Предыдущая публикация
Фақат мени ўйлаган,
Исмимни кўп сўйлаган,
Қиз бормикин дунёда.?
Лаблари қизил гилос,
Шахло кўзлари чарос,
Топиб беринг илтимос,
Қиз бормикин дунёда. ?
Қора қоши камалак,
Сочлари сал жингалак,
Ҳаёли гўзал малак,
Қиз бормикин дунёда.?
Қалби оппоқ, оқ қордай,
Ёқимли хар бахордай,
Усиз дунё сал тордай,
Қиз бормикин дунёда. ?
Имонли номусли орли,
Сабрли мағрур виқорли,
Доим битта қарорли,
Қиз бормикин дунёда.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4