча салом бўлиб турадир. Яъни, Лайлатул Қадр кечаси тонг отгунча салом-тинчлик-омонлик кечасидир. Унда фаришталар мўминларга салом берадилар. Унда Аллоҳ таоло инсонларга фақат тинчлик-омонликни тақдир қилади. Уламоларимиз қадр кечасининг қайси кеча эканлигини тайин қилишда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Лайлатул Қадр Рамазоннинг йигирма еттинчи кечасида», деган ривоятини ихтиёр қилганлар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки Лайлатул Қадр кечасини иймон билан ва савоб умидида бедор ўтказса, унинг барча гуноҳлари кечирилади»,–деганлар. Бу кечани бедор ўтказиш – намоз ўқиш, дуо қилиш, истиғфор айтиш ва Қуръон қироати билан бўлади.
Muqobil issiqlik va elektroenergiya manbalarni O'RNATAMIZ . Xar-xil turdagi quyosh batareyalari, quyosh suv istkchi, shamol generatri, quyosh kandsaner
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Комментарии 14
1. Рўза тутган кишининг тақводорлиги зиёдалашади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда рўзани олдинги умматларга фарз қилганидек, ушбу уммати Муҳаммадийяга ҳам фарз қилганини айтиб, оятнинг сўнгида албатта тақводор бўласизлар деб таъкидлади. Рўза туфайли инсонда Роббисини кўриб турганлигини ҳис қилиш кучи, У зотдан қўрқиш ҳисси янада зиёдалашади. Рўза тутиш билан банда Роббисига бўйсуниб, буйруғига “лаббай”, деб итоат қилган бўлади.
2. Рўза кўзни номаҳрамларга назар солишдан сақловчи, ёмонликларга ундовчи шайтоний нафсини сусайтирадиган асосий омиллардандир. Чунки унинг ёрдамида инсон нафсининг ҳар қандай хоҳиш- истакларига ғолиб келади. Бу билан инсоннинг қийинчилик, машаққатларга бардош бериш, сабр қилиш тажрибаси ошади.
3. Рўзанинг яна бир ҳикмати ночор, мискин, фақирларни ҳолатини эслатишдир. Ким оч, чанқоқ бўлмас экан, фақирлар чекадиган қийинчиликларни қаердан билсин! Рўза тутган инсон очлик, чанқоқлик аламини тотиб кўриб, бечора ҳолдагиларни қан...ЕщёРЎЗАНИНГ ҲИКМАТЛАРИ ВА УМУМИЙ ФОЙДАЛАРИ
1. Рўза тутган кишининг тақводорлиги зиёдалашади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда рўзани олдинги умматларга фарз қилганидек, ушбу уммати Муҳаммадийяга ҳам фарз қилганини айтиб, оятнинг сўнгида албатта тақводор бўласизлар деб таъкидлади. Рўза туфайли инсонда Роббисини кўриб турганлигини ҳис қилиш кучи, У зотдан қўрқиш ҳисси янада зиёдалашади. Рўза тутиш билан банда Роббисига бўйсуниб, буйруғига “лаббай”, деб итоат қилган бўлади.
2. Рўза кўзни номаҳрамларга назар солишдан сақловчи, ёмонликларга ундовчи шайтоний нафсини сусайтирадиган асосий омиллардандир. Чунки унинг ёрдамида инсон нафсининг ҳар қандай хоҳиш- истакларига ғолиб келади. Бу билан инсоннинг қийинчилик, машаққатларга бардош бериш, сабр қилиш тажрибаси ошади.
3. Рўзанинг яна бир ҳикмати ночор, мискин, фақирларни ҳолатини эслатишдир. Ким оч, чанқоқ бўлмас экан, фақирлар чекадиган қийинчиликларни қаердан билсин! Рўза тутган инсон очлик, чанқоқлик аламини тотиб кўриб, бечора ҳолдагиларни қандай кун кечираётганини яхши билади.
Ҳаёт турмушимизда тўкин- сочин, фаровон ҳаёт кечирар эканмиз, кўп ҳолатларда, қариндош-уруғ, қўни- қўшни, атроф-муҳитда инсонларнинг ҳолати қай даражада кечаётганини, лоақал бир маротаба эслаб қўйиш ёдимиздан кўтарилиб қолади. Кўча-кўйда, автобусда, метрога тушганимизда бозорга борганимизда, умуман олганда кўплаб ўринларда ибрат олишимиз керак бўлган ҳолатларга дуч келамиз-у, лекин эътибор бермасдан ўтиб кетамиз. Шунинг учун ҳам халқимизда “Қорни тўқнинг қорни оч билан нима иши бор” деган ибора ишлатилади. Ҳақиқатдан ҳам баъзида бечораҳол кишиларнинг олдидан ўтиб кетадиган бўлсак, улар ҳам биз каби инсон, улар ҳам биз каби фаровон ҳаёт кечиришни исташларини, уларнинг олдиларидаги жажжи фарзандлари, бизларнинг фарзандларимиз каби ота- онанинг меҳрига, атрофдагиларнинг эътиборига лойиқ эканларини унутиб қўямиз.
Ҳа азизлар, инсон унутувчан ва баъзан ношукур бўлади, чунки кеча яқинда ўзининг ҳолати ҳам шундай бўлганини, ўзи ҳам бошқаларнинг кўмагига муҳтож бўлганида мен ҳам қачон ўзгаларга ўхшаб кўнглим тусаган нарсани ейман, деб Аллоҳ таолога дуо қилиб ёлворганини унутиб қўяди. Ёки бўлмаса, умри давомида тўқчиликда яшаб, тақдири илоҳий билан ўзининг бошига ҳам шундай кунлар тушиб қолиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди. Шунинг учун ҳам юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, рўза инсонни мурувватли қилади, ўзгараларга, хусусан бечора ҳолларга эътибор қаратишга ундайди. Ким ўзида раҳм- шавқат сифатини шакллантириш ва мустаҳкамлашни хоҳласа рўза тутсин!
5. Рўзанинг навбатдаги ҳикмати бадан учун сиҳат- саломатлик гаровидир. Рўзадор рўза сабабли, ўз соғлигини тиклаб олади. Бугунги кунга келиб бутун дунёда рўза нафақат соғлиқни сақлаш учун, балки беморларни даволаш учун ҳам ўта зарур омил эканлиги ошкора айтилмоқда.
Яқинда Россия олимлари рўза тутиш йўли билан даволанган беморлар рўйхатини эълон қилишди. Натижа кишини ҳайратга соладиган даражада муваффақиятли эди. Ҳатто саратон касалига мубтало бўлганлар ҳам мана шу йўл билан шифо топишибди. Рўза турли касалликларга даво бўлиши билан бирга бадандаги ёмон, кераксиз ёғларни, холерик-сафро, флагматик-балғам, сангвиник-қон, меланхолик-қора ўтларни кетказади. Қонни мусаффо қилади, ошқозонни яхшилайди. Натижада рўзадор анча енгиллашиб қолади, зеҳни ўткир, хотирас...Ещё4. Яна бир ҳикмати узоғ-у яқиндаги барча мусулмонларни Рамозон ойида рўза тутишга бирлаштиришдир. Бир вақтда рўзани ният қилиб, бир вақтда рўзаларини очадилар. Шу билан ҳам маънан, ҳам ҳиссан барча умматнинг якдиллиги рўёбга чиқади.
5. Рўзанинг навбатдаги ҳикмати бадан учун сиҳат- саломатлик гаровидир. Рўзадор рўза сабабли, ўз соғлигини тиклаб олади. Бугунги кунга келиб бутун дунёда рўза нафақат соғлиқни сақлаш учун, балки беморларни даволаш учун ҳам ўта зарур омил эканлиги ошкора айтилмоқда.
Яқинда Россия олимлари рўза тутиш йўли билан даволанган беморлар рўйхатини эълон қилишди. Натижа кишини ҳайратга соладиган даражада муваффақиятли эди. Ҳатто саратон касалига мубтало бўлганлар ҳам мана шу йўл билан шифо топишибди. Рўза турли касалликларга даво бўлиши билан бирга бадандаги ёмон, кераксиз ёғларни, холерик-сафро, флагматик-балғам, сангвиник-қон, меланхолик-қора ўтларни кетказади. Қонни мусаффо қилади, ошқозонни яхшилайди. Натижада рўзадор анча енгиллашиб қолади, зеҳни ўткир, хотираси кучли, иродаси мустаҳкам бўлади. Кўплаб тиббиёт мутахассислари: “Рўза тутиш баданнинг соғлом ва қувватли бўлишига сабаб бўлади”, деб таъкидлайдилар.
6. Рўза тутган кишининг гуноҳлари тутган рўзаси сабабли мағфират қилинади.
7. Рўза тутган киши ўз рўзаси сабабли фаришталар сифати ила сифатланади. Маълумки, емаслик, ичмаслик ва жинсий яқинлик қилмай, доимо тоатда бўлиш фаришталарга хос сифатдир. Рўза тутган инсон ўзининг рўзадорлиги билан айнан ана шу сифатларга соҳиб бўлади.
...Рўзадорлиги эсидан чиқиб еб ичиб ёки жинсий яқинлик қилиб қўйса, рўзаси очилмайди. Аммо эсига тушиши билан дарҳол мазкур ишларни тўхтатиши шарт. Жинсий яқинлик қилаётган киши рўзадорлигини эслаши билан ажраши керак. Агар ундан кейин ҳам туриб қолса, рўзаси бузилади...
РЎЗАНИ БУЗАДИГАН ВА ФАҚАТ ҚАЗО ТУТИШНИ ВОЖИБ ҚИЛИБ, КАФФОРОТНИ ВОЖИБ ҚИЛМАЙДИГАН НАРСАЛАР
1. Ғизомас ва ғизо маъносидамас нарсани тановул қилмоқ. Бунда одатда ғизо саналмайдиган ва инсон таби емоққа мойил бўлмайдиган нарсалар кўзда тутилган. Мисол учун рўзадорнинг хом гуруч, хамир, бирор нарса аралаштирилмаган ун каби нарсаларни емоғи.
2. Бирданига кўп тузни еб юборса ҳам рўзаси очилиб унинг қазосини тутиб беради.
3. Пишмаган мевани еса ҳам.
4. Тишлари орасида қолган нўхотдан катта нарсани еса ҳам...
5. Данак, пахта, қоғоз, тери еса ҳам.
6. Тош, темир парчаси, тупроқ, тангага ўхшаш нарсаларни ютиб юборса ҳам.
7. Ўз амали билан ичига тутун киргазса ҳам.
8. Орқасидан, бу...ЕщёРЎЗАНИ БУЗАДИГАН ВА БУЗМАЙДИГАН НАРСАЛАР
...Рўзадорлиги эсидан чиқиб еб ичиб ёки жинсий яқинлик қилиб қўйса, рўзаси очилмайди. Аммо эсига тушиши билан дарҳол мазкур ишларни тўхтатиши шарт. Жинсий яқинлик қилаётган киши рўзадорлигини эслаши билан ажраши керак. Агар ундан кейин ҳам туриб қолса, рўзаси бузилади...
РЎЗАНИ БУЗАДИГАН ВА ФАҚАТ ҚАЗО ТУТИШНИ ВОЖИБ ҚИЛИБ, КАФФОРОТНИ ВОЖИБ ҚИЛМАЙДИГАН НАРСАЛАР
1. Ғизомас ва ғизо маъносидамас нарсани тановул қилмоқ. Бунда одатда ғизо саналмайдиган ва инсон таби емоққа мойил бўлмайдиган нарсалар кўзда тутилган. Мисол учун рўзадорнинг хом гуруч, хамир, бирор нарса аралаштирилмаган ун каби нарсаларни емоғи.
2. Бирданига кўп тузни еб юборса ҳам рўзаси очилиб унинг қазосини тутиб беради.
3. Пишмаган мевани еса ҳам.
4. Тишлари орасида қолган нўхотдан катта нарсани еса ҳам...
5. Данак, пахта, қоғоз, тери еса ҳам.
6. Тош, темир парчаси, тупроқ, тангага ўхшаш нарсаларни ютиб юборса ҳам.
7. Ўз амали билан ичига тутун киргазса ҳам.
8. Орқасидан, бурнидан, томоғидан ва аёл кишининг олдидан ичига сув ёки дори киритилса ҳам.
9. Қулоғига мой томизса ҳам. Сув томизса, очилмайди.
10. Аёл кишининг олд аъзосидан қатра томизилса ҳам рўзасини қазо қилиб тутмоғи лозим бўлади. Эркак кишининг олд аъзосидан қатра томизилганда бу гап йўқ.
11. Қасддан оғзи тўлиб қусса ҳам қазо тутади. Агар рўзалиги эсидан чиққан, оғзи тўлмай қусган, таом эмас балғам қусган бўлса, рўзаси очилмайди.
12. Ғизо ва давони беморлик, сафар, мажбурлаш, хато, бепарволик ёки шубҳа каби шаръий узрлар ила тановул қилса, қазосини тутиб беради.
13. Оғзини чайиб турганда хато қилиб сув ичига кетиб қолса, рўзаси очилади ва қазо тутади.
14. Бошидаги ёки қорнидаги жароҳатга дори қўйганда ичига ёки димоғига кетиб қолса ҳам.
15. Биров ухлаб ётган одамнинг қорнига сув киритиб юборса ҳам.
16. Аёл киши хизматга ярамай қоламан деб таом еса ҳам.
17. Биров аввал эсида йўқ таом еган ёки жинсий яқинлик қилган бўлса, рўзаси очилмайди. Аммо ҳукмни билмай, бўлар иш бўлди деб кейин яна таом эса ёки жинсий яқинлик қилса, қазо рўза тутиб бериши лозим бўлади.
18. Биров кечаси рўза тутишни ният қилмади. Кундузи ният қилди. Кейин бу ниятим тўғри бўлмаса керак деган шубҳа билан таом еворса, рўзаси очилади ва қазо тутиши вожиб бўлади.
19. Биров ҳали тонг отмаган бўлса керак деб еб ичди ёки жинсий яқинлик қилди. Кейин билса, тонг отиб бўлган экан. Рўзасининг қазосини тутади.
22. Шаҳватини тўлиқ бўлмаган ҳолда қондирса ҳам фақат қазо тутади.
23. Қучоқлаш, ўпиш ва шунга ўхшаш ишлар туфайли манийси тўкилса, қазо тутади.
24. Ухлаб ётган аёлга жинсий яқинлик қилинса, ўша аёл қазо тутади.
25. Аёл киши фаржига мой ёки шунга ўхшаш нарсаларни томизса ҳам.
26. Рўзадор шахс орқасига сув ёки мой билан ҳўлланган панжасини киритса ҳам.
27. Рўзадор шахс орқасига пахта, латта ва шунга ўхшаш нарсаларни киритса ҳам.
28. Аёл киши ички фаржига сув ёки мой билан ҳўлланган панжасини ёки пахта, латта ва шунга ўхшаш нарсаларни киритса ҳам.
29. Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларни очган бўлса, фақат қазо тутиш вожиб бўлади. Каффорот вожиб бўлмайди.
РЎЗАНИ БУЗАДИГАН ВА ҲАМ ҚАЗО ТУТИШНИ, ҲАМ КАФФОРОТНИ ВОЖИБ ҚИЛАДИГАН НАР...Ещё20. Биров қуёш ботган бўлса керак деб еб ичди ёки жинсий яқинлик қилди. Кейин билса, қуёш ботмаган экан. Рўзасининг қазосини тутади. 21. Биров таом еб ёки жинсий яқинлик қилиб турганда тонг отиб қолди. Дарҳол қилаётган ишини тўхтатса, рўзаси тўғри бўлаверади.
22. Шаҳватини тўлиқ бўлмаган ҳолда қондирса ҳам фақат қазо тутади.
23. Қучоқлаш, ўпиш ва шунга ўхшаш ишлар туфайли манийси тўкилса, қазо тутади.
24. Ухлаб ётган аёлга жинсий яқинлик қилинса, ўша аёл қазо тутади.
25. Аёл киши фаржига мой ёки шунга ўхшаш нарсаларни томизса ҳам.
26. Рўзадор шахс орқасига сув ёки мой билан ҳўлланган панжасини киритса ҳам.
27. Рўзадор шахс орқасига пахта, латта ва шунга ўхшаш нарсаларни киритса ҳам.
28. Аёл киши ички фаржига сув ёки мой билан ҳўлланган панжасини ёки пахта, латта ва шунга ўхшаш нарсаларни киритса ҳам.
29. Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларни очган бўлса, фақат қазо тутиш вожиб бўлади. Каффорот вожиб бўлмайди.
РЎЗАНИ БУЗАДИГАН ВА ҲАМ ҚАЗО ТУТИШНИ, ҲАМ КАФФОРОТНИ ВОЖИБ ҚИЛАДИГАН НАРСАЛАР
1. Ғизо ёки унинг маъносидаги нарсани шаръий узрсиз емоғи. Одатда озуқа сифатида танаввул қилинадиган барча нарсалар ғизога киради. Дори, попирос, сигара, афюн, наша ва шунга ўхшаш нарсалар ғизо маъносидаги нарсаларга киради. Ушбу ҳолатларда рўзасини очган одам ҳам қазосини тутади, ҳам қул озод қилиш, олтмиш кун кетма кет рўза тутиш, унга қодир бўлмаса, олтмиш мискинга таом бериш билан каффоротни адо қилади.
2. Бировнинг ғийбатини қилганидан, қон олдирганидан, шаҳват билан ушлаганидан ёки ўпганидан, қучоқлашиб ётганидан, мўйлабини мойлаганидан кейин рўзам очилиб кетди деган ўй билан қасддан еб ичиб юборса ҳам қазо тутиб, ҳам каффорот адо қилади. (Фақиҳ рўзанг очилибди деб фатво берса бундан мустасно. Унда фақат қазо тутади. Каффорот вожиб бўлмайди).
3. Оғзига кирган ёмғир сувини, хотинининг туфигини лаззат учун, кесакхўр одам кесакни ютиб юборса ҳам.
4. Фарж шаҳватини тўла равишда қондирса ҳам. Унда иштаҳа тортадиган одам жинсининг олди ёки орасига олатни киритиш кўзда тутилган. Агар маний тўкилиши бўлмаса ҳам.
5. Аёл киши кичик ёшдаги болани ёки мажнунни ўзига яқинлик қилишга имкон берса, унга ҳам қазо, ҳам каффорот вожиб бўлади.
1. Рўзадорлиги эсидан чиқиб еб ичиб ёки жинсий яқинлик қилиб қўйса, рўзаси очилмайди. Аммо эсига тушиши билан дарҳол мазкур ишларни тўхтатиши шарт. Жинсий яқинлик қилаётган киши рўзадорлигини эслаши билан ажраши керак. Агар ундан кейин ҳам туриб қолса, рўзаси бузилади.
2. Назар солгани ёки ўйлагани оқибатида манийси тўкилса, ўзи гуноҳкор бўлса ҳам рўзаси очилмайди. Кундуз куни эҳтилом бўлиб қолса ҳам рўзаси очилмайди.
3. Кўзига дори томизса ёки сурма қўйса ҳам рўзаси очилмайди.
4. Қон олдирса ҳам рўзаси очилмайди.
5. Мисвок қилса ҳам рўзаси очилмайди.
6. Муболағасиз оғиз бурунни чайса ҳам рўзаси очилмайди.
7. Ғусл қилса ёки салқинлаш учун ҳўл латтага ўранса ҳам рўзаси очилмайди.
8. Ғийбат қилса ёки оғзини очишни ният қилса ҳам рўзаси очилмайди.
9. Рўзадорнинг ичига унинг ихтиёрисиз тутун, чангу ғубор ёки пашша кирса ҳам рўзаси очилмайди. Аммо рўзадорлигини эслаб туриб хушбўй нарсани тутатиб ҳидласа, рўзаси очилади.
10. Тиш олдириб қон ёки дорини ют...ЕщёРЎЗАНИ БУЗМАЙДИГАН НАРСАЛАР
1. Рўзадорлиги эсидан чиқиб еб ичиб ёки жинсий яқинлик қилиб қўйса, рўзаси очилмайди. Аммо эсига тушиши билан дарҳол мазкур ишларни тўхтатиши шарт. Жинсий яқинлик қилаётган киши рўзадорлигини эслаши билан ажраши керак. Агар ундан кейин ҳам туриб қолса, рўзаси бузилади.
2. Назар солгани ёки ўйлагани оқибатида манийси тўкилса, ўзи гуноҳкор бўлса ҳам рўзаси очилмайди. Кундуз куни эҳтилом бўлиб қолса ҳам рўзаси очилмайди.
3. Кўзига дори томизса ёки сурма қўйса ҳам рўзаси очилмайди.
4. Қон олдирса ҳам рўзаси очилмайди.
5. Мисвок қилса ҳам рўзаси очилмайди.
6. Муболағасиз оғиз бурунни чайса ҳам рўзаси очилмайди.
7. Ғусл қилса ёки салқинлаш учун ҳўл латтага ўранса ҳам рўзаси очилмайди.
8. Ғийбат қилса ёки оғзини очишни ният қилса ҳам рўзаси очилмайди.
9. Рўзадорнинг ичига унинг ихтиёрисиз тутун, чангу ғубор ёки пашша кирса ҳам рўзаси очилмайди. Аммо рўзадорлигини эслаб туриб хушбўй нарсани тутатиб ҳидласа, рўзаси очилади.
10. Тиш олдириб қон ёки дорини ютмаган бўлса ҳам рўзаси очилмайди.
11. Эркак кишининг жинсий олатидан сув, мой ёки дори киритилса рўзаси очилмайди. Қулоқдан сув кирса ҳам, қулоқни ковласа ҳам рўзаси очилмайди. Аммо бу каби ишларни қилмаган маъқул.
12. Балғам ёки мишқининг кириш ёки чиқиши билан ҳам рўзаси очилмайди.
13. Ўз ихтиёридан ташқари ҳолда мажбур бўлиб қусса ҳам рўзаси очилмайди.
14. Тишлари орасида қолган нўхотдан кичик нарсани еса ҳам рўзаси очилмайди.
15. Жунуб ҳолида юриши ила ҳам рўзаси очилмайди.
16. Мускулга, тери остига ва укол қилиш билан ҳам рўзаси очилмайди.
Ҳанафий уламолар рўзадор киши учун макруҳ бўлган ишларни ҳам санаб ўтганлар:
1. Узрсиз бирор нарсани татиб кўриш ва чайнаш. Чунки бунга ўхшаш нарсалар рўзанинг бузилишига олиб бориши мумкин.
2. Сақич чайнаш. Бу ишни қилган одамни оғзи очиқ деб ўйлайдилар.
3. Қучоқлашиш, ўпиш ва ушлаш каби шаҳватни қўзғайдиган ишлар.
4. Қасд ила тупигини оғзида тўплаш ва уни ютиш.
5. Рўзадорни заифлашишига олиб борадиган қон олдириш каби ишларни қилиш.
Аллоҳ таоло айтади: “Эй имон келтирганлар, сизларга ҳам худди аввал ўтган (қавм)ларга фарз қилинганидек, рўза фарз қилинди. Шояд тақво қилсаларингиз” (Бақара, 183).
Рамазон сўзини араблар қадидан келаётган луғатларидан олганлар. Ҳижрий тақвимнинг 9-ойи бўлмиш Рамазон илк бор шиддатли жазирама иссиқ кунларига, куйдирадиган ҳароратли кунларга тўғри келгани учун “Рамазон” деб аталган. Рамазон дегани “рамз” сўзидан олинган бўлиб, “қизимоқ”, “қизиб чўғ бўлмоқ”, “куйдирмоқ” маъноларидадир. Жазирама иссиқда қолган қўйлар куйиб, қорайиб, ўлиб қолар экан. Шунинг учун мазкур ойда рўза тутган одамнинг гуноҳлари куйиб, йўқ бўлади, айбу нуқсонлари Рамазоннинг савоблари жилоланиб турган муборак қуёшида ўлиб кетади, деган тушунча пайдо бўлган.
Рамазон рўзаси Пайҳамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилганларининг иккинчи йилида Шаъбон ойидан икки кеча ўтганидан сўнг душанба куни фарз қилинди. Бу милодий 623-йили 7-февралга тўғри келса керак, валл...ЕщёРАМАЗОН ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР:
Аллоҳ таоло айтади: “Эй имон келтирганлар, сизларга ҳам худди аввал ўтган (қавм)ларга фарз қилинганидек, рўза фарз қилинди. Шояд тақво қилсаларингиз” (Бақара, 183).
Рамазон сўзини араблар қадидан келаётган луғатларидан олганлар. Ҳижрий тақвимнинг 9-ойи бўлмиш Рамазон илк бор шиддатли жазирама иссиқ кунларига, куйдирадиган ҳароратли кунларга тўғри келгани учун “Рамазон” деб аталган. Рамазон дегани “рамз” сўзидан олинган бўлиб, “қизимоқ”, “қизиб чўғ бўлмоқ”, “куйдирмоқ” маъноларидадир. Жазирама иссиқда қолган қўйлар куйиб, қорайиб, ўлиб қолар экан. Шунинг учун мазкур ойда рўза тутган одамнинг гуноҳлари куйиб, йўқ бўлади, айбу нуқсонлари Рамазоннинг савоблари жилоланиб турган муборак қуёшида ўлиб кетади, деган тушунча пайдо бўлган.
Рамазон рўзаси Пайҳамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилганларининг иккинчи йилида Шаъбон ойидан икки кеча ўтганидан сўнг душанба куни фарз қилинди. Бу милодий 623-йили 7-февралга тўғри келса керак, валлоҳу аълам.
Шаъбон ойи тугаши билан Пайғамбар алайҳиссалом бошлиқ мусулмонлар илк Рамазон рўзасини тута бошладилар. Бу кунлар жуда иссиқ эди. Айтганимиздек, Рамазон ҳам “жуда иссиқ”, “куйдирадиган иссиқ” деганидир. Шояд, Рамазонда рўза тутганларнинг гуноҳлари куйиб йўқ бўлса!
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам 9 йил Рамазон рўзасини тутганлар.
Ҳаётда кимлардир улуғ неъмат - иймон неъмати билан насибадор бўлса, кимлардир бу неъматдан маҳрум бўладилар. Кимлардир Роббисини таниб, У зотнинг буйруқларини бажариб, қайтариқларидан қайтса, кимлардир У зотни Робб эканини тан олмайди. Буйруқ-қайтариқлари ҳақида эса гапирмасак ҳам бўлади. Кимлардир Роббисига рукуъ-сажда қилса, кимлардир бундан бош тортади. Яна кимлардир рамазон ойини севиниб, соғинч билан кутса, кимлардир рамазон ойи яқинлашган сари юраги орқага тортишиб, асаби таранглашади, уф торта бошлайди.
Азизлар! Мана рамазон ойини эсон-омон бошлаб олдик. Деҳқоннинг хирмонимни тўлдириб оламан деб, тижоратчининг ҳам кўпроқ фойда кўраман деб кутадиган мавсуми бўлгани каби худди шундай мўмин-мусулмоннинг хирмонига барака бўладиган, савоблар хазинасини тўлдириб олиш имкони туғиладиган мавсуми – Рамазон ойи бор.
Мана ана шу мавсумдамиз.
Лекин бу ойга айтишга арзигулик ҳаракат қилдикми?...
Бу йилги мавсумда фойда ола билармиканмиз?...
Ушбу ойдан хайрлашганимиз кўйи нималар билан машғул бўлган эдик?...
Ушбу ойни қандай кутиб олдик?...
Ушбу ойга яраша режалар қилдикми?...
Қандай, нима қилсак кўпроқ фойда, савобни қўлга киритамиз?... деган саволларни бер...ЕщёАллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсинким, бизларни мўмин-мусулмон қилди, иккинчи тоифалар қаторидан қилиб қўймади. Яна такрор ҳамду санолар айтамизки, бизларни бу рўшнолик, соғинчли, нурли кунларни, раҳмат, мағфират, охири эса дўзахдан сақланишга сабаб бўладиган ой – Рамазон ойини интиқиб, соғиниб кутадиган кишилардан қилиб қўйди.
Азизлар! Мана рамазон ойини эсон-омон бошлаб олдик. Деҳқоннинг хирмонимни тўлдириб оламан деб, тижоратчининг ҳам кўпроқ фойда кўраман деб кутадиган мавсуми бўлгани каби худди шундай мўмин-мусулмоннинг хирмонига барака бўладиган, савоблар хазинасини тўлдириб олиш имкони туғиладиган мавсуми – Рамазон ойи бор.
Мана ана шу мавсумдамиз.
Лекин бу ойга айтишга арзигулик ҳаракат қилдикми?...
Бу йилги мавсумда фойда ола билармиканмиз?...
Ушбу ойдан хайрлашганимиз кўйи нималар билан машғул бўлган эдик?...
Ушбу ойни қандай кутиб олдик?...
Ушбу ойга яраша режалар қилдикми?...
Қандай, нима қилсак кўпроқ фойда, савобни қўлга киритамиз?... деган саволларни бериб ўзимизни олдиндан тайёрлаб боришимиз ҳамда Қуръони каримда: Бас, мусобақачилар мана шу (неъмат) йўлида мусобақа қилсинлар! (Мутоффифин: 26) деб айтилган Аллоҳ таолонинг рағбатлашига биноан амал қилиб, биз ҳам Қуръон ёдлашдами, ё тиловат қилишда бўлсин ёки кўпроқ солиҳ амаллар қилиб олишда бўлсин, умуман олганда, савоб бўладиган барча нарсаларда мусобақалашимиз лозим бўлади.
Нима сабабли кўп киши рамазон ойини яхши кўради, соғиниб кутади?..
Бунинг сабаби Аллоҳ таоло бу ойнинг ҳурматидан, тутиладиган рўзанинг ҳурматидан хато-камчиликларимизни каффорот этади. Рўзадор озгина бўлсада дунёдан узоқлашади. Кўпроқ ибодатга шўнғийди. Рамазон ойида инсон кўплаб яхшиликлар қилиб олишга интилади. Бу ойда тутилган рўзалар савобининг қанчалигини Аллоҳ таоло бизларга билдирмади. Бошқа амалларга бериладиган савобларнинг миқдори маълум бўлсада, лекин рўза савобининг миқдори ҳақида ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло: “… Унинг мукофотини мен Ўзим бераман” деб айтди. Қолаверса, бу ойдаги рўзадан бошқа бажариладиган амалларнинг савоби ҳам бошқа ойлардаги бериладиган савобдан кўра кўпроқ бўлиши ҳадиси шарифларда баён қилинган.
Қадр сураси (Тафсири Ҳилол)
...ЕщёМадинада нозил бўлган. 5 оятдан иборат.Ушбу сураи кариманинг номи ҳам ўзининг биринчи оятидаги «Қадр» калимасидан олинган, тўғрироғи «Лайлатул Қадр»дан олинган. Бу муборак кеча «қадр» деб аталишининг икки хил маъноси бор. Биринчиси қадр, яъни қадри улуғ, иккинчиси қадар, яъни бандаларнинг қадарини белгилашдир. Чунки, Лайлатул Қадр кечаси қадри улуғ кечадир. Лайлатул Қадр кечаси бандаларнинг бир йиллик қадарлари-тақдирлари белгиланадиган кечадир. Ушбу сураи карима бошидан охиригача муборак Лайлатул Қадр кечасига бағишлангандир.
Барча халқларда ўтган улуғ кишилари, машҳур кунлари, дастурлари ёки бошқа муносабатларни байрам қилиш одат тусига кирган. Улар бу байрамларда еб-ичиш, ўйнаб-кулиш, арақхўрлик, турли фисқу фужурни хоҳлаганича қилишга қулай фурсат топадилар.
Исломда ўзига хос байрам бўлади. Илоҳий дастур байрами бўлмиш «Лайлатул Қадр» кечаси шулардан бири. Чунки худди шу кечада Қуръони Каримнинг нозил бўлиши бошланган. Бу байрамда
Қадр сураси (Тафсири Ҳилол)
Мадинада нозил бўлган. 5 оятдан иборат.Ушбу сураи кариманинг номи ҳам ўзининг биринчи оятидаги «Қадр» калимасидан олинган, тўғрироғи «Лайлатул Қадр»дан олинган. Бу муборак кеча «қадр» деб аталишининг икки хил маъноси бор. Биринчиси қадр, яъни қадри улуғ, иккинчиси қадар, яъни бандаларнинг қадарини белгилашдир. Чунки, Лайлатул Қадр кечаси қадри улуғ кечадир. Лайлатул Қадр кечаси бандаларнинг бир йиллик қадарлари-тақдирлари белгиланадиган кечадир. Ушбу сураи карима бошидан охиригача муборак Лайлатул Қадр кечасига бағишлангандир.
Барча халқларда ўтган улуғ кишилари, машҳур кунлари, дастурлари ёки бошқа муносабатларни байрам қилиш одат тусига кирган. Улар бу байрамларда еб-ичиш, ўйнаб-кулиш, арақхўрлик, турли фисқу фужурни хоҳлаганича қилишга қулай фурсат топадилар.
Исломда ўзига хос байрам бўлади. Илоҳий дастур байрами бўлмиш «Лайлатул Қадр» кечаси шулардан бири. Чунки худди шу кечада Қуръони Каримнинг нозил бўлиши бошланган. Бу байрамда қалбни поклаш, виждонни сайқаллаш учун ибодат қиладилар. Аллоҳга яқинлик ҳосил қилиш учун бу кеча бедор бўлиб, ухламасдан ибодат билан ўтказилади.
«Қадр» сурасида Аллоҳ таоло мусулмонларга Ўзи берган улкан неъматни, уларни зулматдан нурга олиб чиққан Қуръони Каримни нозил қилганини эслатади.
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
...Ещё1. Албатта, Биз У(Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик.
Лайлатул Қадрни шу ном билан аталишининг сабаби–бу кечанинг қадри улуғлигидан, иккинчиси–шу кечада бандаларнинг бир йиллик тақдирлари ўлчанадиган, ҳал қилинадиган бўлганлигиданлигини аввал ҳам айтиб ўтдик.
Ушбу ояти каримада зикр қилинаётган Қуръони Каримнинг туширилиши Лавҳул Маҳфуздан бу дунё осмонига туширилишидир. Бу маъно Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган. Ана ўша ҳодиса Лайлатул Қадр кечасида бўлганини ушбу ояти карима очиқ-ойдин айтиб турибди. Қуръон Карим бу дунё осмонидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлиб-бўлиб йигирма уч йил давомида туширилган.
Демак, ушбу ояти кариманинг маъноси, Биз Қуръонни Лавҳул Маҳфуздан бу дунё осмонига Лайлатул Қадр кечасида туширдик, деган бўлади.
2. Лайлатул Қадр қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?
Яъни, унинг ҳақиқатини, фазлини тўла тушунишинг қийин. Шунин
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
1. Албатта, Биз У(Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик.
Лайлатул Қадрни шу ном билан аталишининг сабаби–бу кечанинг қадри улуғлигидан, иккинчиси–шу кечада бандаларнинг бир йиллик тақдирлари ўлчанадиган, ҳал қилинадиган бўлганлигиданлигини аввал ҳам айтиб ўтдик.
Ушбу ояти каримада зикр қилинаётган Қуръони Каримнинг туширилиши Лавҳул Маҳфуздан бу дунё осмонига туширилишидир. Бу маъно Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган. Ана ўша ҳодиса Лайлатул Қадр кечасида бўлганини ушбу ояти карима очиқ-ойдин айтиб турибди. Қуръон Карим бу дунё осмонидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлиб-бўлиб йигирма уч йил давомида туширилган.
Демак, ушбу ояти кариманинг маъноси, Биз Қуръонни Лавҳул Маҳфуздан бу дунё осмонига Лайлатул Қадр кечасида туширдик, деган бўлади.
2. Лайлатул Қадр қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?
Яъни, унинг ҳақиқатини, фазлини тўла тушунишинг қийин. Шунинг учун уни Ўзимиз айтиб берамиз.
3. Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир.
Чунки бу кечада Қуръони Карим нозил бўлган ва бу кечадаги ибодатнинг фазли минг ойлик ибодатдан афзалдир.
Ушбу оят тафсирида Аллома Ибн Касир жумладан қуйидагиларни ёзганлар: «Бир киши силоҳ олиб минг ой Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилгани ривоят қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонлар бундан ажабландилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларига ҳам шундоқ бўлишини орзу қилиб: «Эй Роббим, менинг умматимни умматлар ичида умри қисқа, амали оз қилдинг!», дедилар.
«Лайлатул Қадр сенга ва умматингга ўша одам жиҳод қилган минг ойдан яхшироқдир», дедиАллоҳ таоло.
Лайлатул Қадрнинг яна бир фазилати қуйидаги оятда баён қилинади:
4. Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир.
Ушбу оятдаги «Руҳ»дан мурод Жиброил алайҳиссаломдир. Лайлатул Қадр кечасида Жиброил алайҳиссалом бошчиликларида фаришталар Аллоҳ таоло келаси йилгача тақдир қилинган ишлар ила тушадилар. Бу ҳам Лайлатул Қадр кечасининг шарафини оширадиган ишдир.
Лайлатул Қадрнинг учинчи фазилати қуйидаги ояти каримада баён қилинади:
5. У то тонг отгунча салом бўлиб турадир.
Яъни, Лайлатул Қадр кечаси тонг отгунча салом-тинчлик-омонлик кечасидир. Унда фаришталар мўминларга салом берадилар. Унда Аллоҳ таоло инсонларга фақат тинчлик-омонликни тақдир қилади.
Уламоларимиз қадр кечасининг қайси кеча эканлигини тайин қилишда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Лайлатул Қадр Рамазоннинг йигирма еттинчи кечасида», деган ривоятини ихтиёр қилганлар.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки Лайлатул Қадр кечасини иймон билан ва савоб умидида бедор ўтказса, унинг барча гуноҳлари кечирилади»,–деганлар. Бу кечани бедор ўтказиш – намоз ўқиш, дуо қилиш, истиғфор айтиш ва Қуръон қироати билан бўлади.
http://m.odnoklassniki.ru/dk?st.cmd=altGroupMain&st.groupId=51752299856000&_prevCmd=altGroupMovies&tkn=503