Предыдущая публикация
Унда пайдо илтижо, тавба,
Абрларга энг яхши манба –
Кўзимдаги Зам-замни ичинг. Оч қашқирдай қариган андуҳ,
Парвоз тилаб чарчаган хор Руҳ,
Йўл йўқотган карвондай гуруҳ –
Кўлда подшоҳ – Жоламни ичинг. Фалак сирин ечолмагайким,
Юлдузларга тўкилган жисмим,
Вақт ҳукмида сокин қулдай жим –
Изимдаги Аламни ичинг. Одам излаб оҳ урган Ҳавво,
Одамига ҳур, тоза ҳаво,
Жинонлардан қайтгувчи наво –
Кўнглимдаги Одамни ичинг. Навбаҳорлар сайрида борман,
Симурғларнинг тайрига ёрман,
Назаркарда хайрига зорман,
Бу бежавоб оламни ичинг.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев