BMW раҳбари Ҳаральд Крюгер Франкфуртдаги автосалон очилишида ҳушдан кетиб йиқилди
Германиянинг Франкфурт шаҳридаги халқаро автосалон очилишига бағишланган маросимда BMW компанияси раҳбари Ҳаральд Крюгер ҳушдан кетиб йиқилди. Шу муносабат билан BMW янги моделларининг намойиши қолдирилди.
BMW эришган ютуқлар ва келгусидаги намойишлар ҳақида бир неча иборани сўзлашга улгурган Крюгер ўзини ёмон ҳис этган ва саҳнанинг ўзида ҳушдан кетиб йиқилган.
Компания вакиллари зудлик билан уни саҳнадан олиб тушган, презентация номаълум муддатга қолдирилган.
Франкфуртдаги 66- Халқаро автомобиль кўргазмаси 15-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. 230 минг квадрат метр майдонда 39 мамлакатнинг 1,1 мингдан зиёд стендлари жойлаштирилган бўлиб, Internationale Automobil Ausstellung (IAA) ўзида дунёнинг барча энг машҳур брендларини жамлаган. Моторшоу Франкфурт ва Париж шаҳарларида навбатма-навбат тоқ йилларда ўтказилади. 2013 йилги кўргазмада 159 халқаро премьера ўтказилиб, томошабинлар сони 881 минг кишидан ошган эди.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Нет комментариев