Мўйсафид боболар нос чекиб турса,
Қадамда бехаё сўкиниб юрса,
Хақни кўратуриб юзларин бурса,
Кимдан ибрат олай ёлғон дунёда?
Момолар дуоси қарғишдан баттар,
Шляпа кийишда руслардан ўтар,
Иффатсиз либоси шайтоний хатар,
Кимдан ибрат олай ёлғон дунёда?
Одатга айланди бехаё сўзлар,
Қадамда учрайди беибо қизлар,
Қариб қуюлмаган зинокор кўзлар,
Кимдан ибрат олай ёлғон дунёда?
Оғзида сигарет ёш-у қарини,
Гердайиб тақарлар дунё зарини,
Иблис ўз йўлига солса барини,
Кимдан ибрат олай ёлғон дунёда?
Катталар кичикни иззат қилмаса,
Кичиклар каттани хурмат қилмаса,
Яшашнинг қадрини хеч ким билмаса,
Кимдан ибрат олай ёлғон дунёда?
Ёвларим қонингни ичаман дейди,
Тошбақа булутни қучаман дейди,
Қаноти йўқлар ҳам учаман дейди,
Кимдан ибрат олай ёлғон дунёда?
Шахвоний сўзласа нуроний инсон,
Нахотки дилларда қолмади иймон,
Мухитнинг холига қалбимда исён,
Кимдан ибрат олай ёлғон дунёда?
Тилларда илм бор дилда амал йўқ,
Беамал умрдан асло самар йўқ,
Имоми "Махдий"дан бирор хабар йўқ,
Кимдан ибрат олай ёлғон дунёда?
Вохлар бўлсин бизга нодонмиз эй вох,
Бандалар йўлида иблислар хамрох,
Ибрат бўлгувчилар ўзлари гумрох,
Кимдан ибрат олай ёлғон дунёда?
Риёкор амали дунёга ошкор,
Мунофиқ мўъминга бермоқда озор,
Дўстларим айтинглар кимда ибрат бор?
Кимдан ибрат олай ёлғон дунёда?
Росулуллоҳдан!
{ Абдуллоҳ Юсуф }.
https://turkmenportal.com/blog/28816/match-za-superkubok-turkmenistana-po-futbolu-planiruetsya-provesti-22-avgusta
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1