Предыдущая публикация
• Беш рукни бор исломнинг,
• Келинг билиб оламиз,
• Дилга тугиб қўямиз,
• Чин мусулмон бўламиз.
🌸-1-🌸
• Шоҳид бўлиб айтамиз:
• Ла илаҳа илла Аллоҳ,
• Маҳаммад-Расулуллоҳ,
• Бу - тавҳид асосидир.
🌸-2-🌸
• Дин устуни намоздир,
• Диққат этинг вақтига,
• Хушуъда топиб лаззат,
• Содиқ бўлинг аҳдига.
🌸-3-🌸
• Бой бўлсангиз ҳисобланг,
• Нисоби етган молдан,
• Закот чиқар қирқда бир,
• Ҳақ тўлаб саховатдан.
🌸-4-🌸
• Рамазон ҳам йилда бир,
• Рўза тутинг ой кўриб,
• Саҳарлик-ифтор қилиб,
• Раҳмонга дуо қилиб.
🌸-5-🌸
• Кучиз етса йўлга гар,
• Ҳаж қилишга отланинг,
• Маккаларга етишинг,
• Динингизни ўрганинг.
© Абу Солиҳ
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев