Бир кўнгил ҳақинда Ҳаққа сўйладим, Тонгнинг ҳавосига сингди дуолар. Тўкилди жойнамоз узра ўйларим, Ҳеч нега айланди зумда дунёлар. Шукрона келтирдим йўғу боримга, Кўнгил сўқмоғидан тортиб қадамим. Ҳеч нарса арзимас дил озорига, Оллоҳ суҳбатидан тўлгайдир камим. Отаётган тонгда яшар умидлар, Ваъда бергандайин энг гўзал дамни. О, Тангрим, дунёда сен омон асра, Ўйларимда тентиб юрган одамни.
Каждая женщина – это цветок. Как за ней ухаживаешь, так она и цветёт!
Келсанг йўқламагин, ҳаммаси расо, Кунлар суткасидан адашгани йўқ. Тун тунлигин қилар, кундуз борини, Тушлар маромида... Алдашгани йўқ. Келсанг мўралама кўнгил кўчамга, У сен киролмаган ягона ҳудуд. Ойингни қадама сокин кечамга, Сен шунчаки менинг борлигим унут. Келсанг сўроқлама, ўртанма бекор, Дунёга бўлгансан  бериб борингни. Юракнинг бир талай юмушлари бор, Энди кўтаролмас дил озорингни. Келсанг гиналанма... Оддий одамлар, Орасида бугун мавқейинг, жойинг. Қулоғимда ҳамон кескин қадамлар, Кўз ўнгимдан ўчиб борар сиймойинг. Келсанг тамбалаб кел кўнгил дарчангни, Висолга шошмасин соғинчинг бир дам. Ҳисларсиз ўқийман шеърий парчангни, Ва мағрур қайтаман мабооодо борсам. Келсанг йўқ
578929311907

---Гулнора ---

00:12
VID_20240325_234525_615.mp4
68 просмотров
Баъзан тугаш билмаган дардлар ёмғир бўлиб устингдан ёғади. Шуни унутмаки, ранго ранг камалак ёмғирдан кейин чиқади... "Гиламни калтак билан қоқмоқ гиламга озор бермоқ учун эмас, гиламни покламоқ учундир. Аллоҳ сенга ташвиш берар экан, сени имтиҳон қилиб тозалар, чангу ғуборингни кетказар. Қайғурма…” Мавлоно Жалолиддин Румий
578929311907

---Гулнора ---

Чида, тўкилмагин, оз қолди йўлим, Бу ёзганим балки, Сенга сўнгги хат — Сени мен топаман, топмайди ўлим, Сен ўлма фақат! Гарчанд қуш, чечаклар кетди терс томон, Бизнинг шаън боғларда қўпди қиёмат. Биз қиёматдан-да чиққаймиз омон, Сен ўлма фақат! Гарчанд юрагим ўт, билагим бардам, Ғамнинг тойларини тахладим қат-қат. Лоладай кетгайман қайғузорлардан, Сен ўлма фақат! Ўқдай тик йўлларни қарс бурганимда, Ўқ томир дарз кетар, оғриқ билмас ҳад! Фақат, Сени топай мен борганимда Сен ўлма фақат!
Ҳали ҳам ўшаман... Ҳали ҳам ўша... Сочимда оқларим кўпайган бироз. Жон ҳамон жонингга аталган гўша, Ҳамонки кўнгилда роз ва эътироз. Ҳали ҳам ўшаман... Қайсар ва инжиқ... Йўқлигинг  дилимга солар таҳлика. Сўзингга ҳали ҳам интиқман, интиқ, Ўхшагим келади жуда бахтлига. Ҳали ҳам ўшаман... Тоғ гули якка... Дема, бўлди унут, не даркор ғусса? Оғриқли соғинчинг сиғган юракка, Нима қилай сендан ўзга сиғмаса?!
Мусибатлар, оғриқлар дардлар сизни букиб қўймасин Сиз Роббингиз синовидасиз Марям аччиқ тўлғоқдан тебраниб Қани энди ўлиб кетган бўлганимда, деди Унга катта мусибат кўринган жуфтсиз она бўлиш унга Пайғамбарга она бўлишлик учун берилганлигини билмас эди Юсуф узоқ вақтга қамоқда қолиб кетиши, уни унутилиши учун эмас уни Азиз бўлишлиги учун берилган эди Мусони онаси яна боласини бағрига босиши учун, уни аввал сувга улоқтириши шарт бўлди Осиё Жаннатдаги қасрларини кўриб жон бериши учун Фиръавнни қасридан хайдалиб уни қаттиқ азобига сабр қилиши керак бўлди Хадича онамизга Жаннат қасри Пайғамбарга машшақатлар ичида ҳам мустахкам қалъа бўлиб берганлари учун берилди Ойша онамиз тухмат қилин
Ҳар сарғайган япроқ кузга ишора, Ҳар тўкилган киприк соғинчдан нишон. Азизим, ҳижроннинг кўзини бойлаб, Висол умидида тирикман,  ишон. Кулсам, кугуйимга ҳасратлар шерик, Қуласам тўрт девор суямоғи рост. Сендан олисларда дилни юпатиб, Жилмайиб кўзгуга чиқаман пешвоз. Сенсиз қуёшларни оламан қарши, Сенсиз автоларга минаман ҳушсиз. Хаёллар тентийди кўчалар бўйлаб, Ҳайқираман кел деб, гирён, товушсиз. Кун шу зайл ўтар, соғинч-ла, рашк-ла, Ғашимга тегади соат "чиқ-чиқ"и. Кўрганга шодонман, соғинганимда Кўзимни тўлдириб келади йиғи Кўксимни тўлдириб келади йиғи... Кўринмас ёв экан соғинч дегани, Билмайман қай вақт мени енгади. Азизим, билмайсан, Била олмайсан, Бу соғинчлар қандай азо
Мени бундай севма... Ёниб, ўртаниб... Дилинг эзган дарднинг тўловлари бор. Эрта не қилурман хунини сўраб, Мен томон юзланса гар Парвардигор? Мени бундай севма... Арзимас ҳеч не, Кунларинг рангини бузмоққа токи. Қара, шамол билан қучяпти кўкни, Яшил майсаларнинг ишқпараст хоки. Мени бундай севма... Ўйингни беркит. Афсоналар битган, сўнгаклар битган. Менинг юрагимдан аллақачонлар, Сен билган муҳаббат бош олиб кетган... Мени бундай севма... Сўрови оғир...
* * * Энди бўлаверар хайрлашсак ҳам, Қорлар эридилар... Ёмғирлар тинди. Менсиз ҳам туради бу кўҳна олам, Сенсиз ҳам ҳеч нарса ўзгармас энди. . Ҳиссиз кўзларингда сузар суратим, Сўнги суҳбатларни олаяпман ёд. Ҳали сезмаяпсан соғинч қудратин, Ҳали томоғимдан ўтмади фарёд! . Энди бўлаверар хайрлашсак ҳам, Бизни ўтин қилган оловлар сўнди. Бегоналик сари қолди бир қадам. Фақат унутмоқни эпласак бўлди! . Энди бўлаверар хайрлашсак ҳам, Яна бир нафасми, бир онми ҳаёт. Фақат яшамоқлик қилади алам, Сенинг келишингни кутиб умрбод. . Малика Тавфиқ
Показать ещё