Бугунги кунда турли цивилизациялар ўз дунёқарашлари ва ўз қадриятларини оммалаштириш мақсадида миллиардлаб маблағлар, медиа кампаниялар, миссионерлик ва бошқа маънавий таъсир воситаларини ишлатиб келмоқдалар. Ҳарбий куч ишлатиш ҳам алоҳида масала.
Мусулмонлар эса ёки ғафлат ичида, ёки некбин, ёки ўзаро ихтилоф чангалидадир. Шунга қарамай, бугунги кунда дунёда энг тез оммалашаётган ғоя Исломдир.
Тарихан ҳеч бир ғоя, дин ёки мафкура исломчалик қаршиликка, танқидга ёки ҳужумга дуч келмаган. Дуч келганлари ҳам парчаланган ёки йўқ бўлиб кетган.
Аммо, Ислом ўн беш асрдир гарчи ичида заиф ва тажрибасиз денгизчи ва йўловчилар бўлишига қарамай, илк инерцияси туфайли виқор ва ҳайбат билан сузиб кетаётган улкан кемага ўхшайди.
Агар мусулмонлар юқоридагидек таъсир чораларидан самарали фойдаланишни бошласа... ўйлаб кўринг-а!
Масалан Ғарб ўзининг жирканч қадриятларини оммалаштириш учун дунёдаги энг йирик медиа компаниялар, машҳурлар, санъат ва спортдан фойдаланиб келмоқда.
Аммо, шунга қарамай Қатарда бўлаётган чемпионат доирасида дунёнинг турли жойидан келган 500 дан ортиқ ёш ва катталар, хатто бутун бошли оилалар исломни қабул қилмоқдалар.
Шунча тақиқ, шунча танқид, шунча бойкот, шунча қарши пропаганда бўлишига қарамай.
Бу нимани англатади?
Биринчидан, инсоний қадриятларнинг исломий қадриятлар билан мувофиқлигини, исломнинг инсоннинг фитратига мос эканлигини.
Иккинчидан, Исломнинг илоҳий йўл бўлиб унинг ортида илоҳий Ирода турганлигини.
"Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўлурлар, Аллоҳ эса, гарчи кофирлар ёқтирмасалар ҳам, ўз нурини тугал этгувчидир" (Соф сураси, 8 )
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев