Бир муддат ортимга ташладим
назар,
Рангсиз хотиралар тушди
ёдимга:
"Ёш бола пайтимда
йиғласам,ОНАМ,
Қўшилиб йиғларди,оҳу-
додимга".
Дард келса йўлиққан,мендан-да
илдам,
Жонимга малҳамим – мунис
ВОЛИДАМ!
------------------------------
--------------------------
Тинч ором олмоғим
ўйлаб,ухламай,
Тунларин ўтказган бедор
ПАРВОНАМ.
Турфа хил гулларни ҳидлаш,
ўрнига,
Менинг таглигимни ҳидлаган,
ОНАМ.
Ушбу амаллардан воқиф –
Аллоҳим,
Онамга... Жаннатни ҳидлат,
илоҳим.
------------------------------
----------------------------
Мен-чи, мен? Не
қилдим,ВОЛИДАМ учун?
Бирор бир амални эслай
олмадим.
Ақалли, бииир марта кўзин
қувнатиб,
Кўнглини олдимми, ҳеч
билолмадим.
Менга бир ҳалимлик ҳадя эт,
Роббим,
То рози қилишга етсин,
одобим.
------------------------------
-----------------------------
ОНАМ кўзларига қарадим,ногоҳ,
Гуноҳкор санадим фақат
ўзимни.
Аллоҳим, сендан бир катта
ўтинчим:
Ҳеч қачон намлатма, ОНАМ
кўзини.Отам суягидан яралган,
ХИЛК,АТ,
Йиғласа, сен учун
йиғласин,фақат.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев