____Аллоҳдан кейин ҳам бир эганг бордир?
Айтдимки:
____Отамнинг буйруғи жисмимга жодир.
.
Сўрадилар:
____Сен учун доимо ким у жонсарак?
Айтдимки:
____У-Онам, мен учун кўкдаги малак.
.
Сўрадилар:
____Аканг-чи, у сенга қанчалар керак?
Айтдимки:
____Отамнинг ўрнида отамдир бешак.
.
Сўрадилар:
____Опангни, қандайин кўрарсан азиз?
Айтдимки:
____Пойига бош қўйгум, онамдек азиз.
.
Сўрадилар:
____Укалар, сингиллар, ким сенга улар?
Айтдимки:
____Бири қош, бири кўз, борлигим шулар..
.
Сўрадилар:
____Дўстларинг ўрнини сўзла-чи бизга,
Айтдимки:
___Дўстим кўп, қай бирин айтайин сизга?
.
Сўрадилар:
____Рост сўзла, дўст учун бергаймисан жон?
Айтдимки:
____Ўйланиб ўтирсам, тарк этсин иймон....!
....................
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев