Ким чиройли яралган,
Аммо кўзларида намБу беш кунлик дунёнинг,
Доим нимасидир кам Кимдир кўрган хиёнат,
Ўзи севган ёридан,
Шу инсонга ишониб,
Кечган эди боридан. Кимлар бола чақам деб,
Ёт элларда сарсонд Шу инсонлар бўлмаса,
Хаёт қадри арзондир Кимлар яшар отасиз, Кимлар эса хор қилар,
Отанг борми шукр қил,
Улар йўқдан бор қилар.
Кимлар она пойига, Гул тўшайди хар онда,
Кимлар онасиз қолиб, Йиғлаб юрар армонда.
Кимлар ўзин дунёнинг Устунидай тутади,
Бу кибрли кимсаларни,
Бир куни ер ютади.
Кимлар буюк Аллоҳдан,
Фарзанд тилаб ўтар Кимлар етимхонага,Мангу ташлаб кетади.
Ким ўғри зўравон,
Бечорани талайди Ўшалар жаханнамнинг,
Оловини ялайди ...
Кимлар умид қилади, Аллоҳданмас рўёдан Бир дунё гунох билан Ўтиб кетар дунёдан..
Ким турмушдан ажраган,
Ўхшамаган хаёти,
Етти осмонга етар,
Ёлғизларнинг фарёди.
Кимдир эрта сахарда,
Ўқир ибодат намоз Инсонга энг ярашгани,
Аслида шу жойнамоз.
Юз йил азоб бўлса хам,
Нолимоқлик шарт эмас Барибир бари ўткинчи Демак дунё дард эмас.Аллоҳим деб етказинг,
.Осмонга овозасин Шунда оча оласиз,
Жаннатнинг дарвозасин.!
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев