Хаста бу'лдим дард устига ётиб кулдим,
Алам бу'лса к,айгуларга сотиб кулдим,
Эй Художон минг бор шукур шу кунинга!
Так,дир бердинг хаммасидан бир узгача,
Гох тукилдим етолмасдан то кузгача,
Умр асли к,ошдан чик,иб то ку'згача,
Эй Художон минг бор шукур шу кунингга!
Суйганини синов бериб сийлаган сен,
Йик,илганни суяб бошин силаган сен,
Шу кунимни кечаларга уйлаган сен,
Эй Художон минг бор шукур шу кунинга!
Мусофирлик уйдан олис узок, бир йу'л,
Гох чаманзор гох силласи к,уриган чул,
Сахрода хам узингсан сув узингсан кул,
Эй Художон минг бор шукур шу кунинга!
Сенинг хукминг билан бог'лар гулга ту'лар,
Хукминг билан кимлар йиг'лаб кимлар кулар,
Узинг борсан эртага хам бир гап бу'лар,
Эй Художон минг бор шукур шу кунинга!
Банданг борки, баг'ри бутун ку'нгли ярим,
Сен томонга бок,иб унут захматларим,
Сенга бу'лсин барча олк,иш, рахматларим,
Эй Художон минг бор шукур шу кунинга!
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4