Макон бўлиб жаннат ошёни
Одам Ато Момо Хаввони-
Кўрганида севган инсони
Мухаббатни гунох деманглар!
Азиз деб Маккадек шахарни
Ўтказганча шом-у сахарни
Иброхим хам севмиш Хожарни
Мухаббатни гунох деманглар
Зулайхо хам қалбида кўклам
Орзу қилган рухсорин кўрсам
Ошикқ бўлган Юсуфга кўркам
Мухаббатни гунох деманглар
Хатто Буюк Пайғамбарий ном
Пок Мухаммад Алайхиссалом
Хадичани қилган эхтиром
Мухаббатни гунох деманглар
Хақиқатдан айламанг нафрат
Хувайдонинг сўзи бу фақат
Мухаббатдан пайдо Мухаммад...
Мухаббатни гунох деманглар
Нафратга буркаманг дунёни
Зулматга алмашманг зиёни
Харом десангиз денг зинони
Мухаббатни гунох деманглар
Хаққа манзур энг бахти кулган
Мухаббатнинг савоби улкан
То Исломий Севги бор экан
Мухаббатни гунох деманглар
Биз севамиз Каломуллохни
Биз севамиз Расулуллохни
Биз севамиз Қодир Аллохни
Мухаббатни гунох деманглар
Гар бўлмаса мухаббат зарур
Хаққа келса амалим манзур
Бермас эди жаннатда қирқ хур
Мухаббатни гунох деманглар
Лаъинларга шотирлар каби
Шаккокликка қодирлар каби
Худоси йўқ кофирлар каби
Мухаббатни гунох деманглар
Бирор олим бирор авлиё
Бирор қори, бирор муфтий ё
Ишқ харом деб бермаган фатво
Мухаббатни гунох деманглар
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1