2025 йил 1 майдан чет элдан мамлакатимизга қуруқ сут олиб киришга қўйилган чеклов бекор қилинмоқда.
2025 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистонга товарларни божсиз олиб кириш бўйича янги нормалар белгиланди.
• ҳаво транспортида — 1000 доллар;
• темир йўл ва дарё транспортида — 500 доллар;
• автомобил ёки пиёда ўтиш пунктларида — 300 доллар,
• халқаро курьерлик жўнатмаларида — 200 доллар;
• халқаро почта орқали — 100 доллар.
Ушбу янгилик билан жисмоний шахсларга тааллуқли қуйидагилар тасдиқланди:
республикага божсиз олиб кириладиган айрим товарларнинг миқдорий нормалари;
айрим турдаги товарни республикадан божсиз олиб чиқишнинг миқдорий нормалари;
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом;
эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиришда божхона қиймати ва миқдори алоҳида назорат қилинадиган товарлар рўйхати тасдиқланди.
Сафарга чиқиш чоғида эътибор қилиш зарурки, темир йўл ва автомобиль ўтказиш пунки орқали нотижорат мақсадларида товарларни олиб кираётган шахс хорижий давлатда 2 календарь кундан, ҳаво транспортида
3 календарь кундан кам муддат бўлганда, божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди.
Шунингдек, халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига олиб келинадиган товарларга нисбатан божсиз олиб кириш нормалари бир календарь ой давомида қўлланилади.
Жисмоний шахслар томонидан қиймати 5000 АҚШ доллари эквивалентигача бўлган божхона декларациясини тақдим этмасдан республикадан олиб чиқилиши мумкин.
“Uzbekistan airways” АЖ ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан Жисмоний шахслар томонидан республикага божсиз олиб кириладиган айрим товарларнинг миқдорий нормалари бўйича ахборотларни йўловчиларга ташиш вақтида етказади.
Хориж сафарига чиқаётган юртдошларимиздан ушбу янгилик билан батафсил танишиб чиқишларини сўраймиз.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев