аста-секин финишга яқинлашиб
келмоқда. Демак, мазкур ҳафтада
мухлисларни бир нечта ҳал
қилувчи ўйинлар кутиб турибди.
Марказий ўйинларга превью
шаклида тўхталиб ўтамиз.
ИТАЛИЯ. «ИНТЕР» – «ЮВЕНТУС».
16 МАЙ, СОАТ 21:00
– «Интер» ўз майдонида А серия
доирасида «Ювентус»ни 83 марта
қабул қилган. Шундан: 35тасида
ғалаба қозонган, 27та дуранг
ўйнаган ва 21 марта ютқазган.
– «Интер» ўз майдонида
«Ювентус»ни 4 ўйиндан бери
мағлуб эта олмаяпти.
– «Интер» ушбу мавсумда А серия
доирасида 7та ўйиндан бери
мағлубиятга учрамаяпти. Бу "қора-
кўклар"нинг мазкур мавсумдаги
энг узун мағлубиятсиз серияси
бўлиб турибди.
– Чемпионат тўпурари Карлос
Тевес 20та гол урган. Бу
аргентиналик футболчиннг А
сериядаги шахсий рекорди
ҳисобланади. У 2009/2010 йилги
мавсумда бундан кўпроқ гол
урганди: «Манчестер Сити» сафида
АПЛда 23та гол.
– Ушбу мавсумда «Интер»га қарши
ўйинларда рақиб жамоа
футболчилари 10та қизил
карточка олишган. Бу
чемпионатдаги энг юқори
кўрсаткич. «Ювентус»
иштирокидаги ўйинларда
ҳакамлар рақиб жамоанинг 5
нафар футболчисини майдондан
четлатишган.
– Агар «Интер» жадвалда кучли
бешликка кира олмаса, бу Милан
шаҳридан еврокубокларда
иштирок этмайдиган илк ҳолат
бўлади.
ИСПАНИЯ. «АТЛЕТИКО» –
«БАРСЕЛОНА». 17 МАЙ, СОАТ
22:00
– Агар «Барселона» ушбу турда
«Реал»га нисбатан ёмон натижа
қайд этмаса, ўз тарихида 23-
чемпионликни нишонлайди
(«Реал» ҳисобида 32та чемпионлик
соврини бор).
– «Атлетико» ўз уйида
«Барселона»ни 78-марта қабул
қилади. Мадридликлар 37та ўйинда
ғалаба қозониб, 21 марта ютқазган
ва 19та дуранг ўйнаган.
– «Атлетико» сўнгги 4та уй
учрашувидан бери «Барселона»ни
мағлуб эта олмаяпти (1 дуранг, 3
мағлубият). «Матрасчилар» бугун
ҳам ғалаба қозона олишмаса,
1966-1972 йиллардан бери
"Барса"га қарши уйдаги ўйинларда
ғалабасиз серияни 5та ўйинга
етказишади.
– «Барселона» сўнгги 12та ўйиндан
11тасида ғалаба қозонди (1та
дуранг). Шундан сўнгги 8та ўйиндан
7тасида ўз дарвозаси
дахлсизлигини сақлаб қолди.
– «Атлетико» ўз майдонидаги
сўнгги 38та ўйинда фақат бир марта
ютқазган («Вильярреал»га – 0:1).
– Ушбу мавсумда Месси-Суарес-
Неймар учлиги барча
мусобақаларда 114та гол урди.
Фақат бир марта испан учлиги —
Роналду-Бензема-Игуаин 2011/12
йилги мавсумда 118та гол урган.
ИСПАНИЯ. «ЭСПАНЬОЛ» – «РЕАЛ».
17 МАЙ, СОАТ 22:00
– «Реал» «Эспаньол» устидан
қозонилган ғалабалар сонини
95тага етказиши мумкин (33та
дуранг ва 34 мағлубият). «Реал»
Испания чемпионати доирасида
бирорта бошқа рақибни бунча кўп
мағлуб этмаган.
– «Эспаньол» чемпионат доирасида
14та ўйиндан бери «Реал»ни
мағлуб эта олмаяпти (3 дуранг, 11
мағлубият). «Эспаньол» сўнгги
марта 2007 йилда «Реал» устидан
зафар қучганди.
– «Реал»нинг навбатдаги голи
«Эспаньол» дарвозасига урилган
350-гол бўлади.
– «Реал» ушбу мавсумдаги 5та
ўйинда мағлуб бўлишга улгуришди.
"Мадрид" сўнгги марта 2008/09
йилги мавсумда бундан кўпроқ
мағлубият аламини тортганди (7та).
– «Реал» ушбу мавсумда 107та гол
уришга эришди.
«Қаймоқранглилар» 2011/12 йилги
мавсумда бундан кўпроқ гол
уришганди (121 гол).
АНГЛИЯ. «МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД»
– «АРСЕНАЛ». 17 МАЙ. СОАТ 20:00
– Ушбу турда «МЮ» ғалаба қозонса,
чемпионат доирасида «Арсенал»ни
50 марта мағлуб этган илк жамоага
айланади.
– «МЮ» ўз уйидаги 5та ўйиндан
бери «Арсенал»ни мағлуб этиб
келмоқда.
– «МЮ» қолган 2та ўйинда ғалаба
қозонса, ўз очколарини 74тага
етказади. Ушбу натижа Алекс
Фергюсон қўл остидаги
манкунианликларнинг энг ёмон
мавсумидан 1 очкога кам бўлади
(75 очко – 2003/04 мавсумда).
– Уэйн Руни чемпионат
доирасидаги умумий голлари сони
(170) бўйича "МЮ" футболчилари
орасида 3-ўринда бораётган Денис
Лоу (171)дан битта голга ортда
бормоқда. "Қизил иблислар"
сафида энг кўп голларни Жек
Роули (182) ва Бобби Чарльтон
(199) киритишган.
– «Арсенал» чемпионатни 2-ўринда
якунлаш имкониятига эга. Бунгача
кетма-кет 9та мавсумда
"канонирлар" АПЛни ё учинчи, ёки
тўртинчи ўринда якунлаб
келишган.
– «Арсенал» кетма-кет бешта
ўйинда бир хил таркиб билан
ўйнади. Венгер бу сафар ҳам
мазкур таркибга ишонч билдирса,
мураббий Жорде Грэменинг
1993/94 йилги мавсумдаги
натижасини такрорлайди.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев